#Ҳадис_218
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иблиснинг тахти денгизда. У аскарларини юборади, улар одамларни фитнага солишади. Иблис ҳузурида уларнинг энг ҳурматлиси энг катта фитначисидир.»дедилар
(Имом Муслим ривояти).
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳадис_219
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Аллоҳ таоло «Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар Менга юриб келса, Мен унга тез югуриб бораман» , деди» дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Аллох Таоло айтади
اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.
"Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар".
(Бақара сураси, 257-оят).
Тафсир: «Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир». Яъни ишбошиси, ғамхўридир. Шу боисдан ҳам: «Уларни зулматлардан нурга чиқарур». Иймон деб аталган нурга чиқаради. Аллоҳнинг йўли, Иймон йўли битта – нур йўлидир. Зулматлардан иборат бўлган Нотўғри йўллар эса жуда кўп. Шунинг учун ҳам оятда нурни бирликда, зулматларни кўпликда зикр қилинмоқда. Аллоҳ таоло иймон йўлига юрганларни ушбу зулматларнинг барчасидан иймон нурига чиқаради.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»
Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».
Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев