АЙНАН БУ КЕЧАД ҚАДР КЕЧАСИ ЭКАНИ ҲАҚИДА БАЬЗИ САҲОБЕЛАРНИ ҚАСАМ ИЧИБ АЙТГАНИ БОР. ЎТКАЗИБ ЮБОРИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК.
|
-- Зирр ибн Ҳубайш шундай ривоят қилади: “Мен Убай ибн Каъбнинг (Аллоҳ ундан рози бўлсин): “Дарҳақиқат, Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Кимки йил давомида кечаси намоз ўқиса, Қадр кечасига етади”, деганини эшитдим”.
|
Бунга Убай қасамёд қилиб, ҳатто “Ин ша-Аллоҳ” сўзини ҳам айтмасдан: “Ундан бошшқа ибодатга ҳақлик бирор илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, бу кеча ҳақиқатан ҳам Рамазон ойидадир! Ва Аллоҳга қасамки, мен бу қайси кеча эканлигини биламан!” деди. Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга тунги ибодатларни ўқишни буюрган кеча — бу йигирма еттинчи кеча! Ва бу кечанинг белгиси шундаки, қуёш эрталаб нурсиз, ёрқин чиқади." Муслим (762) ривояти.
|
-- Убайдан бу сўзларни ривоят қилган Зирр ибн Ҳубайш кейинчалик одамларга шундай деган: "Қадр кечаси йигирма еттинчи кечадир. Шунинг учун ким бу кечани топса у покланибди." Абдур-Раззоқ (7701). Иснод қувватли. Қаранг: "Фадл ар-Раҳим ал-Вадуд" (16/179).
|
-- Асли бу масалада энг кучлик фикр Рамазонни оҳирги тоқ ва жуфт кечалари қадр кечасини излаш учун мақсадга муофиқ дейлган бўлса. Шунга қарамай аксарият саҳобелар (Аллоҳ уларни барчасидан рози бўлсин) 27 еттиинчи кечасига ҳам алоҳида урғу бериб 27 еттинчи кечасини қаттиқ тоат иболатда ўтказишган. Демак бу кеча шом намозидан кегин то субҳ содиқгача Қадр кечаси бўлиши эҳтимоли катта. Баьзи аҳли илмларни қадр кечаси 27 еттинчи деган фикрда қатьий туришларига сабаб уларни айнан Қадр сурасидаги оятлардир.
|
-- Аллоҳ Таоло айҳади:
|
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ
Инна анзална ҳу фий лайлатил қодр.
|
وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ
Вама адрокама лайлатил қодр.
|
لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ
Лайлатул қодри хойру-м-мин алфи шаҳр.
]
Сура аль Қодр 1-3 оятлар.
]
-- МАЬНОСИ:
]
1. Албатта, Биз Ушбу (Қуръон) ни Қадр кечасида туширдик.
|
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдрди?
|
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
|
-- Шу ерда баьзи аҳли илмларни - нега баьзи саҳобелар айнан 27 чи кечасига қаттиқ рағбат қилишган - дейлган фикрга жавоблари шуки, шу уч оятда «лайлатил қодр» калимаси кетма кет уч маротаба қайтарилган. Ушбу «лайлатил қодр» калимаси 9 ҳарфдан иборат яьний «Лам, Йа, Лам, Та, Алиф, Лам, Қо, Дал, Ро,» . Ушбу калимадаи харфлар сони 9 бўлса ва уни уч кўпайтирилса 27 бўлади. Демак ин шаа Аллах бу кеча қадр кечасига рағбатни янада оширади» дейшади.
|
-- Эй Биродарим Аллоҳ сени кўп яҳшиликлар билан мукофотласин дунё ва оҳиратда. Бу кечани асло унутма, бу кечадан ғафлатда қолма. Агар насиб бўлса бу кеча Қадр кечасини топишимиз мумкун. Бу кечани Роббимизга тоат ибодатда, дуолар, зикрлар, қурьон тиловатлар, тасбеҳлар, тамҳидлар, таҳлиллар, такбирлар, истиғфорлар билан ўтказайлик. Эй Бироларим. Роббимиздан сўрайдиган қанча ҳожатимиз бор, нима муаммолармиз бор, нималар ва кимлар бизни қийнамоқда, нималар ташвишга соляпти, нимадан Роббимизга шикоятимиз бор? Ер юзидаги жамики мўмин мусулмон биродарларимиз ҳаққига дуо қилайлик, кофир ва мушриклар, бидьат аҳли ва мунофиқлар қўлида озор азият чакеётган барча диндош биродарларимиз ҳаққига дуо қилайлик. Ҳаётда қийналиб ташвишлар, қарзлар, бепуштлик, беморлик ва шулар каби турлик ҳил синовларда юрган жамийки мўмин мусулмон биродарларимиз ҳаққига дуо қилайлик.
Шуни билгинки бу кечанинг баракаоти минг ой яний саксон уч йилга тенгдир. Бу кечада Фаришта Жабройил алайҳисалом ва фаришталар ер юзига Аллоҳни амри билан бир йиллик ишлларни тадбирини тузиш учун тушадилар. Бу кеча уйқу, ғафлат кечаси эмас. Бу кеча дунё ва оҳират саодат учун ишлаб қолинадиган астойдил ибодат меҳнат кечаси.
|
Аллоҳ барчамизга ушбу кечани тоат ибодатда дуолар зикрлар қурьон тиловатлар тасбеҳ тамҳидлар таҳлиллар такбирлар истиғфорлар билан ўтказиш учун Ўзи куч қувват берсин. Аминь аджмаин.
|
🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶
|
🌴 ИБН АББОС РОЗИЁЛЛОҲУ АНҲУНИ ҚАДР КЕЧАСИНИ 27 - КЕЧАГА ИШОРА ҚИЛИШИ.
|
📖 Икрима, Саид ибн Жубайр ва Ибн Аббоснинг бошқа шогирдларидан ривоят қилинади: Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу шундай деди:
|
"(Бир куни) Умар ибн Хаттоб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини чақириб, улардан Қадр кечаси (санаси) ҳақида сўради. Улар бу кеча (Рамазоннинг охирги ўн кечаси) эканига якдил бўлдилар.
|
Мен (Ибн Аббос) Умарга: "Мен Қадр кечасининг санасини аниқ биламан", дедим.
|
Умар: «Бу кеча қайси?» деб сўради.
|
Мен: “Рамазоннинг охирги ўн кечасининг еттинчиси (ёки охирги етти кечанинг биринчиси)”, деб жавоб бердим.
|
Умар: «Буни қаердан билдинг?» деб сўради.
|
Мен жавоб бердим: (Роббим еттини севади) : “Биз сизларга етти (кўп) такрорланадиган оятларни бердик (Фотиҳа сурасининг оятлари)”]. [Мен Аллоҳ еттита оятни тилга олганини эшитдим!] Аллоҳ етти осмон, етти ер ва етти кунни (ҳафтани) яратди. Шунингдек, Аллоҳ инсонни етти жараёндан яратди ва инсон (яралиши ҳам) етти (босқич) дан иборат [Аллоҳ унга еттитадан ризқ берди], у етти аъзо билан сажда қилади, Каъбани етти марта тавоф қилади ва етти марта жамаратни тошлайди [ва етти марта сафо ва марва маросимини бажаради].
|
[Умар сўради: “Аллоҳ инсонни еттитадан қандай яратди ва унинг ризқини еттитадан қандай қилди? Буни тушунтир”.
|
Ибн Аббос айтади: “Бу Аллоҳнинг каломида шундай: “Биз инсонни лойнинг моҳиятидан яратдик. Сўнгра уни (она бачадонида) хавфсиз жойга (сперма) томча қилиб жойлаштирдик. Сўнгра (шу) томчидан лахта қон яратдик. Сўнгра (шу) лахтадан бир парча гўшт яратдик. Сўнгра (шу) бўлакдан суяк яратдик. Сўнгра суякларни гўшт билан қопладик. Сўнгра уни бошқа бир махлуқотда тарбияладик (унга руҳ пуфлаб). Яратгувчиларнинг энг яхшиси бўлган Аллоҳ баракотли бўлсин!”
|
Унинг ризқи ҳақида эса Аллоҳ айтади: “Унда инсон ўзининг ризқига назар ташласин, қандай қилиб сувни ёмғир каби ёғдирганимизни, сўнгра ерни ёриқлар билан ёриб (у ердан ўсимликлар ўсиб чиққанини) ва унда дон, узум ва (яшил) ўтларни, зайтун ва хурмо дарахтларини, ям-яшил боғлар ва меваларни яратганимизни!” [1]
|
(Бу ривоят Қадр кечаси, албатта, Рамазоннинг охирги ўн кечасидан бирида эканлигини ва Пайғамбаримизнинг саҳобалари бунга якдил эканликларини кўрсатади. Бироқ, Ибн Аббоснинг фикрича, бу охирги етти кечанинг биринчиси ёки Рамазоннинг охирги ўн кечасининг еттинчи кечаси, яъни 27-кечаси).
|
[1] Бу ҳадисни имомлар Абдурразоқ, Ибн Раҳавайҳ, Муҳаммад ибн Носр, Табароний, Ибн Касир ва Байҳақий, Ҳофиз Суютий "ад-Дурр ал-Мантҳур", 8/576 да айтганидек, Икрима сўзидан ривоят қилишган. Шунга ўхшаш ҳадисни Имом Ҳоким Ибн Аббосдан ривоят қилган ва у унинг ишончлилигини тасдиқлаган. Бу ҳадисни Имом Муҳаммад ибн Наср, Имом Табарий ва бошқа олимлар ҳам ривоят қилишган. Квадрат қавс ичидаги "Мен Аллоҳнинг етти кечани тилга олганини эшитдим" сўзлари бу ҳадис версиясидан олинган. Ва квадрат қавс ичидаги “Албатта, Парвардигорим еттини севади: “Биз сизларга еттита (кўп) такрорланадиган оятни бердик” деган сўзларни мен (ушбу асарни ёғган Абдур Роҳман) Имом Бухорийнинг “Тарих” китобида Ибн Амрдан Ибн Аббосдан ривоят қилган ашъар нусхасидан иқтибос келтирдим. Квадрат қавс ичида берилган қолган сўзларга келсак, мен (Абдур Роҳман) уларни ҳадиснинг бошқа бир версиясидан, Саъиднинг сўзларидан келтирдим.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев