#Ҳадис
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:
اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
Маъноси: "Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ".
Абу Довуд ривоятлари.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам фарзанди, раҳматимдан умидвор бўлар экансан, сен тарафингдан содир бўлган нарсаларни кечираман ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмонга етса-да, сўнг мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сен Менга ер қобиғича хато билан келсанг, сўнг Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолингда йўлиқсанг, сенга ер қобиғича мағфират билан пешвоз чиқаман».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_226
Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни қуёш халқларга жуда яқин келтирилади, ҳатто бир мил миқдорида қилинади. Шунда одамлар амаллари миқдорига қараб тер ичида бўладилар. Баъзилари тўпиқларигача, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача (терга ботади), айримларини тер юганлаб олади», шундай деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар.
(Имом Муслим ривояти)
Аллоҳ ҳамма мусулмонларни жаҳаннам азобидан сақласин
🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис_227
Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.
«Ул ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган», дейишди.
«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.
Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.
«Ул ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган», дейишди.
Ўнта уйга ўғриликка тушиш, қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».
🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис
Аллоҳ яхши кўрган бандасига синов юборади!
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, ун(инг боши)га мусибат туширади”.
Имом Бухорий, Молик, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Баззор ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳар бир мўмин ва мўмина банда учун башорат берилмоқда. Зеро ҳар қандай одам касаллик, ғам-ташвиш сабабидан келувчи моддий ёки маънавий оғриқлардан, ташвишлардан холи бўлмайди. Ушбу ривоятга кўра, Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган бандалари бошига мусибат, дард, алам, беморлик каби ташвишларни солади. Нега шундай, деб сўрайдиган кишиларга жавоб шуки, бу билан Аллоҳ уларнинг гуноҳлари ўчирилиб, илоҳий даргоҳдаги мақомлари, жаннатдаги мартабалари кўтарилишини хоҳлайди. Бунинг яна бошқа ҳикматлари ҳам борки, мусибатга Аллоҳ учун сабр қилган банда кўп яхшиликларга эришади, муваффақият қозонади. Мусибат етганида Аллоҳдан норози бўлмай, чиройли сабр қилган банда ўзи ўйламаган ютуқ ва марраларни забт этади.
“Жаннат калити” китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев