Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:
اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
Маъноси: "Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ".
Абу Довуд ривоятлари.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_224
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Парвардигоро, (Ўзинг гувоҳсан,) мен икки заифнинг , етимнинг хаққи ва аёлнинг ҳаққини (зое қилишдан) қаттиқ огоҳлантираман», дедилар.
(Имом Ибн Можа ривояти).
☘️☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_225
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўша қавмдан» , дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
☘️☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Парвардигор азза ва жалла: «Қуръон (тиловати) ва зикрим қайси бандани Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, ўша бандага сўровчиларга бериладиган (нарсаларнинг) энг афзалини ато этаман. Аллоҳ Каломининг бошқа каломлардан устунлиги Аллоҳнинг (Ўзи яратган жами) махлуқотларидан устунлигига ўхшайди» дейди».
Имом Термизий ривоят қилган, «Ривоят санади ҳасан» деган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев