Хақдор
Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди...
Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб хамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар.
Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар.
—Ака,