Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди Осиё ўйинлари 30 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида ўн биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Кун якунига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.  Совриндорларимиз: Олтин: Сита Қадамбоева (дзюдо) Айтжан Халмаханов (спорт курашлари) Кумуш: Абдураҳим Нутфуллоев (дзюдо) Рафаэль Цицуашвили (спорт курашлари) Бронза: Феруза Казакова (бокс) Ситора Турдибекова (бокс) Шавкатжон Болтаев (бокс) Самариддин Қўчқоров (дзюдо) Жалгасбай Бердимуратов (спорт курашлари)
    1 комментарий
    10 классов
    Испания 2024 йилдан бери ўйин вақтида 40 та учрашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти — бу рекорд Испания мағлубиятсиз рекорд сериясини узайтди. Луис де ла Фуэнте жамоаси бугун Миллатлар лигасида Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1. Испанияликлар охирги марта ўйин вақтида 2024 йилнинг март ойида имкониятни бой беришган эди — ўшанда Колумбия ўртоқлик ўйинида уларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ўшандан бери — 31 та ғалаба ва 9 та дуранг. Шу билан бирга, 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Испания Португалияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.
    3 комментария
    9 классов
    Манба: Скалонининг янги шартномаси ЖЧ-2030’га қадар амал қилади Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Аргентина футбол ассоциацияси билан янги битим имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. Манбанинг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис билан янги битим 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар мўлжалланади. Шу билан бирга, унинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг декабрида ниҳоясига етади. Скалони 2018 йилнинг ёзидан буён миллий терма жамоани бошқариб келмоқда. Унинг фаолияти давомида терма жамоа ЖЧ-2022’нинг олтин медалини қўлга киритди ҳамда икки марта Америка Кубогида ғолиб чиқди. Сўнгги ЖЧда аргентиналиклар Скалони бошчилигида финалгача етиб бориб, у ерда Испания терма жамоасига имкониятни бой беришди. Скалони қўл остида ўтказилган жами 104 та учрашувда жамоа 80 та ғалаба, 14 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этган.
    10 комментариев
    8 классов
    АПЛда қолдириш, аммо ҳар йили жазолаш: «Манчестер Сити» учун санкциялар таклиф этилди Премер-лига клубининг собиқ раҳбарларидан бири жазо қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ғояни ошкор қилган. «Манчестер Сити» кўплаб молиявий қонунбузарликларда айбдор деб топилди. Эндиликда Премер-лиганинг топ-клубини жазо кутмоқда, аммо унинг қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Шу фонда «шаҳарликлар» мустақил комиссия қарори устидан шикоят қилмоқчи, яъни суд жараёни яна бироз чўзилиши мумкин. The Touchline нашрининг хабар беришича, Премер-лига клубининг собиқ раҳбарларидан бири «Манчестер Сити»ни қандай жазолаш мумкинлиги ҳақидаги ғояни ошкор қилган. Жамоани юқори дивизионда қолдиришлари мумкин, аммо уч — беш йил давомида ҳар мавсум олдидан жамоадан 20-25 очко олишлари мумкин. Яъни «шаҳарликлар» мавсумни -20 ёки -25 очко билан бошлайди. Бундай жазо схемаси қўлланилган тақдирда «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасига чиқиши деярли имконсиз бўлиб қолади.
    1 комментарий
    3 класса
    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади Осиё ўйинлари ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Япония ўйини якунланди. Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3 октябрь куни бронза медали учун Хитой билан тўқнаш келади. Осиё ўйинлари. Ярим финал Ўзбекистон U-23 — Япония U-23 1:1 (пенальтилар бўйича — 8:9) Ҳакамлар: Ал Руайли (Қатар), Ал Шамари (Қатар), Ал Муршди (БАА), Танг Чао (Хитой) ВАР: Султан Алҳаммади (БАА) АВАР: Азиз Фарҳан (Малайзия) Гол: Сардор Баҳромов (Саидхон Ҳамидов) 8, 1:0 Ўзбекистон U-23: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 3. Дилшод Муртазаев, 4. Ғиёсжон Ризақулов, 7. Сардорбек Баҳромов, 9. Сайдумархон Сайднуруллаев (22. Нурлан Ибраимов, 13), 10. Муҳаммадали Ўринбоев (6. Равшан Хайруллаев, 66, 16. Муҳаммадали Реимов, 117), 11. Асилбек Жумаев ((23. Шодиёр Шодибоев, 86) 13. Азизбек Тўлқинбеков, 14. Рўзибой Файзуллаев, 19. Оллаберган Каримов Захира: 1. Максим Муркаев, 12. Умар Рустамов, 5. Қувончбек Хушвақтов, 8. Амирбек Саидов, 15. Диёрбек Абдуназаров,, 17. Фирдавс Абдураҳмонов, 18. Ойбек Урмонжонов, 20. Дилшод Абдуллаев, Япония U-23: 1. Александре Писано, 3. Кейта Косуги, 4. Кайто Тсучия, 6. Шуто Нагано, 7. Нельсон Ишиватари, 8. Кеншин Ясуда, 9. Ютака Мичиваки, 10. Хисацугу Ишии, 13. Шусуке Фуруя, 15. Соичиро Мори, 20. Сена Ишибаши Захира: 12. Масатака Кобаяши, 23. Руи Араки, 2. Рей Умеки, 5. Рион Ичихара, 11. Юмеки Йокояма, 14. Юто Озеки, 16. Юя Фукунага, 17. Йотаро Накажима, 18. Юдай Шимамото, 19. Уче Нвадике, 21. Михиро Сато, 22. Тариқаниҳаято Окабе Огоҳлантириш: Кейта Косуги (Япония) 52
    3 комментария
    9 классов
    Ямальнинг дубли Испания терма жамоасига Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди Миллатлар лигаси (А лига) гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Испания ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашув Севильядаги "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Сердар Гёзюбююк ишлади. Ўйин 4:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашув бошида Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль ҳисобни очди. 28-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Дион Белё мувозанатни тиклади. Уч дақиқадан сўнг ҳимоячи Марк Пубиль "Ла Фурия Роха"ни олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Ямаль дублни расмийлаштирди. Баҳс якунида Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 29 сен 2026, 23:45 Испания — Хорватия 4 – 1 тугади Испания - Хорватия 4:1 Голлар: Ямал 2, Пубиль 31, Ямал 63, Н. Уильямс 89 - Белё 28. Испания: Симон, Пубиль, Кубарси, Хёйсен, Кукурелья, Субименди, Руис, Ф. Лопес, Ямаль, Баэна, Оярсабаль. Хорватия: Ливакович, Смолчич, Понграчич, Гвардиол, Шутало, Ковачич, Перишич, Сучич, Пашалич, Бельо, Мишич. Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Испания 3 октябрь куни Чехия билан учрашади, Хорватия эса шу куни Англияга қарши ўйин ўтказади.
    1 комментарий
    10 классов
    "Манчестер Сити" қоидабузарликлар учун жазоланса, Ҳоланд "Барселона"га ўтиши мумкин Агар "шаҳарликлар" АПЛнинг молиявий қоидаларини бузгани учун жиддий жазо олса ва норвегиялик ҳужумчи клубни тарк этишга қарор қилса, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадига айланиш эҳтимоли бор. "Манчестер Сити" АПЛ молиявий регламентларини бузиш бўйича айбловларнинг деярли барча бандлари бўйича айбдор деб топилди — фақат битта ҳолат бундан мустасно. Манба маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" вингери Рафинья ҳозирда марказий ҳужумчи позициясида муваффақиятли тўп тепаётгани ва мунтазам гол ураётганига қарамай, спорт директори Деку бошчилигидаги клуб классик форвард билан шартнома имзолаш фикридан воз кечмаган. "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес эса, афтидан, энди вариант сифасида кўриб чиқилмаяпти. Бироқ келаси ёзда "Барселона" молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Агар Ҳоланднинг трансфери ҳақиқатга айланса, барчаси клубнинг ўша пайтдаги ҳолатига боғлиқ бўлади, дея хабар берди манба.
    3 комментария
    14 классов
    "Олтин тўп” учун овоз бериш якунланди Тақдирлаш маросими 26 октябрга белгиланган. 2026 йил якунларига кўра "Олтин тўп" соврини учун овоз бериш жараёни якунланди — ғолиб аллақачон аниқлаб бўлинган ва натижаларни энди ўзгартириб бўлмайди. Ғолиб номи расман 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. "Олтин тўп" жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофотлардан бири ҳисобланади. Сўровнома ёпилганидан сўнг фақатгина якунлар сарҳисоб қилиниб, соврин соҳиби эълон қилинадиган маросимни кутиш қолмоқда.
    0 комментариев
    13 классов
    Роналду Норвегия билан ўйиндан сўнг Португалия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди Португалия терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоа машғулотини ўтказиб юборди. Бу ҳақда Cabine Desportiva ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда. Манба хабарига кўра, 41 ёшли форвард "Мальмё" стадионида гимнастика машқларини бажариш учун зарур бўлган ускуналар йўқлиги сабабли меҳмонхонада махсус машғулот ўтказган. 27 сентябрь куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги ўйинда Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди. Якуний ҳуштак чалингач, миллий жамоа сардори дарҳол трибунаости хонасига чиқиб кетди.
    0 комментариев
    6 классов
    📰 Кун ўйинлари натижалари: 🏆 Миллатлар Лигаси. 2-тур Финландия — Беларус 0:0 Молдова — Фарер ороллари 1:1 Чехия — Англия 0:2 Испания — Хорватия 4:1 Шотландия — Швейцария 0:3 Словения — Шимолий Македония 2:0 Сан Марино — Албания 0:3 Словакия — Қозоғистон 2:0 Болгария — Эстония 0:0 Люксембург — Исландия 0:3 🏆 Кўрфаз кубоги. 3-тур Саудия Арабистони — Ироқ 2:0 Ўмон — Кувайт 3:1 🤝 Ўртоқлик ўйинлари Австралия — Бразилия 2:4 Россия — Эрон 2:0 АҚШ — Чили 4:2 Мексика — Перу 1:1
    1 комментарий
    4 класса
footballnews
  • Класс
footballnews
  • Класс
Показать ещё