---------
🔶 Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм.
|
🌴Исломдаги икки ҳурсандчилик "Ийд аль Фитр" (Ифтор) ва "Ийд аль Адҳа" (Қурбон) байрамларининг фазилатлари ҳақида.
|
Аллоҳга ҳамд айтамиз, нафсимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан Ундан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса уни адаштиргувчи йўқ, кимни Аллоҳ адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат қилишга ҳақлик илоҳ йўқур. Ва яна гувоҳлик бераманки Мухаммад саллоллоҳу алайҳу васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчисидур. Муҳаммадга Аллоҳнинг саломи ва салавотлари бўлсин. Ва яна ул зотнинг аҳли оилалари ва жамийки саҳобаларига Аллоҳнинг саломи бўлсин.
|
Албатта сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг Каломидур. Йўлларнинг энг тўғриси Муҳаммаднинг йўлидур. Албатта ишларнинг энг ёмони Динда янги пайдо қилинган бидат ҳурофотлардир. Хар бир бидат залолат, ва ҳар бир залолат адашувдир.
|
Сўнг...
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 "ал-ъИйд" сўзининг таьрифи.
|
🔶 Арабчада "ал-ъИйд" сўзи "ада, яъуду, "аьудан" ўзагидан олинган бўлиб, "қайтиб келмоқ" деган маънони англатади.
|
📖 Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтадилар: “Ийд (ҳайт) – одамларнинг йиғилиш вақти бўлиб, у ҳар йили, ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳоказо такрорланиши мумкин”. Қаранг: “ал-Иқтидо” 1/441.
|
📖 Имом Ибн ал-Асир “ан-Ниҳоя”да Ибн ал-Аъробий айтганларини ривоят қилади: “Ийд ҳар йили қайтиб келиб, ўзи билан қувноқлик олиб келгани учун шундай ном олди”.
|
📖 Имом Ибн Обидин айтадилар: "Ал-ъИд" сўзи Аллоҳ Таоло унда бандалари манфаатига қаратилган кўплаб неъматларни, яъни яхшилик турларини қўйгани учун шундай ном олди. Бу имтиёзлар қаторига қуйидагилар киради: рўзадан кегин таомланиш ва фитр закоти, шунингдек, Каъбани асосий тавоф қилиш ва қурбонлик гўштини тарқатиш билан ҳажни ниҳоясига етказиш ва бошқа имтиёзлар. Шунингдек, бу кун одатда қувонч ва ўйин-кулги билан бирга бўлгани учун. Қаранг: “Ҳошия Ибн ʼОбидин” 2/165.
|
Исломда ҳайит фақат шариат белгилаган нарсадир ва бу фақат Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити, Арафа куни, Ташриқанинг уч куни (11, 12, 13) Зулҳижжа) ва ҳар жума. Бу кунларнинг ҳайит эканлигига ишончли ҳадислар далолат беради. Бошқа байрамларга келсак, уларнинг Исломда асоси йўқ! Қаранг: “Фатава Ибн ʼУсаймин” 2/302 ва Шайх Солих ас-Суҳаймийнинг “Шарҳ ал-усул ас-саласа” № 2.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 Ифтор ва Қурбонлик байрамларида қилинадиган гўзал амаллар.
|
🔶 Ҳурсандчилик ва қувонч кайфиятида ўтказиш.
|
📖 Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб келганларида, унинг аҳолисининг икки байрам бўлиб, уларни ўйин-кулги билан нишонлар эдилар. Ул зот улардан сўрадилар: "Бу кунлар нимани англатади?" Улар жавоб беришди: "Бу кунларни биз бутпарастлик давридан бери нишонлаймиз. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга айтдилар: “Албатта, Аллоҳ уларни икки энг яхши кун билан алмаштирди: Қурбонлик куни ва ифтор куни!”.
|
📗 Абу Довуд 1134, Насоий 1556, Аҳмад 3/178 ва Абдураззоқ 15566 ривояти. Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Шайх Албоний ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаганлар.
|
📖 Шайх Муҳаммад ибн Одам ал-Асюбий айтадилар: “Бу ҳадисдан шариатнинг енгиллиги ва диннинг ҳукмлари аён бўлади, чунки Аллоҳ Таоло мусулмонлар учун ўйин кулги қиладиган икки байрамни қонуний қилиб қўйган!”. Қаранг: “Шарҳ Сунан ан-Насои” 14/153.
|
Бу ҳадисда кофирларнинг байрамларини нишонлаш ҳаромлигига ҳам тўғридан-тўғри ишора бор.
|
📖 Ҳофиз Ибн Ҳожар айтадилар: “Ушбу ҳадисдан мушрикларнинг байрам кунларида шодлик намоён бўлишига танбеҳ бор”. Қаранг: “Фотҳул-Бори”. 2/513
📖 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, менда икки қиз даф чалиб ўтирарди. Шунда Абу Бакр кириб келди ва мендан кескин сўради: "Пайғамбар уйида шайтоннинг нағваси борми?".
|
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга юзланиб: “Эй Абу Бакр, уларни тек қўй, чунки бу кунлар байрамдир”, дедилар.
|
📗 Бухорий 949, 987 ва Муслим 892 ривояти.
|
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг муносабати саҳобалар чолғу асбобларини табиатан ҳаром деб билганликларини кўрсатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг дафни шайтоннинг нағваси деб аташларини қораламадилар. Ҳолбуки, Абу Бакр ўша пайтда ҳайит кунларида аёллар учун даф чалиш жоиз эканлигини ва бу умумий тақиқдан истисно эканлигини билмас эди. Қаранг: “Талбису Иблис” 239, “Мадорижу-саликин” 1/493, “ал-Айят ал-байинат” 46-47.
|
📖 Ҳофиз Ибн Ҳожар айтадилар: “Ушбу ҳадисда байрамларда оила аъзоларини хурсанд қилиш, кўнгил очиш, қалбларга шодлик келтирадиган ва танани ибодат юкидан дам олишга турлик ҳил сабабларни қилиш шариийлигига далолат қилади. Дарҳақиқат, байрамларда шодлик ва қувноқликнинг намоён бўлиши диннинг урф-одатларидандир!” Қаранг: “Фотҳул Бори” 2/514.
|
📖 Ҳофиз Ибн Ражаб айтадилар: “Шубҳасизки, байрамларда найза ва қалқон билан ўйнаш жоиз, аксинча, ҳатто мақсадга мувофиқдир. Ахир бунинг ичида от миниш ва жиҳодга тайёргарлик киради. Исҳоқ ва бошқа имомлар отда тўп ўйнашга, тўп билан оддий ўйинга рухсат берганлар, чунки бу ҳам жиҳодга тайёргарликдир”. Қаранг: “Фотҳул-Бори” 8/422.
|
📖 Оиша розияллоҳу анҳо ҳам байрамларнинг бирида ҳабашлар масжидда найза билан ўйнаб юрганларини, Пайғамбар алайҳиссалом уларга қарашга рухсат берганликларини айтдилар. Умар розиёллоҳу анҳу уларни тўхтата бошлаганларида, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уларни тек қўй! Яҳудийлар билсинларки, динимиз енгил! Албатта, мен осон Тавҳид дини билан юборилганман!" дедилар»
|
📗 Аҳмад 6/116 ривояти. Ҳофиз Ибн Ҳожар ҳадис иснодини ҳасан деган. Қаранг: “Таълиқул-ғариб” 2/43.
|
📖 Имом Бағовий айтадилар: “Икки байрам кунларида шодлик намоён бўлиши диний маросимдир! Бу кунлар эса бошқа кунларга ўхшамайди!” Қаранг: “Шарҳу-Ссунна” 4/323.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 Икки байрам куни ғусл қилмоқ.
|
📖 Зазон айтадилар: “Бир куни бир киши Али ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳудан тўлиқ таҳорат (ғусл) ҳақида сўраганида, Али: “Агар хоҳласанг, ҳар куни ювин”, дедилар. У: "Йўқ, мен ҳақиқий ғусл ҳақида сўраяпман!" деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Жума куни, Арафа куни, Қурбонлик куни ва Ифтор кунида ювингин!”.
|
📗 Шофиъий 113 ва Байҳақий 3/278 ривояти. Иснод ишончли. Қаранг: “ал-Ирво” 1/177.
|
📖 Нофиъ разияллоҳу анҳу айтдилар: "Ибн Умар ҳар доим Ифтор куни намоз ўқиладиган жойга боришдан олдин ювинар эди". Молик 1/177. Иснод ишончли.
|
📖 Имом Ибн Рушд айтадилар: “Икки ҳайит намози учун тўлиқ ғусл олиш мақсадга мувофиқлигида олимлар якдилдирлар”. Қаранг: “Бидоятул-мужтаҳид” 1/216.
|
📖 Ибн Қудома айтадилар: Аксарият уламолар ҳайит намозидан олдин бомдод намозидан кейин тўлиқ ғусл олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашган. Қаранг: “ал-Муғний” 3/258, “ал-Мажмуъ” 5/16.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 Ҳайит намозига чиқишдан олдин яхши кийимларни кийиш.
|
📖 Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байрам куни қизил чопон кийиб олдилар". Табароний “ал-Авсат”да 2/53 ривоят қилган. Ҳадиснинг исноди ҳасан Қаранг: “Силсила ас-саҳиҳа” 1279.
|
📖 Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни Умар ибн Хаттоб бозорда ипак кийим сотиб олиб, у билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва деди: “Ё Расулуллоҳ, буни ҳайт байрам куни кийинг ва яна олдингизга меҳмонлар келганда киясиз". Бунга жавобан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бундай кийимларни фақат охиратда насибаси бўлмаганларгина кияди!” Бухорий 886 ва Муслим 2068 ривояти.
|
📖 Имом Синдий айтдилар: “Ушбу ҳадисда улар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва у зотнинг саҳобалари байрам кунларида зийнатланиш одат бўлганига ишора бор”. Қаранг: “Ҳошия ала ан-Насои” 3/181.
|
📖 Нофиъ айтдилар: "Ибн Умар байрамларда энг яхши кийимларини кияр эдилар". Байҳақий 3/281. Ҳофиз Ибн Ражаб ва Ҳофиз Ибн Ҳожар исноднинг саҳиҳлигини тасдиқлаганлар.
|
📖 Ҳофиз Ибн Ражаб шундай деб ёзадилар: “Имом Молик айтдилар: “Мен уламоларнинг байрам кунларида безаниш ва атир билан мойланиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирганларини эшитдим”. Қаранг: “Фатҳул-Бори” 8/414.
|
🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶
🌴 Ифтор ҳайт амозига чиқиб кетаётиб бирор нима **** олиш ва Қурбон ҳайт намозидан олдин ҳеч нима емаслик.
|
📖 Анас роизиёллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор кунида бир неча хурмо емай ҳайит намозига чиқмасдилар. Ва у одатда тоқ сонли хурмо еярди”. Бухорий 953 ривояти.
|
📖 Бурайда розиёллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик намозига овқат емасдан чиқмасдилар, Қурбонлик намозига чиқишдан олдин қайтиб келгунларича овқат емасдилар». Термизий 542 ва Ибн Можа 1756 ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Имом Ибн Хузайма, Имом Нававий, Шайх Албоний ва Шайх Ибн Боз тасдиқлаган.
|
📖 Худди шу ҳадиси шарифда Имом Аҳмад келтирган вариантда шундай дейилган: “Ва Қурбонлик намозига чиқишдан олдин қайтиб келгунича овқатланмади. Шундан кейин у қурбонлиғидан еди”. Аҳмад 23034. Ҳофиз Ибн Қаттон саҳиҳлигини тасдиқлаган.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 Ҳайит намозига пиёда бориш.
|
📖 Али ибн Абу Толиб айтдилар: “Ҳайит намозига пиёда бориш ва пиёда қайтиш суннатдир”. Ибн Можа 1297 ва Термизий 530 ривояти. Имом Абу Исо Термизий ва Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деганлар.
|
📖 Имом Абу Исо Термизий айтадилар: “Кўпчилик уламолар ҳайит намозига пиёда боришни афзал кўрадилар. Ва улар фақат зарурат бўлсагина уловда борса бўлади деб ҳисоблашади." Қаранг: “Сунан Термизий” 1/428.
|
📖 Имом Ибн Қудома “ал-Муғний”да Имом Аҳмад сўзини келтирадилар: “Агар намоз ўқиладиган жой яқин бўлса, ҳайит намозига пиёда борамиз, лекин бу жой узоқ бўлса, уловда боришнинг айби йўқ”. Қаранг "Аль Муғний".
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 Икки Ҳайт Ифтор ва Қурбонлик байрами кунларида рўза тутишнинг жоиз эмаслиги ҳақида
|
📖 Абу Саида Худрий розиёллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кун рўза тутишдан қайтардилар: ифтор куни ва қурбонлик куни”. Бухорий 3/280 ва Муслим 2/577 ривояти.
|
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен сизларни ифторлик ва қурбонлик байрамларида рўза тутишдан қайтараман”. Абу Яъло ривояти. Ҳадис саҳиҳдир. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 2517.
|
📖 Имом Нававий ва Шайх Сиддиқ Ҳасанхонлар айтадилар: “Барча уламолар ифторлик ва қурбонлик кунларида рўза тутиш ҳаром эканлигига якдилдирлар”. Қаранг: “Шарҳ Саҳиҳи Муслим”
8/15.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 Ифтор ва Қурбонлик байрамлари кечаларида тайин ибодатлар қилиш.
|
Кўплаб мусулмонлар ичида кенг тарқаган бидьат ҳурофотлардан бири, икки ҳайт байрам кечаларини ибодатга ҳослаш. Уларни бу ишларига Қурьон ва Саҳиҳ Суннатдан ҳеч қандай дадил йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларидан на сўзда, на амалда бунинг шарьий тўғрисида бирорта ишончли гапни айтишмаган.
|
Аммо бу ҳусусида ҳадислар келган бўлсада уларни бирортаси саҳиҳ эмас.
|
📖 Ҳадис: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Кимки ифтар кечаси ва Қурбон кечаси намозда собит бўлса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”.
Ибн Можа 1782, Табароний 1/57 ва Байҳақий 3/319 ривояти. келтирган. Бу ҳадиснинг барча версиялари ишончли эмас, уларнинг иснодларида жуда кўп заиф ва рад этилган ровийлар мавжуд. Улар орасида Умар ибн Ҳорун, Иброҳим Муҳаммад, Ибн ал-Волид, Марвон ибн Солим бор. Шунинг учун ҳам бу ҳадислар муҳаддисларни, жумладан Имом Ибн Адий, Имом Нававий, Шайхулислом Ибн Таймия, Ҳофиз Ибн Ҳожар, Ҳофиз Ироқий, Ҳофиз Бусайрий, Имом Суютий, Шайх Албоний каби уламолар, шунингдек, Шайх Ибн Боз бошчилигидаги Доимий қўмита (ал-Лажна ад-даима) олимлари назлида зафи ҳисобланади. Қаранг: “ал-Камил” 5/372, “аз-Завоид” 1/549, “Силсила аз зоъифа вал-мавзуа” 521, 5163, “Фатово ал-Лажна” 11029.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев