
ҒИЙБАТНИНГ ЁМОНЛИГИ ВА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ОБРЎЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
АЛЛОҲ ТАОЛО АЙТАДИ:
---------------
« ﻭَﻻ ﻳَﻐْﺘَﺐ ﺑَّﻌْﻀُﻜُﻢ ﺑَﻌْﻀًﺎ ﺃَﻳُﺤِﺐُّ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺃَﻥ ﻳَﺄْﻛُﻞَ ﻟَﺤْﻢَ ﺃَﺧِﻴﻪِ ﻣَﻴْﺘًﺎ ﻓَﻜَﺮِﻫْﺘُﻤُﻮﻩُ »
«Баъзиларингиз баъзиларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! » (Ҳужурот сураси 12- оят).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻗِﻴﻞَ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﻣَﺎ ﺍﻟْﻐِﻴﺒَﺔُ؟ ﻗَﺎﻝَ : « ﺫِﻛْﺮُﻙَ ﺃَﺧَﺎﻙَ ﺑِﻤَﺎ ﻳَﻜْﺮَﻩُ » ﻗَﺎﻝَ ﺃَﺭَﺃَﻳْﺖَ ﺇِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﻓِﻴﻪِ ﻣَﺎ ﺃَﻗُﻮﻝُ ﻗَﺎﻝَ : « ﺇِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﻓِﻴﻪِ ﻣَﺎ ﺗَﻘُﻮﻝُ ﻓَﻘَﺪْ ﺍﻏْﺘَﺒْﺘَﻪُ ﻭَﺇِﻥْ ﻟَﻢْ ﻳَﻜُﻦْ ﻓِﻴﻪِ ﻣَﺎ ﺗَﻘُﻮﻝُ ﻓَﻘَﺪْ ﺑَﻬَﺘَّﻪُ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﺃﺑﻮ ﺩﺍﻭﺩ ﻭﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, ғийбат нима?» деб сўралди. «Биродаринг ҳақида у ёқтирмайдиган нарсани айтишинг», дедилар. «Агар мен айтган нарса унда ҳақиқатан бўлса-чи?», дейилди. «Аган сен айтган нарса унда бўлса, сен уни ғийбат қилган бўласан, агар у нарса унда бўлмаса, сен унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар.
(Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).
ﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲِ ﺑْﻦِ ﻣَﺎﻟِﻚٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : « ﻟَﻤَّﺎ ﻋُﺮِﺝَ ﺑِﻲ ﻣَﺮَﺭْﺕُ ﺑِﻘَﻮْﻡٍ ﻟَﻬُﻢْ ﺃَﻇْﻔَﺎﺭٌ ﻣِﻦْ ﻧُﺤَﺎﺱٍ ﻳَﺨْﻤُﺸُﻮﻥَ ﻭُﺟُﻮﻫَﻬُﻢْ ﻭَﺻُﺪُﻭﺭَﻫُﻢْ ﻓَﻘُﻠْﺖُ ﻣَﻦْ ﻫَﺆُﻻﺀِ ﻳَﺎ ﺟِﺒْﺮِﻳﻞُ ﻗَﺎﻝَ ﻫَﺆُﻻﺀِ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻳَﺄْﻛُﻠُﻮﻥَ ﻟُﺤُﻮﻡَ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻭَﻳَﻘَﻌُﻮﻥَ ﻓِﻲ ﺃَﻋْﺮَﺍﺿِﻬِﻢْ » ( ﺃﺧﺮﺟﻪ ﺃﺑﻮ ﺩﺍﻭﺩ ) .
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Меърожга олиб чиқилганимда бир қавм ёнидан ўтдим. Уларнинг тирноқлари мисдан бўлиб, у билан юзларини ва кўкракларини тирнардилар. «Булар кимлар, эй Жибрил?» деб сўраганларида Жибрил алайҳиссалом: «Улар одамларнинг гўштларини (ғийбат билан) ейдиган ва обрўларига чанг соладиган кимсалар», деб жавоб бердилар (Имом Абу Довуд ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : « ﻛُﻞُّ ﺍﻟْﻤُﺴْﻠِﻢِ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﻤُﺴْﻠِﻢِ ﺣَﺮَﺍﻡٌ ﺩَﻣُﻪُ ﻭَﻣَﺎﻟُﻪُ ﻭَﻋِﺮْﺿُﻪُ » ( ﺃﺧﺮﺟﻪ ﻣﺴﻠﻢ ) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа мусулмонга ҳаромдир». (Имом Муслим ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺍﻟﺪَّﺭْﺩَﺍﺀِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : « ﻣَﻦْ ﺭَﺩَّ ﻋَﻦْ ﻋِﺮْﺽِ ﺃَﺧِﻴﻪِ ﺭَﺩَّ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻦْ ﻭَﺟْﻬِﻪِ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ » ( ﺃﺧﺮﺟﻪ ﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ) .
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким биродарининг обрўси (тўкилиши)ни қайтарса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг юзидан дўзах ўтини қайтаради» (Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Ғийбат гуноҳи кабиралардан ва одамлар ўртасида кенг ёйилган маъсият турларидан бўлгани ҳолда кўпчилик унга енгил ва бепарво қарашади. Ҳолбуки, у мусулмонлар орасида адоват пайдо бўлишига ва уларнинг ўртаси бузилишига сабаб бўлади. Ғийбат жирканч ишлардан бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло ғийбатчини ўзининг ўлган биродарининг гўштини еювчига ўхшатди. Ғийбатчининг барзах ҳаётидаги жазоси шуки, у мис тирноқлар билан юзини ва кўксини тилкалайди. Мусулмоннинг бошқа мусулмонга нисбатан унинг беҳуда қонини тўкиш, ноҳақ молини ейиш ҳаром бўлгани каби унинг обрўсини тўкиш ҳам ҳаромдир.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Ғийбат ҳаром ва гуноҳи кабиралардан;
2. Бировни у ёқтирмайдиган нарса билан зикр қилиш – гарчи ўша нарса унда бўлса-да – ғийбатдир;
3. Ғийбатга қулоқ тутиш ҳаром, ғийбатчини айблаш, уни бу ишдан қайтариш лозим;
4. Ғийбатчининг барзах ҳаётидаги азоби қаттиқдир;
5. Мусулмон кишининг обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилиш зарур, шундай қилган кишининг юзидан Аллоҳ таоло дўзах ўтини қайтаради.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев