|
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
|
Албатта ғазаб бу инсонни ички ва ташқи ҳилқатини бузилишига, ва атрофга кескин даражада салбий зарар етишига сабаб бўладиган инсондаги энг катта ёмон ҳулқлардан биридир. Ислом таълимоти инсонларни ўзари ахл иноқ ва гўзал хулқда яшашлари учун айнан ғазабни олдини олишга буюради ва ғазани ёмон оқибатларидан огоҳлантиради. Ва яна ғазабни тийшни ортидан келадиган катта хурсандчиликларни эслвтиб ўтади.
|
ҒАЗАБ ШАЙТОНДАНДИР.
|
Атия ибн Урва ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Ғазаб шайтондан, шайтон эса оловдан яратилган... "
|
Аҳмад 4/226 ва Абу Довуд (4784) риаояти. Шайх Албонийга кўра ҳадисда заифлик бор. Қаранг: Силсила ад зоифа (582. Аммо кўплаб уламолар ҳадис маъноси кўплаб саҳиҳ ҳадисларга муофиқ келган учун ушбу ҳадисни эслатма начихат тарзида ишлатишган.
|
Демак ғазабни келиб чиқишига инсондаги шайтонни ундан ғолиб келиши сабаб бўлади. Шунинг учун мўмин мусулмон киши ҳаётий давомида ушбу эслатмага тўлиқ амал қилиши керак бўлади. Чунки агар инсон бирортаси билан келишмовчиликда ғазабига эрк берса, бу унинг учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкун. Ҳатто ғазаб шу даражада ёмонки, у инсонни куфр ва ширк амални қилишга, одам ўлдиришга, кимнидир дилини оғритишга, ва кимгадир манави ёки мажозий, ёки моддий зарар етказишга ундайдиган шайтоннинг энг асосий қуролларидан биридир. Хулоса қилиб айтганда ғазабни ортидан келадиган нарса оқибати инсон учун фақат афсус ёки надомат бўлади. Шунинг учун мўмин мусулмон киши доим ўз ғазабини бошқаришга интилиши керак.
ҒАЗАБНИ ТИЙШ ЯҲШИЛИКДИР ВА ЖАННАТГА ЕТАКЛАГУВЧИДИР.
|
Аллоҳ Таоло деди: "Роббингиздан мағфират ва Жаннатни сўранки унинг катталиги осмонлар ва ер каби кенгликдадирки у (Жаннат), яхши кунларда ҳам, қийинчиликларда ҳам нафақа қиладиган, ғазабини тиядиган ва одамларни кечирадиган солиҳлар учун тайёрлаб қўилгандир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”.
(Оли Имрон: 133-134).
|
Абу ад-Дардо розиёллоҳу анэу шундай ривоят қилган:
|
“Мен бир куни: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга жаннатга киритадиган амални кўрсатинг”, дедим,
|
Ул зот: “Ғазабланма! Шунда сенга Жаннат тақдим этилади”.
|
Табароний “ал-Авсат”да (2353) ривоят қилган. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Ҳофиз Мунзирий, Ҳофиз Думётий ва Шайх Албони тасдиқлаган. Қаранг: ал-Матжар ар-Рабиҳ (274), Саҳиҳ ат-Тарғиб (2749).
|
Ҳофиз Ибн Абдул-Барр шундай деган: “Бу ҳадис қисқа, аммо кўп маъноларга ва катта фойдаларга эга бўлган ҳадислардан биридир. Чунки кимки ғазабини тийиб, уни бостирса, шу билан шайтонини енгиб, ўз қадр-қиммати ва диний садоқатини ҳимоя қилган бўлади”. Қаранг: ат-Тамҳид (5/266).
|
ҒАЗАБИНИ ТИЙГАН УЧУН ЖАННАТ ХУРЛАРИДАН ХОХЛАГАНИ БЕРИЛГАЙ.
|
Муоз ибн Анас розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
|
“Кимки ғазабини чиқаришга қодир бўлган ҳолда тийиб турса, Аллоҳ Таоло Қиёмат Кунида яратганларидан олдин унга мурожаат қилади ва унга Жаннат ҳуриларидан хоҳлаганини танлаш имкониятини беради”.
|
Аҳмад (3/440), Абу Довуд (4777), Термизий (2021), ва Ибн Можа (4186) ривояти. Имом Термизий, Ҳофиз Мунавий ва Шайх Албоний бу ҳадисни ҳасан деб таснифлашган. Қаранг: ат-Тайсир (2/441), Саҳиҳ ат-Тарғиб (2753).
|
ҒАЗАБИНИ ТИЙГАНГА ҚИМЁМАТ КУНИДА ҚАЛБИГА ҲУРСАНДЧИЛИК БЕРИЛАДИ.
|
Ибн Умар розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
|
“Кимки ғазабини чиқаришга қодир бўлган пайтда тийса, Аллоҳ қиёмат куни унинг қалбини завқ билан тўлдиради”.
|
Ибн Аби ад-Дунё “Қазо ал-Хавоиж”да (36), Табароний “ал-Кабир”да (3/209) ривоят қилган. Ҳадис ҳасан. Қаранг: Саҳиҳ ал-Жомиъ (176).
ЭНГ КУЧЛИК ОДАМ ҒАЗАБИНИ ТИЙГАН ОДАМДИР.
|
Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу ривоят қилади:
|
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам (бир-бири билан куч кўрсатиб) курашаётган одамлар ёнидан ўтиб кетаётиб: "Нима бўляпти?" деб сўрадилар.
|
Улар: "Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг орасида ҳеч ким енголмайдиган курашчи бор", дейишди.
|
Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам.): "Сизга ундан кучлироқ одам ҳақида хабар берайми? У бошқаси томонидан зулм кўрган, аммо у ўз ғазабини жиловлаган ва шу билан ўзининг шайтонини ва шеригининг шайтонини мағлуб этган одамдир!", дедилар.
|
Имом Баззар "ал-Баҳр аз-Заҳҳар" да (7272), Табарани "Макарим ал-Ахлақ"да (52) ривоят қилган. Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Шайх Албоний ҳадиснинг иснадини ҳасан деб таснифлашган. Қаранг: Фатҳ ал-Бари (10/535), ас-Силсила ас-Саҳиҳа (3295).
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
" Кўпчликни (курашда) мағлуб қилган полвон эмас, балки ўз ғазабини енгиган хақиқий половндир".
|
Бухорий 6114 ва Муслим 2609 ривояти.
|
ҒАЗАБНИ ТИЙГАНГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФТОДАН КЎРА КАТТАРОҚ МУКОФОТГА САЗОВОР АМАЛ ЙЎҚДИР.
|
Ибн Умар розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллоллоэу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Аллоҳнинг ҳузурида, Аллоҳнинг Юзини истаб ўз ғазабини ютган банда учун таёрланган мукофотдан кўра квттароқ ҳеч нарса йўқ.
|
Ибн Можа (4189) ва Байҳақий "Шуъаб ал-Имон" (8307) асарида ривоят қилган. Ҳофиз Бусирий, Шайх Албаний ва Шайх Муқбил ибн Ҳодий ҳадис саҳиҳлигини тасдиқлашган. Қаранг: Мисбаҳ аз-Зужажа (4/233), Саҳиҳ ат-Тарғиб (2752), ас-Саҳиҳ ал-Муснад (727).
|
ҒАЗАБИНИ ТИЙГАНГА АЛЛОҲ ҲАМ ҒАЗАБ ҚИЛМАЙДИ, УНИ КАМЧИЛИКЛАРИНИ ЯШИРАДИ ВА ДУОСИНИ ИЖОБАТ ҚИЛАД.
|
Анас ва Ибн Умар розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки ғазабини тийса, Аллоҳ унга ҳам ғазаб қилмайди . Кимки тилини сақласа, Аллоҳ унинг камчиликларини яширади. Кимки тавба қилиб Аллоҳга юзланса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади".
|
Абу Яъла (4338) ва Ибн Шаҳин" Ат Тарғиб" (394) ривояти. Ҳофиз Абдул-Ҳаққ Ишбили, Ҳофиз Ироқий ва Шайх Албоний ҳадис саҳиҳлигини тасдиқлаганлар. Қаранг: "ал-Аҳкам ас-Суғро" (852), "Тахриж ал-Иҳё" (4/1630) ва "Силсила ас-Саҳиҳа" (2360).
|
Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай деган: "Ғазабни тийишнинг фазилатларига ишора қилувчи матнларни, шунингдек, унинг оқибатларидан сақланишга ишора қилувчи матнларни эслатиш ғазабни тийишга ёрдам беради." Қаранг: Фатҳ ал-Бори (10/521).
|
🌴 ҒАЗАБНИ ТИЙШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.
|
АЛЛОҲГА ШАЙТОННИНГ ЁМОНЛИГИДАН ПАНОҲ СЎРАБ ДУО ҚИЛИШ.
|
Сулаймон бин Сурод (розиёллоҳу анҳу) ривоят қиладилар:
|
"(Бир куни) мен, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ёнида ўтирган эдим, икки киши ўзаро жанжаллашиб қолишди, улардан бирининг юзи қизариб, бўйнида шишган томирлар пайдо бўлди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, мен шундай сўзларни биламанки албатта у тинчлантиради. Агар у: "Мен тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман", деб айтганида, у ғазабланишни тўҳтатган бўлар эди. Ва унга айтишди: Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паниҳ сўра".
|
Буҳорий 6115 ва Муслим 2610 ривояти.
|
(Аъузу биллаҳи минаш-шайтони-р-рожим
|
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ЎТИРИБ ОЛИШ ЁКИ ЁТИБ ОЛИШ.
|
Абу Зарр розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
: “Агар сизлардан бирингиз ғазабланиб, тик турган бўлса, ўтирсин. Агар ғазаби пасаймаса, ётиб олсин”.
|
Аҳмад (5/152), Абу Довуд (4782) ва Ибн Ҳиббон (5688) ривоят қилишган. Шуайб Арноут унинг иснодини “Шарҳ ас-Сунна”да саҳиҳ деб баҳолаган. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деб баҳолаган. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-Сағир” 694, “Мишкатул-масобиҳ” 5114.
|
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ГАПИРМАСЛИК ВА ЖИМ БЎЛИБ ОЛИШДИК.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Агар ғазаблансанг жим тур, Агар ғазаблансанг жим тур Агар ғазаблансангжим тур".
|
Имом Аҳмад, 2136 ривояти. Шайх Албоний Саҳиҳ 1375 да ушбу ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган.
|
ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ТАХОРАТ ОЛИШ.
|
Атийя ибн Урва Саъдий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
|
“Ғазаб шайтондан, шайтон эса оловдан яратилган ва оловни сув билан ўчириш мумкин. Шунинг учун, сизлардан бирортангиз ғазабланса, таҳорат олсин”.
|
Аҳмад (4/226) ва Абу Довуд (4784) ривоят қилишган. Шайх Албоний бу ҳадисни заиф деб таснифлаган. Қаранг:
" Силсила аз зоифа" (582). Ҳадисда заифлик бўлишига қарамай кўплаб олимлар уни маъносидан хаётларида фойдаланганлар ва ғазаб маҳалда тахорат олишга буюришган.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев