Свернуть поиск
Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди
COPE нашрининг хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба куни янги футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни ваъда қилганда, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невешни назарда тутган.
Аввалроқ ОАВда Мадрид клубининг Португалия терма жамоасининг 21 ёшли аъзосига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Невешнинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 140 миллион еврога баҳоламоқда.
Ушбу мавсумда Невеш барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
11 комментариев
34 класса
«Реал» Олисе учун 150 млн евролик таклиф тайёрламоқда.
Мадрид клуби кейинги ҳафта «Бавария»нинг франциялик вингери бўйича расмий таклиф юбормоқчи.
«Реал» клуби президенти Флорентино Перес вингер Майкл Олисе трансфери учун € 150 млн евро таклиф қилишни режалаштирган. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қироллик клуби» етакчиси келаётган ҳафта сешанба куни «қаймоқранглилар» тарихидаги энг катта трансфер таклифини билдириши ва ҳамма бу футболчи кимлигини билиб, карахт бўлиб қолишини таъкидлаганди. Бироқ Перес трансфер таклифи билдириладиган ўйинчини Криштиану даражасидалиги ва у Олисе эмаслигини ҳам алоҳида айтиб ўтганди.
Манба маълумотига кўра, франциялик вингернинг эҳтимолий трансферини амалга ошириш осон бўлмайди. Сабаби «Бавария» молиявий қийинчиликларга дуч келмаган ва етакчи футболчиларини сотиш орқали пул жамғаришга мажбур бўладиган ҳолатда эмас.
Якунига етган мавсумда Олисе барча мусобақаларни инобатга олганда 52 ўйинда 22 та гол урди ва 31 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Майклнинг актуал трансфер нархини 150 млн еврога баҳоламоқда.
7 комментариев
27 классов
Лионель Месси 2026 йил якунларига кўра спорт соҳасида Астурия маликаси мукофотига сазовор бўлди
"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги Астурия маликаси мукофотининг спорт соҳасидаги лауреати деб топилди.
Мукофот соҳибини аниқлашда етти карра паралимпия чемпиони Тереза Пералес бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати қарор қабул қилди.
Бу йилги мукофот учун 12 мамлакатдан 27 нафар номзод кўрсатилган эди.
Тереза Пералес футболчини "кўзни қамаштирувчи истеъдод", улкан хайрия фаолияти ҳамда майдондаги ўрнак бўларли хулқ-атвори, камтарлиги ва жамоага бўлган садоқати учун юксак баҳолади.
Месси Астурия маликаси мукофотини индивидуал тарзда олган биринчи футболчи бўлди.
Маълумот учун: Астурия маликаси мукофоти 1980 йилдан буён ҳар йили саккизта йўналишда топширилади, спорт йўналиши эса 1987 йилдан бери мавжуд.
Аввалроқ ушбу мукофотга 2010 йилда Испания терма жамоаси, 2012 йилда эса Икер Касильяс ва Хави сазовор бўлган.
1 комментарий
22 класса
Goal талқинига кўра мавсумнинг энг яхши мураббийлари маълум бўлди
Луис Энрике рейтингда биринчи ўринни эгаллади.
Goal портали 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике мавсумнинг энг яхши мутахассиси деб топилди.
Иккинчи ўринни Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микел Артета эгаллаган бўлса, кучли учликни «Бавария» мураббийи Венсан Компани якунлаб берди.
Рейтингдан жами 20 нафар мураббий ўрин олган.
Goal талқинига кўра мавсумнинг энг яхши мураббийлари:
10) Пер Саж («Ланс»)
9) Франческо Фарёли («Порту»)
8) Андони Ираола («Борнмут»)
7) Кристиан Киву («Интер»)
6) Ҳанс-Дитер Флик («Барселона»)
5) Сеск Фабрегас («Комо»)
4) Унаи Эмери («Астон Вилла»)
3) Венсан Компани («Бавария»)
2) Микел Артета («Арсенал»)
1) Луис Энрике («ПСЖ»)
Қизиғи, «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ушбу рейтингда фақат 11-ўриндан жой олди.
2 комментария
26 классов
"Bleacher Report" энг буюк футболчилар рейтингини тузди
"Bleacher Report" нашри футбол тарихидаги энг буюк футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Ушбу рўйхатни тузишда футболчиларнинг жамоавий, индивидуал совринлари, иқтидори ҳисобга олинган.
Кучли 30лик шундай кўриниш олган:
1. Лионель Месси.
2. Пеле.
3. Диего Марадона.
4. Криштиану Роналду.
5. Роналдо.
6. Йохан Кройфф.
7. Зинедин Зидан.
8. Роналдиньо.
9. Франц Беккенбауэр.
10. Андрес Иньеста.
11. Альфредо Ди Стефано.
12. Хави.
13. Мишель Платини.
14. Ференц Пушкаш.
15. Тьерри Анри.
16. Паоло Мальдини.
17. Герд Мюллер.
18. Марко ван Бастен.
19. Эйсебио.
20. Жорж Бест.
21. Гарринча.
22. Ромарио.
23. Бобби Чарльтон.
24. Килиан Мбаппе.
25. Франко Барези.
26. Серджи Бускетс.
27. Лука Модрич.
28. Андреа Пирло.
29. Лотар Маттеус.
30. Зико.
13 комментариев
38 классов
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинни бошлади
Бугун испаниялик Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Бугун испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Йиғин Ўзбекистон миллий жамоалари марказининг спорт залида ўтказилмоқда.
Бош мураббий ушбу йиғинга жами 25 нафар футзалчини жалб қилди. Уларнинг 4 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячи, 10 нафари қанот ўйинчиси ва 5 нафари ҳужумчи ҳисобланади.
Бугун бошланган йиғин 12 июнга қадар давом этади. Номзодлар ҳар куни икки маҳалдан интенсив машғулотларда иштирок этадилар. Шунингдек, йиғин давомида Ўзбекистон футзал федерацияси таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган португалиялик мутахассис Нуну Мигел дарвозабонлар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Аббос Элмуродов (БМБ);
Аббос Ўлмасбеков (БМБ);
Жасурбек Ризбонов (Насаф);
Шавкат Ибрагимов (Oil Star).
Ҳимоячилар:
Машраб Одилов (БМБ);
Илҳом Ҳамроев (Oil Star);
Анасхон Раҳматов (Насаф);
Шаҳзод Саъдиев (БМБ);
Шоҳжаҳон Шоназаров (Oil Star);
Фазлиддин Ботиров (ОКМК).
Қанот ўйинчилари:
Ҳусниддин Нишонов (БМБ);
Самариддин Беркинов (Oil Star);
Хайрулла Солиҳов (ОКМК);
Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК);
Шоҳрух Раҳмиддинов (Бобур);
Аҳмаджон Жалолов (Гулистон);
Суннат Жўраев (Насаф);
Асилбек Вафоев (Насаф);
Беҳруз Самиев (Oil Star);
Аброр Ахмедзянов (СҚБ).
Ҳужумчилар:
Даврон Чориев (БМБ);
Музаффар Аҳаджонов (БМБ);
Артур Умуров (Oil Star);
Тимур Салимов (Oil Star);
Али Ризо Ҳусаинов (Динамо).
3 комментария
6 классов
МЮ "Реал" футболчисига кўз тикди
МЮ "Реал" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени билан битим тузиш ниятида.
Бу ҳақда "The Times" хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчи ярим ҳимояни кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқилмоқда.
Чуамени 2022 йилнинг июлидан бери "қироллик клуби"да ўйнайди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Хавбек 2025/26 йилги мавсум 49 ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
2 комментария
17 классов
Мексика футболи юлдузларига қарши ўйин учун MLS юлдузлари таркиби маълум қилинди
29 июль куни "Шарлотт" стадионида АҚШ ва Мексика футболи юлдузлари ўзаро баҳс олиб боради.
Лига матбуот хизмати ушбу учрашув учун “MLS All Star” таркибини маълум қилди.
Дарвозабон: Брайан Шваке ("Нэшвилл");
Ҳимоячилар: Энтони Марканич ("Миннесота"), Мбекезели Мбокази ("Чикаго"), Тим Рим ("Шарлотт"), Энди Нахар ("Нэшвилл");
Ярим ҳимоячилар: Себастьян Берхалтер ("Ванкувер"), Зэйвьер Гозо ("Реал Солт Лейк"), Хани Мухтар ("Нэшвилл");
Ҳужумчилар: Уго Кейперс ("Чикаго"), Сон Хын Мин ("Лос-Анжелес"), Лионель Месси ("Интер Майами").
2 комментария
26 классов
Фильтр
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Дополнительная колонка
О бизнесе
Спортивная команда
Все что связано с футболом
- Ташкент
Фото из альбомов
Ссылки на группу
27 участников
Правая колонка