Ибн Зубайр Маккада минбарда хутба қилиб: «Эй одамлар! Набий алайҳиссалом: «Агар одам боласига водий тўла тилло берилса ҳам, иккинчисига муҳаббат қилади. Агар унга иккинчиси берилса, учинчисига муҳаббат қилади. Одам боласининг қорнини фақатгина тупроқ тўсади. Ва Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади» дер эдилар», деди».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Ҳа, дунѐдаги энг бой бўлган одам ҳам тўймаѐтганини кўриб турибмиз. Унинг тўйиш ўрнига янада очкўз бўлиб бораѐтгани ҳам бор гап. Одам боласи мол-мулкка ўч бўлса, ўлиб кўзига тупроқ тўлмагунча, дунѐга тўймай юраверади. Аммо Аллоҳ таоло ўз вақтида ўзини билиб, мол-дунѐга эмас, Аллоҳ таолога муҳаббат қўйган банданинг тавбасини қабул қилади.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
#Ҳадис_533
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олиб сонларига ўтқазар эдилар. Ҳасанни эса, бошқа сонларига ўтқазар эдилар. Сўнгра сонларини бирбирига қўшиб туриб: «Эй Аллоҳим! Иккисини раҳм қилгин, мен уларга раҳм қилурман», дер эдилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Бировнинг боласини ҳам қучоғига олиб ўтириш мумкинлиги.
2. Икки болани қучоққа олиб ўтириш жоизлиги.
3. Аллоҳ таолога болаларга раҳм қилишни сўраб дуо қилиб туриш кераклиги.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев