Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
-- Шарҳ:
Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана Шунда унинг зикри аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.
Бу ҳадиси шарифда
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»нинг фазли қанчалар улуғ экани баѐн қилинмоқда.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик — ибодатга сазоворликни манфий қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» илоҳлиқ яъни, ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.
Уламолар «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни қисқача қилиб «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илаҳа иллАллоҳу»ни айтди, деб англаш лозим.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтмагунча уни айтишга қодир кишининг иймони дуруст бўлмайди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.
Пайғамбарликларини «Лаа илаҳа иллаллоҳу» азон ва иқоматнинг жузъи, яъни, бир қисмидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» энг афзал зикрдир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳадис_537
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида ал-Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўптилар. Шунда у: «Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», деди
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас», дедилар».
(Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
-- Шарҳ:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. У зот болалар ичида ўз набиралари имом Ҳасан ва имом Ҳусайнларни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар. Ушбу ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга кўрсатган меҳрлари, саҳобалардан бирларининг бунга бўлган муносабатлари ва бу муносабатни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баҳоланиши ҳақида сўз кетмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ѐш болаларни ўпиб туришлари. Бундан бошқалар ҳам шуни қилишлари жоизлиги чиқади.
2. Боласини ўпиш унга раҳм кўрсатиш экани.
3. Киши бировга, хусусан, ўз боласига раҳм қилмаса, Аллоҳ таоло ҳам ўша кишига раҳм қилмаслиги.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳадис_538
Ҳанзала ал-Усадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: (У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди). «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим. «Нима учун?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда ва зикрда бардавом бўлсангиз, албатта, тўшакларингизда ва йўлларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, дедилар. Уч марта».
Муслим ва Термизий «Рақоиқ»да ривоят қилган. Охирги лафзда: «Агар менинг ҳузуримдан турган ҳолингизда
бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
-- Шарҳ:
Бу ҳадиси шариф жуда ҳам машҳур ҳадислардан бўлиб, унинг аввалги қисми қуйидагича: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қандоқсан, эй Ҳанзала?!» деди. «Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим. «Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда, у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. «Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!» деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зотнинг олдиларига кириб...» деб давом этилади.
Бу ҳадиси шарифдан кўпгина фойдалар олинади:
1. Устозлар етук бўлсалар, кишиларнинг руҳий тарбия бобида юқори даражаларга эришишларига сабаб бўлишлари мумкинлиги.
2. Устоздан узоклашган шогирдда руҳий поклик чўққисидан пастлашиш бўлиши мумкинлиги.
3. Фарзу вожибларни адо этгандан кейин нафл ибодатлар, эслатиш ва зикр туфайли кишиларнинг руҳий даражалари ҳар хил бўлиши.
4. Руҳий даражани доимий равишда олий даражада ушлаб туриш матлуб эмаслиги.
5. Шариат ҳудудида оила, бола-чақа ва молу мулк ташвишида бўлишнинг мунофиқлик ѐки номарғуб нарса эмаслигини.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев