ОСМОН ВА ЕР ЙИҒЛАЙДИ
🌴
БИР ОЯТ ШАРҲИДАН: "СУРА АД ДУХАН 29 ОЯТ".
|
Мўмин Солих киши вафот этса унинг вафотидан осмон ва ер еғлайди.
|
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда фиръавн ва унинг аскарлари хақида зикр қилиб уларни денгизга ғарқ қилиб юборганини эслатади ва айтади: " Бас (Биз у кофир бўлган фиръавн ва унинг лашкарини денгизга ғарқ қилиб юборганимиздан сўнг улар учун) уларга осмон ҳам, ер ҳам (аза тутиб) еғламади ва уларга (тавба қилишлари учун ҳам) муҳлат ҳам берилмади". (Духон: 29).
|
Ушбу оятда, жиноятчи қавм Фиравни ва унинг лашкари хақида гап боради. Аллоҳ Таоло кофирларни ва мушрикларни осмон ва ер ўртасида шу даражада ўрни йўқлигини, уларни ер юзидаги куфри, ширки, ва зулм зўравонлик каби жиноятлари сабаб улар вафот этса уларга на осмон ва на ер еғламайди ва улар учун тавбага қайтишга мухлат берилиш учун ҳам лойиқ эмаслар. Аммо агар мўмин тақводор киши оламдан ўтса, у учун осмон ва ер ёғлайди. Бу мўминнинг Аллоҳ Таолонинг хузуридаги даражаси ва осмон ва ер ахли олдидаги обрўсидир. Бу эса мўминни бу ҳаётий дунёда Аллоҳга кўп ибодат қилиб, солиҳ амалларда бардавом бўлганидан, Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан қўлдан келганча сақланиб Роббийга тақво қилиб ҳаёт кечирганидандир.
|
Анас ибн Моликдан розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Ҳар бир Аллоҳнинг (мўмин) бандаси учун осмонда иккита эшик бор: бир эшикдан ризқи чиқади, бошқа эшикдан эса амали ва сўзи киради. Қачонки у вафот этса, улар (икки эшик) учун бу йўқотиш бўлади ва улар еғлайдилар" - сўнг ушбу: "Улар учун осмон ҳам, ер ҳам йиғламайди" оятни ўқидилар".
|
Термизий 3255, Абу Яъло 4133, ва Абу Наъим 53/3 ривояти. Саҳиҳ.
|
Ибн Абу Ҳотим Иббод ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: “Бир киши Али розиёллоҳу анҳудан:
|
“Осмон ва ер бировга йиғлайдими?” деб сўради.
|
Бунга жавобан Али унга шундай деди: "Сен мендан илгари ҳеч ким сўрамаган нарса ҳақида сўрадинг. Бу шунга талуқликки, намоз ўқиш учун жой ажратилмаган ва унинг амаллари осмонга кўтарилмай қолган (мўмин) банда йўқ. Фиръавн ва унинг зодагонлари ер юзида солиҳ амаллар қилмаганлар. Шу сабабдан уларни бирорта амали осмонга кўтарилмаган." Шунда Али розиёллоҳу анҳу ушбу оятни ўқидилар: "Улар на осмон, на ер йиғламади, ва на мухлат берилмади".
|
Ибн Жарир Саид ибн Жубайрдан ривоят қилади: «Бир киши Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ҳузурларига келиб:
|
«Эй Ибн Аббос, сен: «Улар учун осмон ҳам, ер ҳам йиғламади, улар учун вақт ҳам кўрсатилмади» деган оятни кўрмадингми? Осмону ер кимгадир йиғлайдими?" деб сўради.
|
Шунда у (Ибн Аббос Аллоҳ ундан рози бўлсин) деди: "Ҳа! Ҳар бир инсоннинг осмонда (икки) эшиги борки, ундан ризқи туширилади ва унга амаллари кўтарилади. Мўмин ўлса, унинг осмондаги эшиклари ёпилади ва осмон унинг вафоти учун аза тутади. Худди шундай, у киши намоз ўқиган ва Аллоҳни зикр қилган ердаги жой ҳам Аллоҳни ёдга олади. Ер юзида солиҳ бўлиб, Аллоҳга кўтариладиган яхши амалларни қилмаганлар учун на осмон, на ер улар учун йиғламайди».
|
Суфён Саврий айтадилар: “Осмонлар ва ер мўмин учун ҳар тонг қирқ кун йиғлайдилар”.
|
Мужоҳид айтди: “Мўмин ўлса, қирқ кун ҳар тонгда еру осмон аза тутади”. Ундан: "Ер мотам тутадими?" деб сўрашди.
|
Мужоҳид деди: "Бунинг нимаси ажабланарли? Ер руку ва сажда қилган бандасига қандай йиғламас экан? Ва қандай қилиб осмон ҳам хурмо дарахтининг шитирлашига ўхшаб, Аллоҳни тасбеҳ ва ҳамд қилган бандага йиғламас экан?.
|
Тафсир ибн Касирдан лавха: Духон сураси 29-оят шарҳи.
🌴 Солиҳ банда бу ҳаётдан кетганида ер ва осмон у учун мотам тутади
|
Шайх Муҳаммад Саид Раслон, хофизазуллоҳ шундай деган:
|
"Эй Аллоҳнинг бандалари! Албатта қачонки бир (мўмин солиҳ) банда вафот эса, у солиҳ бўлиб, оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ибодат қилгандир, ва унинг учун икки жойда мотам тутадилар: ердаги саждагоҳи ва осмонга кўтарилган амаллари жойи. Улар (осмон ва ер) унинг учун чинакам мотам тутадилар. Оламларнинг Парвардигори Аллоҳ кофирларнинг ҳолати ҳақида айтганидек: "Осмон ҳам, ер ҳам улар учун мотам тутмади" (Духон, 29). Бу шуни кўрсатадики, осмон ва ер уларнинг сифати ва ҳолатига (яъни, оятда тилга олинган кофирларнинг ҳолатига) шерик бўлмаган ва (осмон ва ер) бошқалар учун (яъний мўмин солихлар учун) мотам тутади.
|
Улар унинг сажда жойи ва осмонга кўтарилган амаллари учун мотам тутадилар. Чунки улар ўз ҳаётларида ўзларига ўхшаган, Парвардигор Аллоҳга бўйсунган ҳолда бўлган зотни йўқотдилар.
|
Эй Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинглар! Ва билингки, ҳақиқатан ҳам оламларнинг Парвардигори Аллоҳга биз инсонлар ва жинлардан бошқа итоат қилмайдиган ҳеч бир махлуқ йўқ. Бизлар оламлар Парвардигори Аллоҳга итоатсизлик қилишдагилармиз. Фақат биз гуноҳларимиз ҳақида очиқчасига гапирамиз ва уларни Оламлар Парвардигори Аллоҳга ошкор қиламиз. Ва барча мавжудотлар Оламлар Парвардигори Аллоҳга бўйсунади.
|
Биз Аллоҳдан бизга Унинг олдида камтарлик ато этишини сўраймиз. Бизга, сизга ва ҳаётини йўқотган барча мусулмонларга раҳм қил. Чунки, албатта, Энг Олий Зот раҳмлидир ва У ҳамма нарсага қодир! (Қаранг: "Ҳақиқатул-Дунё ва Ҳақиқатул-Маут" 44-бет)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев