Икки овоз борки улар дунё ва охиратда лаълатланган:
Неъмат берилгандаги Мусиқа-ўйин
Мусибат келгандаги дод-фарёд
Демак шу икки лаънатланган овозни чиқришдан қайтарилябди. Неъмат берилганда унга шукр келтириб Аллоҳга хамд айтишни ўрнига гунох-масият билан мусиқа ва ўйин кулгуга шунғиб кетишдан, мусибат келганда тақдирга рози бўлиб, унга сабрни ҳам Аллоҳдан сўраш ўрнига дод-вой солиб овозини кўтаришдан.
Ёшлар ҳар-ҳил қийинчилик ёки хурсндчилик пайтида паноҳ топадиган, ўйин-кулгисида ҳамроҳ бўладиган ўша овоз бор-ку, ана шу оҳанглар устида у ўз дард-аламларини чиқаришга уринади, унинг садоларида, севги ҳикояларини акс-садосида яшашга ҳаракат қиладиган оҳанглар остида ёки у овоз уни қаттиқ силкитиб, бутун борлиғини маст қилади, аъзолари рақсга тушгандек бўлади ёки рақсга тушади ҳам.
Ана шу лаънатланган овоз уни тамомила асир қилиб олган, ақлини олиб қўйган — худди афсонадаги «Надоҳa» (одамларни мафтун қилиб йўлдан урадиган овоз) каби.
Унинг лаънатланишига сабаб — у фаҳш ишларга элтувчи элчи бўлгани ва қалблар устида ҳукмронлик қилиб, улардан Қуръон нурларини чиқариб юборганидир. Шунда қалб қоронғулашади. Қалб қоронғулашса, унинг соҳиби юз ўгирганлардан бўлади.
١٢٤. وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِى فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُۥ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ أَعْمَىٰ
Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.
(Тоҳа сураси, 124-оят).
Араб (айниқса Миср) халқ оғзаки ижодида Ан-Наддоҳa — кечаси пайдо бўладиган сирли аёл қиёфасидаги махлуқдир.
У одатда дарё, қишлоқ четлари ёки саҳроларда намоён бўлади.
Унинг энг хатарли жиҳати — овози.
У овоз жуда:
ёқимли,
мулойим,
инсон қалбига жуда яқин
эшитилади.
Ан-Наддоҳa одамни исми билан чақириб овоз беради.
Ким унинг овозига жавоб берса ёки ортдан эргашса:
ақли секин-аста ўчади,
йўлини йўқотади,
баъзилар ғойиб бўлиб кетади,
баъзилар эса жинни бўлиб қайтиб келади, деб ривоят қилинади.
Халқ орасида айтилишича:
«Уни кўрган одам эмас, уни эшитган одам ҳалок бўлади».
Шунинг учун кекса одамлар ёшларга:
тунги пайтда номинг билан чақирилса жавоб берма,
ёлғиз юрма,
ғалати, жозибали овоз ортдан борма,
деб огоҳлантирган.
Мавзу билан боғланиши мусиқа овозини айнан шу Ан-Наддоҳaга қиёсланиши:
овози жозибали,
қалбни асир қилади,
инсонни секин-аста йўлдан оздиради,
охирида қалбни қорайтиради

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев