#Ҳадис_228
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дўзах аҳлидан бўлган, дунёда ҳисобсиз ноз неъматлар берилган киши олиб келиниб, дўзахга бир ботириб олинадида, ундан: «Эй одам боласи, (дунёда) бирон яхшилик кўрдингми? Сенга бирон неъмат берилганмиди?» деб сўралади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ эй Роббим», дейди. Кейин жаннат аҳлидан бўлган, дунёда энг кўп машаққатни бошидан ўтказган киши олиб келиниб, уни бир марта жаннатга киргизиб чиқарилади-да сўнгра ундан: «Эй одам боласи, (дунёда) бирон бир машаққат кўрганмидинг? Бошингга бирон бир қийинчилик тушганмиди?, деб сўралади. У: «Йўқ, Аллоҳга қасамки эй Роббим, ҳаргиз машаққат кўрмадим ва бошимга бирон қийинчилик ҳам тушмади», дейди»
(Имом Муслим ривояти).
🍂🍂🍂🍂🍂
#Ҳадис_229
Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот:
«Яхшилик ҳусни ҳулқдир. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
🍂🍂🍂🍂🍂
#Ҳадис
70 МИНГТА ФАРИШТА СИЗНИ ДУО ҚИЛИШАДИ
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, - дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.
У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.
У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🍃🍃🍃🍃🍃
БЕШ НАРСА КЕЛМАСДАН БЕШ НАРСАНИ КАДРИНИ БИЛИНГ.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексалигинг олдидан ёшлигингни, касаллигинг олдидан саломатлигингни, камбағаллигинг олдидан бойлигингни, машғуллигинг одидан бўшлигингни, ўлиминг олдидан ҳаётингни», дедилар».
(Имом Ҳоким ривоят қилган)
🍃🍃🍃🍃🍃
#Асар_2
قَالَ ابْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو يَقُولُ إِذَا أَفْطَرَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِرَحْمَتِكَ الَّتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ أَنْ تَغْفِرَ لِي
Ибн Абу Мулайка рохимаҳуллоҳ (тобейин):
"Мен Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг ифторлик пайтда "Аллоҳим, Мен Сенинг барча нарсани қамраб олган фазлинг ила мени кечиришингни сўрайман" деганларини эшитим" дедилар.
(Ибн Можа 1753)
Асар йоки Мавқуф хадис хам деб номланади.
Мавқуф (Асар): "Саҳобийга изофа берилган сўз, феъл, ёки тақрир "Мавқуф хадис" дейилади".
🍃🍃🍃🍃🍃
#Ҳадис_980
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : (( ليأتين على الناس زمان ، لا يبالي المرء بما أخذ المال ، أمن حلال أم من حرام ))
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Одамларнинг бошига бир замон келади, киши мол - дунёни ҳалолданми ёки ҳаромданми - қаердан топганига парво қилмай қўяди", дедилар.
(Бухорий ривоят қилган)
🍃🍃🍃🍃🍃
#Ҳадис_979
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Охирги замонда соч-соқолини кабутарнинг жиғилдонига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).
Шарҳ:
Ушбу ривоятдаги «кабутарнинг жиғилдонига ўхшатиб» деган маънони, уламо аҳли икки хил тушуниш мумкин, дейдилар. Биринчиси, охирги замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг жиғилдонига ўхшатиб қўядилар. Бунда, суннатга хилоф қилиб, фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади. Иккинчиси, охирги замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг жиғилдонига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар. Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан. Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиққанларидан кейин соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган.
Ҳадис ва Ҳаёт 17
🍃🍃🍃🍃🍃
#мункар_хадис
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар:
"Ким ҳар куни юз марта "Лаа илааҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", – деса, фақирликдан омонда ва қабр ёлғизлигидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини тақиллатган бўлади".
(Дайламий, Рофеъий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган)
------------
Юқоридаги зикр қилинган ҳадис ҳозирги кунларда ижтимоий тармоқлар ва шу каби уяли телефон хабарлар орқали ҳам тарқалиб қолибди.
Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда, уламоларнинг мазкур ҳадис юзасидан айтган қуйидаги сўзларини келтириб ӯтамиз.
Ушбу ҳадис икки «Саҳиҳайн»да, яъни, икки саҳиҳ асар – «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам «Саҳиҳи Муслим» китобларида ҳам ривоят қилинмаган.
Бошқа ҳадис китобларда ва на сунан ва муснадларда келтирилмаган, балки у жуда заиф ҳадис(яъни, амал қилишга яроқсиз) бўлиб, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғри суннатларини ҳимоя қилиш йўлида ва мусулмонларни бу ҳадисдан огоҳлантириш мақсадида тарқатиш мумкин, холос.
Ушбу ҳадисни қуйидаги олимлар заиф деб ҳукм қилишган:
1) Имом Дорақутний «Ал-Илал» китобида 308-ҳадис;
2) Ал-Ҳофиз Ал-Ироқий ўзининг «Ал-Муғний сафари ҳақида» китобида, 1181-ҳадис;
3) Ҳофиз Абу Наим Ал-Асфаҳоний «Ҳилятул-авлия» китобида 8/280;
4) Аллома Ибн Қаййим «Ҳадиул-арваҳ» китобида, 44-бет;
5) Ҳофиз ибн Ражаб, «Калимат ул-ихлос» китоби, 65-бет.
Шунингдек, бир қатор замондош ҳадисшунос уламолар ҳам бу ҳадисни мункар (яъни ривоят қилишга ярамайдиган) ҳадис дейишган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
🍃🍃🍃🍃🍃


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев