Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи ва саллам нинг ҳадисларини ривоят қилиб берар эдилар.
Талабалар атрофида ўтириб уни тинглашар эди.
Бир пайт кимдир баланд овозда деди:
— Мадинага катта фил келди!
(Мадина аҳли аввал филни кўрмаган эди, чунки Мадина филлар яшайдиган жой эмас.)
Шунда барча талабалар филни кўриш учун шошилиб чиқиб кетишди ва Имом Моликни ташлаб кетишди.
Фақат Яҳё ибн Яхё Аллайсий қолди.
Имом Молик ундан сўради:
— Нега сен улар билан чиқмадинг? Илгари филни кўрганмисан?
Яҳё деди:
— Мен Мадинага филни кўриш учун эмас, балки Моликни кўриш учун келганман.
Агар бу ҳикояга яхшилаб назар солсак,
кўрамизки, ҳозир бўлганлар ичида фақат битта одам нега келганини ва мақсади нима эканини билган.
Шунинг учун у чалғимади ва кучини ҳар томонга сарфламади.
Бошқалар эса томоша қилиш учун чиқиб кетишди.
Қаранг, уларнинг ўртасида қандай катта фарқ бор.
Шунинг учун Имом Моликдан “Муватто” китобини ривоят қилишда асосий ривоят
Яҳё ибн Яҳё ал-Лайсийники бўлиб қолди.
Бошқа томошага кетган талабаларни эса тарих умуман зикр ҳам қилмади.
Бу ривоят Сияр Аъламуннубала китобида келтирилган.
Бизнинг замонимизда ҳам “фил” қайта-қайта пайдо бўлади,
лекин турли хил кўринишларда ва турли йўллар билан, айниқса Рамазонда.
Одамлар Рамазонда икки тоифага бўлинади:
Бир тоифа — мақсадини аниқ белгилаб олган.
Улар Рамазондан нимани хоҳлашини ва қандай самарага эришмоқчи эканини яхши биладилар.
Иккинчи тоифа эса — ғофил ва бепарво.
Уларни турли хил “филлар” ўзига жалб қилади.
Бу замоннинг “филлари” эса:
Телефон
телевизион каналлар
сериаллар
фильмлар
қўшиқлар
ва турли хил ҳаром ва макруҳ ишлардир.
Шунинг учун филлардан ва уларнинг ялтироқ жозибасидан эҳтиёт бўлинг.
Чунки улар йилнинг энг яхши вақтларини сиздан тортиб олади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев