Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Месси: “Роналдо - футбол тарихининг энг кучли футболчиларидан бири”
Каталониянинг «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Роналдони футбол тарихидаги энг кучли футболчиларнинг бири эканлигини айтиб ўтди.
— Роналдо (тўлиқ исми: Роналду Луис Назариу ди Лима — муаллиф) феномен эди. Мен кўрган ҳужумчиларнинг энг зўрларидан бири. Унинг ўйинлари жозибадор эди, — Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TyC Sports
Шунингдек, Месси “Барселона” жамоасида бирга тўп сурган Рональдино ҳақида ҳам гапириб ўтди: — Ўз вақтида Роналдиньо менга катта ёрдам берган. 16-17 ёшимда “Барселона” кийиниш хонасига кирганимда албатта уни кузатардим. Рони жамоада мен
Манба: Погба трансфери амалга ошмаса Зидан «Реал»дан кетиши мумкин
El Pais нашри журналисти Диего Торрес «Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг кетиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотни тарқатди.
«Погбанинг трансфери амалга ошмаслиги Зиданнинг истеъфосига сабаб бўлади. У Полга «Реал»га ўтишини шахсан ваъда қилган, трансфер амалга ошмаса вазият ёмонлашиши мумкин. Бу вазият Зидан ва Перес ўртасидаги ишончсизликни оширади. Зинедин учун унинг лойиҳаси ва Погба — деярли синоним сўзлардир. Зидан «Реал»га Флорентино учун қалқон сифатида қайтганди, аммо у энди ўзининг сиёсий ва ижтимоий миссиясини ўтаб бўлган кўринади», — дея Торреснинг сўзларини келтирмоқда The Independent.