1. Касалдан исми ва онасининг исмини сўрайди;
2. Касалдан бирон-бир шахсий буюмини сўрайди. (масалан, кийими, дўпписи, белбоғ ёки расми каби ва ҳ.к.
3. Гоҳо сўйишга муайян сифатдаги жониворни талаб қилади, сўяётганида Аллоҳнинг исмини айтмай сўяди. Баъзан сўйилган ҳайвон қонини олиб касалнинг оғриқ ерларига суртишга буюради, ёки шу гўштни хароба, ташландиқ ерга улоқтиради;
4. Тилсимлар ёзиб бериш;
5. Тушунарсиз азойимлар ва тилсимлар ўқиш;
6. Касалга тумор беради, ичида тўртбурчак катаклар бўлиб, унга ҳарфлар ёки рақамлар ёзилган бўлади;
7. Касалга муайян муддат давомида қуёш нури тушмайдиган хонада одамлардан узлатда бўлишни буюради. Кўпчилик буни "чилла ўтириш" деб атайди.;
8. Гоҳо касалга муайян муддат - кўпинча - қирқ кун сувга тегмасликни буюради. Бу аломат-ўша сеҳргарга хизмат қилаётган жин насроний эканига далолат қилади;
9. Касалга баъзи нарсаларни бериб, ерга кўмишликка буюради;
10. Касалга варақларни бериб (унда тилсим ва азималар ёзилган), ёқиш ва тутатишга буюради;
11. Тушунарсиз тилда ғўлдирайди;
12. Баъзида сеҳргар касалга исмини, шаҳрининг номини, нима ҳожат билан келганини ва ҳ.к.ларни касал айтмаса ҳам гапириб беради;
13. Бир вараққа тумор қилиб тушунарсиз ҳарфларни ёзиб беради, ёки сопол чинни товоққа (лаган, тарелка каби) ёзиб касалга уни ювиб ичишга буюради.
Ушбу аломатлардан бирортасини учратиб, муолажа қилаётган шахснинг сеҳргар эканини билсангиз, зинҳор базинҳор унинг ҳузурига бора кўрманг, акс ҳолда сиз ҳам ушбу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳадисларидаги кишилар жумласидан бўлиб қоласиз:
"Кимки коҳиннинг ҳузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқласа, батаҳқиқ у Муҳаммад соллаллоҳу алайхи ва салламга нозил қилинган нарса (дин, Қуръон)га кофир бўлибди". (Муҳаддисларданал-Баззор ривоят қилган ҳасан ҳадис, бу маънода яна кўплаб ҳадислар бор).
Воҳид Абдуссалом Болийнинг "Соримул баттор, фиттасоддий лиссаҳаротил ашрор" китобидан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев