#Ҳадис_212
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мутакаббирлар, қиёмат куни маҳшаргоҳга одам суратидаги қизил чумолига ўхшаш ҳолда келтирилади. Уларни ҳар тарафдан хорлик қоплаб туради. Уларни жаҳаннамдаги Бўлас деб номланган қамоқхона томон ҳайдаб кетилади. Устларидан оловнинг олови ёниб туради. Дўзах аҳлининг йирингдан - «тийнатул хабол»дан ичирилурлар», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
🪽🪽🪽🪽
#Ҳадис_213
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қиёмат қачон? деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қиёмат кунига нима ҳозирладинг? дедилар. Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сен яҳши кўрган кишинг билан бирга бўласан дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
🪽🪽🪽🪽
#Ҳадис_214
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўчаларда ўтирманглар» дедилар.Саҳобалар «Ё Расулаллоҳ, баъзан ўтиришга мажбур бўлиб қоламиз, баъзан гаплашиб қоламиз» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайи ва саллам: «Агар ўтиришга мажбур бўлиб қолсангиз, йўлнинг ҳаққини ўтаб қўйинглар » дедилар. «Ҳаққи нима?дейишди. «(Ўтган кетганга) кўзни тикмаслик, озор етказмаслик, салом берганга алик олиш ва маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтариш», дедилар.
(Муттафақун алайҳ).
🪽🪽🪽🪽
#Ҳадис_215
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизлардан бирингиз чўғ устига ўтириши, чўғ унинг кийимини куйдириб, баданига етиши у учун қабр устига ўтиргандан яхшироқдир»дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
🪽🪽🪽🪽
#Ҳадис_1405
Расулуллоҳ ﷺ агар яхши нарсани кўрсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат», деб айтардилар. Агар ёмон деб биладиган нарсани кўрсалар: «Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳал. Рабби аъузу бика мин ҳали аҳлин нар», деб айтардилар.
Ибн Можа ривояти.
(Ойша розияллоҳу анҳодан)
🪽🪽🪽🪽


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев