#Хадис_987
. МАҚБУЛ ДУО
--------
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам нусрат берурман», дейди», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.
2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.
3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.
Хадис ва Хаёт 35
🌸🌸🌸🌸🌸
ДУОНИНГ ШАРТЛАРИ, ОДОБЛАРИ ВА ИЖОБАТ ОМИЛЛАРИ
1) Аллоҳ таолога ихлос.
2) Аллоҳга ҳамду сано ва расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш билан дуони бошлаш ва тугаллаш.
3) Дуони қатъий қилиш ва унинг ижобат бўлишига аниқ ишониш.
4) Дуо қилишда ялиниб-ёлбориш ва шошилмаслик.
5) Дуо асносида қалб ҳозирлиги.
6) Фаровонлик ва машаққатли ҳолатларда дуо ҳилиш.
7) Оиласи, фарзанди, бойлиги ва ўзини дуои бад қилмаслик.
8) Дуони на баланд ва на паст, балки ўртача овоз билан қилиш.
9) Аллоҳ таолонинг ўзидангина сўраш.
10) Гуноҳни эътироф этиш, унга истиғфор айтиш, берилган неъматларни эътироф этиш ва уларга шукр қилиш.
11) Дуонинг ижобат бўлиш пайтларини қасд қилиш, дуо ижобат бўлиши мумкин бўлган маконлар ва ҳолатларни ғанимат билиш.
12) Дуони шеър қофиялари каби қилмаслик.
🌸🌸🌸🌸🌸
#Ҳадис_985
ТИЛНИ ТИЙИШЛИК
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас», дедилар».
(Ибн Можа, Аҳмад ва ал-Хоким ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Баъзи бир кишилар рўзани тутиб олиб, тилини тиймай ёлғон гапирадилар, иғво, бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар. Ана шундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар. Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги қолади, холос. Шунинг учун ким рўзадан тўла манфаат олмоқчи, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва шаробдан ташқари беҳуда, бўлмағур гап-сўз ва амаллардан тиймоғи лозим. Шунингдек, баъзи бир кишилар тунда таҳажжуд намоз ўқийдилар. Кейин эса, ўша ишлари билан мақтаниб, риёкорлик қиладилар, ёлғон гапириб, нолойиқ ишларга қўл урадилар. Ана ўшандай одамлар ҳам тунда бедор туриб қилган ибодатлари савобидан бебаҳра қолурлар. Шунинг учун ҳар бир ибодатни иложи борича риёкорликдан қочиб қилмоғимиз керак.
Хадис ва Хаёт 9
🌸🌸🌸🌸🌸


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев