Свернуть поиск
📚Висол. 2-қисм.
Муаллиф: Баҳорим.
#ВисолХикоя
Фаросатли тўнка қошларини чимирганча қараб турибди,устида ҳаммом ҳалати.Уни бу ҳолатига қараб туролмай тезда бошқа тарафга қарадим.Бироз сукутдан сўнг жиддийлигини йўқотмаган ҳолда гап бошлади.
-Демак шу ерда ишлайсан,лекин доимгидек фаросацизларча иш қиляпсан.
-Ҳеч ҳам фаросациз эмасман,сени йўқ дейишганди хонангда.Унга қарамасдан гапирдим...
-Тушунмадим,сенми? Молфахм фаросациз гапларини ўзингга ишлатсанг жуда тўғри бўларди.Меҳмонларга ҳодимлар сен деб қўпол муносабатда бўладими?
-Йўқ албатта одамига ва ўша одамни муомиласига қараб муносабат қилинади.
-Тилинг бурро бурро,яхши унда бу ҳақида хўжайининг эшитсаю унга ҳам шунақа сайрай олармикинсан.Аста юриб келдида хонадаги телефонни олди қўлига.Ҳозир бу фаросатли тўнка амакига яхши муносабатда бўлмасам Ферузани дадасига гап тегади.Буни ҳохламайман,ҳохламасам ҳам сизлаб ҳурмат қилишга мажбурман.
-Йўқ керакмас дея тезда келиб қўлидаги телефонни юлиб олиб қўйдим.
-Фаросациз десам жинни ҳам экансан.Бер телефонни у мен томон келар экан мен орқага юра бошладим.
-Бўлдидаааа бунча камситдинг гапларидан жаҳлим чиқиб бақириб юбордимда тилимни тишладим.-Камситаверманг у-зррр дедимда тўхтадим у ҳам тўхтади.Телефонни бердим,узр сўзи зўрға тилимдан чиққанди.
-Ишинг сен учун муҳим экан буни билдим дея устидаги ҳалатини еча бошлади уяциз.
-Бу нимаси кийинг устингизга қўлим билан юзимни беркитдим.
-Бу мени хонам ва сен мен бор пайтимда кирдинг.Ҳохласанг чиқиб кет.Уялаётган бўлсанг уят бор бўлса агар.Менимча йўқ,қоққан қозиқдек туришингга қараганда.У бемалол кийим алиштирарди.Гаплари шунчалар асабимга тегиб жаҳлимни чиқардики,ишдан айрилмаслик учун тилимни тишладим ва индамай унга қарамасдан нарсаларимни олиб чиқиб кетар эканман у ортимдан гапирди.
-Бировни шахсиятига тегиб кулиш шунақа бўлади молфахм хоним.
Бу билан нима демоқчи ақлли,билмасам портлайман.Ҳозир асабийлашганимдан гапларини таҳлил қилаолмаётгандим.
-Яни бу билан нима демоқчисиз? Эшик ёнида турганча гапирдим.
-Мени амаки дедингку,шунга бирга бир қилиб қасдимни олдим.Сен кичкина бўлсанг мен айбдор эмасман.Амаки дейишинг ҳам ўринсиз.Бу шахсиятга тегиш бўлиб қолади.У ёнимга юриб келар экан сирли жилмайди.Кулишидан мени устимдан кулаётгандек туюлди.
-Шунақами? Яхши унда бир гапни айтмасам портлайман,бу кеч ухлолмаслигим ҳам мумкин.
-Айтақол нима экан?
-Мени молфахм деманг,яна бир марта шундай десангиз оқибати ёмон бўлади.
-Йўғэе,ростданми? Нима бўлар экан? У кулганча келиб деворга ёнида тургандим икки қўлини икки ёнимдан ўтказиб олди.Яқин тургани сабаб мени ҳаяжон боса бошлаганди.Ҳеч туймаган ҳисларимни туя бошлагандим.
-Хўш оқибати нима бўларкин? Кутяпман жавобингни.Кичкинагина бўлиб олиб менга нима қилмоқчисан?
-Кичкинагина бўлиб олиб нима қилмоқчисан? У менга яқин турганидан нима дейишни билмай гапимни йўқотдим ва дарров ўзимга келдимда кўзига мағрур боқиб гапирдим.
-Сендақа шилқимларга қиладиган усулларим кўп,сен билмай қоласан бу зарбамни дея тезлик билан қўлини тишлаб олдим.
-Аййййй...у юзи буришиб мендан узоқлашди.Вазиятдан фойдаланиб тез эшикни очиб чиқдим хонадан.
-Ёввойииии...ортимдан бақирди.
-Шунинг учун молфахмсан демаслигинг ва шилқимлик қилмаслигинг керак эди.Бундан ҳам бошқа зарбаларим бор эди сенга раҳм қилдим дедимда тез хона ёнидан кетдим.Ишимдан айрилсам ҳам гапларимни айтиб олгандим.
-Мунисаааа,Мунисаааа...Тамара қизини чақирар экан кўчага чиқиш учун кийинарди.
-Лаббай ойии,Муниса онасини ёнига тезгина келди.
-Мен кетяпман,бугун мактабга бормайсан.Уста келади,боғ томондаги уйчани бузиб бошқатдан қуради.Сен қолиб устага чой овқат дегандек нима айтса бергин.
-Ойи ахир мактабга бормасам бўлмайди.Битирувчи бўлсам секингина гапирди Муниса ойисининг бақиришидан чўчиб.
-Ўқиб нима бўлардинг,борарсан ўша мактабингга.Уч тўрт кун устага қара,мен кетдим дея Тамара сумкасини олдида қизига гап тамом дегандек қараб ҳовлига чиқди.
-Тез орада бу уй жойлар ҳаммаси меники бўлади ва ўзимни дидимга мослаб тамирлатиб оламан дедида кулганча кўчага чиқиб кетди.
Муниса ойиси айтганидек уйда қолди,қолмаса ойиси урушади.Муниса опаси онасига умуман ўхшамас,у ота тарафдан аммаларига тортганди.Тортинчоқ,кўнгли пок,раҳмдил қиз бўлиб улғайганди.
Уста келгунча уёқ буёқни йиғиштирди.Дадасига қарагани келган ҳамшира бугун Муниса уйда бўлишини билиб иши борлиги сабаб кетганди.Бироз туриб уста келди,Муниса совиган жой берди.Йигит Мунисага кўзлари олайиб қараб қараб қўярди.
Тушликкача дадасига қараб овқат қилган Мунисани йигит чақирди.Муниса боргиси келмай иккиланибгина борди.
-Исминг адашмасам Муниса эдияа.
-Ҳ..ҳа дея Муниса ҳайрон бўлди.Бу йигит ўзини қаердан танир экан дея ҳайрон бўлганди.
Йигит Муниса жавоб бергач атрофга қаради ҳеч ким йўқлигига амин бўлиб тезда Мунисани қўлидан ушлаб ўзига тортди ва қучоқлаб олди.
-Нимааа қиляпсиз қўйворииинг.Кутилмаган ҳолатдан Муниса қўрқиб кетди.
-Жимм,жим бўлсангчи дея йигит Мунисани оғзини қўли билан беркитди.Жуссаси кичиккина Муниса йигитнинг чангалидан қанча урунса ҳам чиқолмади.
-Мунира опангни танирдим,ўзиям роса офатижон эди,сен ундан ҳам чиройли ва жозибалироқ экансан.
-Сен эса жозибалироқ экансан дея йигит Мунисани оғзини бекитганча типирчилашига қарамай уй ичига олиб кириб кетди.Бу пайтда эса кўчадан қўшни йигит ўтиб кетаётган эди.Мунисадан тўрт ёш катта бу йигит Мунисани пинҳон ёқтирарди,ҳозир дарвоза очиқ турганлиги ва дарвоза тўғрисида бўлаётган зўровонликни кўрса бўлар ва узоқроқда бўлса ҳам бу Муниса эканлигини кўрган қўшни йигит Шаҳрам уйга учиб кирди.Бу пайтда йигит Мунисани ерга ётқизиб кийимларини йиртишгача улгурганди.Шахрам Мунисани устидаги йигитни кийимидан ғижимлаб ўзига қаратдию юзига мушт тушурди.Кутилмаган зарбадан йигит гандираклаб ерга йиқилди.Шахрам спорт билан шуғуллангани сабаб бақувватгина йигит ёшига нисбатан гавдали эди.Ерда гандираклаб ётган йигитни оғзи бурнини қон қилган Шахрам оҳири тўхтатида йигитни яна бир бор тепиб шок ҳолатидаги Мунисани устига ўзини устки кийимини кийгизди.
-Яхшимисан Мунисаа...
Муниса индамади йиғлаганча дир дир титрарди.Шахрам уни қўлидан тутиб уйчадан олиб чиқдида Мунисаларнинг ошхонасига бориб қизга сув ичирди ва кейин полицияга қонғироқ қилди.Орадан вақт ўтиб ўзига келган Муниса Шахрамни ёнида ҳижолат бўлиб усти бошини тўғирлади.
-Р..раҳмат сизга деди унга қарамасдан.
-Раҳматга ҳожат йўқ ўзинг яхшимисан? Шахрам қизга меҳр билан қаради.-Менимча айни вақтида бу ҳолатни кўриб қолдим.
"Сизни менга Аллоҳни ўзи етказди,агар сиз келмаганингизда" Муниса ҳаёлан такрор йигитга миннаддорлик билдирар экан йиғлаб юборди.
-Қўрқма ҳаммаси яхши бўлади,у аблах сенга ҳеч нима қилолмайди йиғлама.
Шахрам шу он Мунисани кўз ёшларини ўз қўли билан артиб овутмоқчи бўлди,аммо Мунисани қалтирабгина ўтиргани боис чўчитмаслик учун яқинлашмади.
Полиция келиб йигитни олиб кетди,Шахрам йигитни олиб кетишгач ҳам ҳотиржам бўлолмади.Ҳозир бу ердан кетсаю Мунисага нимадир бўлишдан қўрқди.Лекин бу ерда ҳам узоқ қолиб бўлмайди.Нотўғри тушунишлари мумкин дея Мунисани тинчлантириб ўзи уйига бориш учун кўчага чиқди.
-Сени у уйда нима ишинг бораааа? Шахрамни онаси Мунисаларнинг уйидан келганини билиб асабийлашиб бақира бошлади.-У уйни қизларини билмайсанмиааа? Сен ҳам бошингга бало орттирмоқчимисан? У қизлар бало,кимлардандир орттирган боласини сени бўйнингга осиб қўйишдан ҳам тонмайди.
-Онаа Мунираа ёмон дегани Муниса ҳам ёмон деганимас.Мен биламан Муниса яхши қиз.
Куни билан иш билан овуниб фаросатли тўнканинг гапларини унутдим деярли.Эсласам юзимга ним табассум ёйиляпти ва жаҳл ҳам.Гапларини эслаб кулганча лабимни буриб қўярканман уйга кетиш учун тайёрлана бошладим.
Уйга келсам Муниса бир аҳвол ҳаёли паришон бўлиб ўтирибди.
-Муниса асалим яхшимисан? Нима бўлди? Рангингда ранг йўқ.
-Моҳира опаааа,Муниса йиғлаганча келиб мени қучди.
-Мунис қўрқитмасангчи нега йиғлаяпсан.Ёки ойинг нимадир деб урушдими?
-Опа қўрқиб кетяпман жудаям,пинжимга янаям кирди Муниса ва ҳиқиллаб йиғлаганча бугунги бўлган воқеани айтиб берди.Эшитиб шунчалар жаҳлим чиқдики...
-Войййй ифлоссс,воййй аблахххх.Нимааа Мунирани касри ҳозир сенга уряптими? Сени Мунирадек деб ўйладими? Қўлимга тушса бўғиб ўлдираман.Яхшиям Шахрам келибдияаа.Мунисани қучдимда сочларидан ўпдим.-Жоним ўзимни йиғлама қўрқма мен борман ёнингда.Ҳеч ким сенга яқинлашаолмайди.Биргаликда кечлик қилдик,дадамга овқатини бердим.Мирзоҳидни дарсларини қилишга ёрдамлашдим ва Мунисани хонамга олиб келдим.Уни қучганча кўзимни юмдим,бўлган зўравонликни эшитиб мен қўрқиб кетдим.Мунисам мендан баттар бўлгани аниқ.Чунки ҳали ҳам қалтирарди беғуборим.
Тамара уйга ярим кечаси маст аҳволда келди.Қизи нима бўлди,аҳволи қандай унга қизиғи йўқ эди.Чайқалганча аранг хонасини топиб ичкарига кирдию,поябзалини биттасини ечиб иккинчисини ечмасдан ҳам жойига ётиб олди.
Кунлар аста секин ўта бошлади,Мунисага кўз қулоқ бўлиб ҳимоям остига олгандим.Энди энди бўлган воқеаларни унутганди.Тамара бўлган ишларни эшитиб пинагини ҳам бузмади.Қандай оная? Асабларимни еб битиради оҳири бу аёл.
Ишда эса кунда кунора фаросатли тўнкани учратиб қолардим.Мени қизиқтиргани уни доим бошқа бошқа қизлар билан кўрганим.Яхшигина хотинбозми дея ўйлаб қоламану,аммо кўринишидан ҳеч унақага ўхшамасди.Ақлим хотинбоз деса,қалбим яхши инсон дерди.
-Моҳираа сенга нима бўляптия? Хотинбозми? Яхшими?Ёмонми? Сенга нимаа? Нега қизиқдингааа? Ўзимни ўзим койиб Ферузани ёнига келдим.У меҳмонларни кутиб олиш билан банд.
-Гўзалим нима бўди? Ўзингга ўзинг гапиришни бошлабсан.Аниқ нимадир бўлган дея гапирар экан Феруза кириш эшиги тарафга қаради.Эшик ойнали бўлгани сабаб кўча кўриниб турарди.
-Вооовв машинаси шунақа бўлса ўзи қанақа эканааа? Анааа анааа ўзиии.Феруза қараб қолган тарафга қарадим.Чет машинасидан сочлари чиройли таралган кийимлари алламбало йигит тушди.
-Бўлдией Феруз қарамааа.
-Жим жим ана келяпти,келишганлигини қараа.
-Оббоо дедимда пешонамга енгилгина шапатиладим.
Йигит атрофга қараб қараб ичкарига кирдида тўғри бизни ёнимизга келди.
-Салом хонимлар.
-Ассалому алайкум хуш келибсиз дея илжайди Феруза.
-Волекум ассалом,хуш келдим,хуш келдим.Йигит кулганча бир менга бир Ферузага қарар экан кулиб қўйди.
-Жуда вақтида келдингда Жўражон.
Овоз келган тарафга қарадик,фаросатли тўнка жаноблари ҳозирги келган йигитни ёнига кела бошлади.
-Маликбей энди сени сўрамоқчи эдим гўзал хонимлардан.Биз томонга қараб кўз сиқиб қўйди йигит.
-Вақтида келдинг Жўрабек,Абдумалик дўсти Жўрабек билан саломлашар экан бошқа тарафга қараб турган Моҳирага бир қараб олди.
Унга қарамайман десам ҳам қарагим келарди.Ўзимни атрофга қараётгандек кўрсатсамда унга кўз қирим билан қараб қараб олардим.
-Бу ерда эмас бирон жойга бориб гаплашайлик Жўрабек.
-Хўпда,бу меҳмонхонанинг қизлари гўзал эканми? дея Жўрабек қизларга бир қараб қўяр экан секин гапирди.-Балки буларни ҳам олиб кетармиза.
-Жўрабек жаҳлимни чиқаришни бошладинг.Кўп гапирмада юр мен билан.Яна бу қизларни осонликча олиб кетолмайсан.Роса ёввойи бу меҳмомхона қизлари.
-Вооо,айнан мен боп.
-Бор бор кўп гапирдингда,машинангда кутиб тур мени икки дақиқалик ишим бор.
-Майли майли чиқаман дея Жўрабек кетар экан қизларга қараб қўйдида ташқари томон юрди.
Мен нега бу йигитларни кузатиб турибман,ишингни қилсангчи Моҳира дедимда Ферузага кетдим дея кетарканман ортимдан Абдулмалик жанобларини овози эшитилди.
-Ҳой ёввойииии...
Ёввойи дейдими? Шу гапи учун ҳам қарамайман.
-Моҳирааа...
Кетарканман исмимни чиройли меҳр билан айтилганидан тўхтадим.Исмимни қаердан билди?Э ҳа исмим ёзилганку.Фаросатли жанобимиз исмимни ҳам билиб олиб меҳр билан айтяпи.Менга шундай туюлдими? Ёки ўзгача қилиб айтдими исмимни ростдан.Жилмайиб қўйдим,аммо унга қарар эканман жиддий бўиб қошларимни бироз чимириб қарадим нима гап дегандек.
-Хонам бўшади тозалаб қўйгин.Бошқалар тозалишини ҳохламайман дедида тушунарлими дегандек маноли қараб қўйиб кетди.
"-Мени тозалишимни ҳохлармушми? Нима мен уни шахсий хизматкориманми?" дея ҳаёлимдан ўтказар эканман оғир қадамлар билан уни хонасига бордим.Вазифам ҳохласам ҳохламасам боришим қилишим керак.Хона ўзи деярли тоза экан,шундай бўлса ҳам чиннидек қилиб тозаладим.Тозалаб бўлиб тортмача устида қутичада турган зиракка кўзим тушди,ахир бу мени зирагим.Топганимдан ҳурсанд бўлиб кетдим.Лекин Абдулмаликнинг хонасида нима қиляпти.Қўлимга олиб кўрдим,айнан мени зирагим.Жуфциз турибди,меники дея тақиб олмоқчи бўлдиму қайтиб жойига қўйдим.Бу унинг хонасидан чиқди,ундан сўраб олишим керак.Яна бир нималар деб туҳмат қилмасина дедимда хонани тозалаб бўлиб уни келишини кутдим.Кечгача кўзим уни излаб уни кутди.Бу кутиш зирагимни олиш учунмикин? Ҳада,албатта-да бошқа нима ҳам бўларди.
Ниҳоят уйга кетар вақтим келди дарров уни изидан бордим.Хона эшигини тақиллатдим,жавоб йўқ.Яна тақиллатдим,кетишим керак,нима қилаётган бўлса ҳам тезроқ эшикни очсада дея бетоқатланаётгандим эшик очилди.
-Тинчликми? У жиддий қиёфада гапирар экан асабий экани юзидан малум.
-Сизни хонангизда мени зирагим бор экан шуни қайтаринг дея келдим.
-Зирагинг?
-Мана жуфти дея бир дона қўлимдаги зиракни кўрсатдим.-Қандай сизга келиб қолган билмадиму,қайтаришингиз керак.Бу зирак мен учун жуда керак.
Абдумалик бир зум менга қараб турдида ичкарига кир дедида ўзи мени кутмасдан хонасига қайтиб кирди.
-Йўқ кирмайман шошиляпман кетишим керак.Яна хотинбозни хонасига у бор пайти кирмайман дея секин гапирдим оҳирги гапимни.Аммо у зирагимни олиб қайтиб чиқар экан эшитиб қолди шекилли қошлари чимирилди.
-Қагерда кўра қолдинг хотинбоз эканлигимни? Шу гапинг учун зирагингни қайтармасамчи?
-Кўрдимда,кўзим кўр эмас ҳар холда.
-Хуллас дея пешонасини қашиб қўяр экан,-ўзинг биласан нима деб ўйласанг.Зирагингни қайтараман фақат битта шарт билан.
-Яна қанақа шарт.
-Бир киши билан телефонда гаплашиб беришинг керак.Биттасини сўраб.
-Нимааа? Нега энди?
-Зирагинг керакми ахир?
-Ҳааа.
-Унда айтганимни қил,ичкарига кир беш дақиқа вақтингни оламан.
-Беш дақиқа вақтингни оламан.
Кирайми? Ёки йўқ.Нима қилай? Ким билан гаплаштиради.
-Моҳираааа,келсангчи еб қўймайман сени.Вақтим йўқ деётгандинг.Яна сен ёввойидан мен қўрқишим керак аслида.Лекин хонамга таклиф қилдим.
-Ҳаа қўрқинг тишларимни ўткирлаб келганман дедимда нима бўлса бўлар дея ичкарига кирдим.
-Ёғэ қанчалик ўткирлаганингни балки синаб кўрармиза? Хонага киришим билан у ёнимга келди сирли табассум ҳамроҳлигида.
-Эйййй дея дарров эшик тарафга юрдим.
-Ҳазиллашдим,яна кулди.Бу сафар кулганда кулгучларини кўриб бир зум қараб қолдим.Кулгичлари ўзига ярашиб турарди.
-Қўрқма ҳазил,мен қизларга ҳеч қачон тегажоқлик қилмайман,шу ерга ўтир дея дивандан жой кўрсатиб ўзи телефонини олди.
-Қарангаа тегажоқлик қилмасмуш.
-Сен қиз нималарга шама қилиб ўзингча куляпсан ёнимга ўтирди.Ўтирганда бироз сурилиб ўтирдим ундан.
-Ҳеч нимаа,бўлинг нима қилишим керак.
-Мана бу қоғозда ёзилган гапларни ўқийсан телефонда гаплашаётганингда.Қоғозда инглизча нимадирлар ёзилган.Инглиз тилига унчалик тушунмасдим.
-Инглиз тилини биласанми?
-Ҳааа биламан дедимда,унчалик билмаслигимни айтгим келмади.
-Унда яхши,шу сўзлардан ортиқ бирон нима демайсан.
-Хўпда лекин бу нима учун? Менга кейин бирор зарари йўқми?
-Йўқ ҳеч қандай зарари йўқ.Фақат бу гаплар орамизда қолса бўлгани.
Хўп дея бош силкидим,текефонини олиб қўнғироқ қилди.Узоқ гудокдан сўнг жавоб беришди.У тарафдан аёл киши жавоб берди.Адашмасам араб тилида гапирди,ҳайрон бўлдим.Абдулмалик гапир дея ишора қилди.Мен қоғозда ёзилганларни ўқидим.Аёл менга жавоб қайтарди ва суҳбатимиз бир дақиқага қолмай якунланди.
Бу суҳбатдан кейин қанақадир ҳадиксираб қолдим Абдулмаликдан.
-Бу ким ўзи?
-Буёғини билишинг шартмас,мана зирагинг.Лекин орамизда қолсинаа.Сенга ишондим...
-Хўп зирагимни оларканман шундай дея қолдим.Менга ишонар экан.
-Нега айнан мен суҳбатлашдим? Меҳмонхонада қанчадан қанча қизлар бор,менга шунчалик ишонасизми?
-Билмадим ишонгим келди.
Менга ишонганидан ич ичимдан ҳурсанд бўлдим негадир.Аммо бу менга шубҳали туюлаётганди.
-Ўзи кимсиз? Нима ишда ишлайсиз ишингизга боғлиқ суҳбатмиди бу.
-Ҳой қиз ҳозиргина инглиз тилини биламан дединг.Нима,нима деганингни билмадингми?
-Йўқ билмадим сизни алдадим инглиз тилини биламан деб.Яхшиси бу қог"озчани олиб кетай таржима қилиб кўраман дея энди қоғозчани олмоқчийдим,Абдулмалик мендан олдин олиб қўйди.
-Беринг қоғозни.
-Бор кет яхши дам олгин мароқли ҳордиқ сенга.
-Беринг дедим,ёнига бориб қанча урунмай ололмадим.
-Бунча узунсиз.
-Сен кичик бўлсанг айб мендамас,кулди.
Барибир ололмадим,қоғозчани олишга яна бир уруниб кўрай дедимда олмоқчи бўлдим.Аммо оёғим қайрилиб ололмадим.Йиқилай деганимда бақувват қўллар мени тутиб қолганди.Нигоҳларимиз тўқнашар экан у мени секин турғизди.Орамизда ҳеч қанча масофа йўқ,тез тез нафас олардим.Титроқ ҳаяжон деган туйғулар мени қамраб олганди.
-Нима бу кеч шу ерда қолмоқчимисан?
-Й..йўқ.
-Ифоринг ёқимли...
-Нимааа?
-Ҳеч нима борақол,у мени қўйиб юбориб узоқлашди.
-Нимаа мени сотиб юбормоқчимисиз? Ҳаёлимга бирдан шу фикр келганди.
-Ҳада сендай ёввойини яхшигина пулласа бўлади.
-Бу кеч ухлолмаслигим аниқ.
-Унда қолақол бирга бирга ухлаймиз.Қош учирди.
-Борингей,шилқим хотинбоз,тўнка дедимда тез сумкамни олиб хонадан чиқдим.
-Яхши дам ол ёввойи,агар ухлай олсанг.
-Ярамас бошига бир урсамда.
Юзимда табассум билан меҳмонхонадан чиқдим.Ҳозир ҳеч нимани ўйлагим йўқ.Ҳаёлимдан Абдулмаликнинг жилмашийиши,овози ҳеч кетмаётганди.Ҳеч бир йигитга туймаган ҳисларимни унга нисбатан туйётгандим.
-Кишт,кишт бемани ҳаёллар.Нималарни ўйлайсана дедимда таксиларга қўл кўтардим.
Уйга киряпмани безовталана бошладим,ҳар кунги вақтдан озроқ кечикиб келаётгандим.Уйга кирдим,жимжитлик доимгидек.
-Ниҳоят келдилар,Тамара менсимаган нигоҳлар ила мени кутиб олди.
-Келаманда ўз уйим бўлгандан кейин.
-Ҳаа уйинг эди,бугундан эса унақамас.Мунисаааа бунча имилладинг олиб чиқ.
-Тушунмадим,нималар деяпсиз,зал томон юрдим.Муниса қўлида чемаданларни судраб йиғлаганча келарди.Мирзоҳид эса дадамни аравачага ўтказиб олган.
-Мен кутган кунлар келди ниҳоят.
-Ойииии унақа қилманг,Муниса кўзлари мўлтиллаб ойисига қаради.
-Сен аралашма ишимгаааа,хуллас бу уй жойлар менга тегишли энди.Уйни ўз номимга ўтказдим,албатта севимли эргинамни имзоси билан.
-Сиз нималар деяпсиз? Ахир уйни ҳужжатларини беркитиб қўйгандимку қаердан топди экан.
-Манаа исботи дея қўлидаги ҳужжатларни кўрсатди.Ростдан уй уни номига ўтибди.Дадамга қарадим нигоҳларида ғазаб иложсизлик бор эди.
-Йўқ сиз бундай қилолмайсизззз...
-Қилиб бўлдим,уй меники экан сизларни бу ерда бир дақиқа ҳам кўришни ҳохламайман,уйимдан даф бўлинг.
-Ойиии унақа қилманг ярим тунда қаерга боришади.
-Муниса чакагингни юм,бор хонанггааа...
Муниса бошқа бир сўз демади ойисига қарши,нима ҳам дерди.Онаси ўз билганидан қолмаса.
-Бу бизнинг уйимиз дадам ўз ҳалол меҳнати билан қурган уйимиз.Бу ердан бизни ҳайдолмайсиз.
Тамара Моҳира гапирар экан телефонини олиб ҳабар ёзди."Беш дақиқада киринглар уйга".
"Оҳирги зарба ва Моҳирагинам қамоқда бўласан,биламан ҳозирги гапларимдан жиғибийронинг чиқади" Тамара кулиб қўяр экан асабий гапираётган Моҳирага қаради.
Давоми бор.
💫Асарини ёпиқ каналда БИР НАФАСДА мазза қилиб ўқинг.
Асар ТЎЛИҚ жойланган!
Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.
👇👇👇👇👇👇👇
https://ok.ru/profile/910007217837?utm_campaign=android_share&utm_content=profile
Asar uchun to‘lov👆👆👆
Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади
1 комментарий
17 классов
📚Нигоҳларингга қасам. 24-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Шарофат ўқишдан кейин ҳар ҳафта Акбар билан шифокор белгилаган муолажаларга қатнарди. У ташқаридан одатдагидек кулиб юрса-да, баъзан ёлғиз қолганда ўйга чўмиб кетарди. Бугун ҳам хонасида дарс қилаётган эди.
Стол усти китоб ва дафтарлар билан тўлиб кетган, хонада фақат варақлар шивирлаши эшитиларди. Шу пайт эшик секин очилди. Акбар бошини суқиб ичкарига қаради.
— Ассалому алайкум... Талаба хоним банд эмаслармикан?
Шарофат кулиб бошини кўтарди.
— Ваалайкум ассалом.
— Менга ҳам озгина вақт ажратсангиз бўладими?
— Нега экан?
Акбар жиддий қиёфа қилиб ичкарига кирди.
— Бугундан бошлаб сизга янги ўқитувчи бириктирилди.
Шарофат кулиб юборди.
— Ростданми? Ким экан у?
Акбар кўксига уриб қўйди.
— Мен.
— Сиз?
— Ҳа. Жуда талабчан устозман.
Уй вазифасини қилмаганларни қаттиқ жазолайман. Шарофат кулгидан ўзини тута олмади.
— Сизнинг ўзингизни дипломингиз борми?
Акбар кўзларини катта очди.
— Вой, ҳали устозни ҳам сўроқ қиладиган бўлиб қолибсизми?
— Албатта.
Ҳар ким ҳам мени ўқитавермайди.
Акбар секин унинг ёнига келди.
— Унда биринчи дарсни бошлаймиз.
Шарофат атайлаб стулдан туриб ортга чекинди.
— Менимча, бугун дарс қолдирилади.
— Нега?
— Сабаби... устоз жуда кеч келган.
Акбар кулиб қўлларини чўзди.
— Қочмоқчимисан?
Шарофат кўз қисди.
— Тутиб олсангизгина...
Шу гапни айтиши билан кулганча эшик томон югурди.
— Ҳой, Оҳу кўзим!
Акбар ҳам унинг ортидан югурди.
Бир зумда бутун уй уларнинг кулгисига тўлди. Шарофат меҳмонхонадан ҳовлига, ҳовлидан яна ичкарига югурар, Акбар эса атайлаб секинроқ қуварди.
— Барибир ушлайман!
— Аввал тутинг-чи!
Айвонда гулларга сув қуяётган қайнонаси уларни кўриб кулиб юборди.
— Вой, иккаласи ҳам ёш болага ўхшайди.
Шарофат қайнонасининг ортига яширинди.
— Ойижон, мени қутқаринг!
Аёл кулганча қўлларини кўтарди.
— Мени аралаштирманглар болалар.
Акбар секин яқинлашди.
— Энди қаёққа қочасан?
Шарофат яна югурмоқчи бўлганида, Акбар унинг билагидан оҳиста ушлаб қолди.
— Ушладим.
Шарофат кулганидан гапира олмай қолди.
— Қўйиб юборинг...
— Кеч.
Жазо вақти келди.
— Қанақа жазо?
Акбар бир қўли билан уни бағрига тортди.
— Биринчидан, устоздан қочиш мумкин эмас.
— Иккинчидан-чи?
— Иккинчиси... устозни масхара қилган талаба мукофот ўрнига қучоқ олади.
Шарофат кулганча унинг елкасига бошини қўйди.
— Бунақа жазога розиман.
Акбар кулиб уни даст кўтарди.
— Унда дарсни хонада давом эттирамиз.
— Жаноб ўқитувчи, бугунги мавзу нима экан?
Акбар унинг кўзларига кулиб боқди.
— Бугунги мавзу...
"Бахтли бўлиш санъати."
Шарофат майин жилмайди.
— Бу фанни умрбод ўқишга розиман...
Акбар уни меҳр билан бағрига босганча хонага кириб кетди.
Айвонда эса қайнонаси уларнинг ортидан дуо қилиб қолди.
— Илоҳим, кулгиларинг ҳеч қачон аримасин...
Орадан яна бир ой ўтди...
Шарофат муолажаларни бир кун ҳам қолдирмади. Акбар эса ҳар сафар уни шифохонага ўзи олиб борар, ўзи олиб келарди. Бу синовни ҳам иккаласи бирга енгаётган эди.
Бугун эрталаб...
Шарофат одатдагидек ошхонада нонушта тайёрлаётган эди.
Бирдан қайнаётган сутнинг ҳидини сезиши билан юзи оқариб кетди.
Кўнгли айниб, шошилганча ҳовлига югурди.
— Оҳу кўзим!
Акбар унинг ортидан югуриб чиқди. Шарофат ҳовлидаги ўриндиққа ўтириб, чуқур нафас ола бошлади. Акбар хавотир билан ёнига чўкди.
— Нима бўлди? Тинчликми?
Шарофат бошини ушлади.
— Билмайман... Бир неча кундан бери ўзимни ғалати ҳис қиляпман.
Бошим айланади... Тез чарчаяпман...
Акбар унинг пешонасига қўлини қўйди.
— Иситманг йўқ...
Шу пайт Акбарнинг онаси ҳам чиқиб қолди.
— Нима бўлди, болалар?
Акбар хавотир билан жавоб берди.
— Ойи, Шарофатнинг кўнгли айниб қолди.
Аёл бир зум келинига синчиклаб қаради. Кейин юзида майин табассум пайдо бўлди.
— Ўғлим...
— Ҳа?
— Бекорга хавотир олаётган бўлишинг ҳам мумкин...
Лекин... бугуноқ шифокорга олиб бор.
Акбар бир сония ҳам кутмади.
— Оҳу кўзим, юр.
Шарофат эса уялиб кулди.
— Балки шунчаки чарчагандирман...
— Йўқ. Буни аниқлаб оламиз.
Бир соатдан кейин улар шифокор қабулида ўтиришарди. Шифокор Шарофатни кўрикдан ўтказиб, бир нечта саволлар берди.
Сўнг кулимсираб деди:
— Қон таҳлили топширамиз.
Натижаси узоқ куттирмайди. Орадан қарийб бир соат ўтди. Ҳамшира эшикни очди.
— Шарофатхон... Марҳамат.
Акбар билан Шарофат ичкарига киришди. Шифокор қўлидаги натижаларга қараб кулиб қўйди.
Шарофатнинг юраги қаттиқ ура бошлади.
— Доктор...
Ҳаммаси жойидами?
Шифокор натижаларни стол устига қўйиб, меҳр билан қаради.
— Ҳаммаси жуда яхши. Ҳатто... сиз кутмаган даражада яхши.
Шарофат ҳеч нарсани тушунмай Акбарга қаради.
Шифокор кулганча давом этди:
— Сизларни чин юракдан табриклайман.
Шарофатхон... сиз ҳомиладорсиз.
Бир лаҳзага бутун хона жимиб қолди.
Шарофатнинг кўзлари катта очилди.
— Мен... Ростданми?..
— Ҳа.
Тахминан олти ҳафталик ҳомиладорсиз. Муолажалар яхши натижа берди.
Шарофатнинг кўзларидан ёш оқиб тушди.У йиғлаганча юзини кафтлари билан беркитди.
— Алҳамдулиллаҳ... Алҳамдулиллаҳ...
Акбар ҳам бир неча сония гапира олмади. Сўнг секин Шарофатнинг қўлидан ушлаб, пешонасидан ўпди. Кўзлари намланган эди.
— Эшитдингми, Оҳу кўзим...
Биз...Ота-она бўламиз...
Шарофат йиғлаганча уни маҳкам қучоқлаб олди.
— Мен жуда қўрққандим...
Акбар унинг сочларини силади.
— Энди қўрқма. Бу биз кутган энг чиройли хабар.
Шифокор кулимсираб уларга тавсияларни тушунтирди.
— Биринчи ойлар жуда муҳим. Кўпроқ дам оласиз, асабийлашмайсиз.
Акбар дарҳол жавоб берди:
— Доктор, хавотир олманг.
Энди мен уни кўз қорачиғимдек асрайман.
Шифокор кулиб бош ирғади.
— Шундай эрингиз бор экан, бўлажак она ҳам, чақалоқ ҳам яхши бўлади.
Клиникадан чиқишгач, Шарофат машина томон юрмай, осмон сари қараб тўхтади. Кўзларини юмди.
— Раҳмат, Аллоҳим...
Акбар унинг ёнига келиб қўлидан ушлади.
— Нима қиляпсан?
— Шукр қиляпман...
Акбар майин жилмайди.
— Юр, Оҳу кўзим...
Уйда бу хабарни эшитишни интизор кутаётган яна битта инсон бор.
Шарофат бош ирғади. Қўлини қорнига қўйиб, юрагида эндигина куртак ёзаётган янги ҳаётни ҳис қилгандек жилмайди.
Машина аста уй томон йўл олди...
Машина ҳовлига кириб келиши билан Акбар одатдагидан ҳам шошилди.
Эшик олдида уларнинг келишини кутиб ўтирган онаси ўрнидан турди.
— Нима деди шифокор?
Акбар индамай Шарофатга қаради.
— Ўзинг айтасанми?
Шарофатнинг кўзлари яна ёшланди. У қайнонасининг ёнига келиб, қўлини ушлади.
— Ойижон... Шифокор...
Аёл ҳайрон бўлиб қаради.
— Нима бўлди, қизим?
Шарофат йиғи аралаш кулиб юборди.
— Мен... она бўламан...
Бу гапни эшитиши билан аёлнинг қўлидаги тасбеҳ ерга тушиб кетди.
— Ростданми?..
Шарофат бош ирғади.
Қайнонаси уни маҳкам бағрига босди.
— Алҳамдулиллаҳ...
Шунча кутган кунимни ҳам кўрсатдинг, Аллоҳим...
Акбар ҳам онасини қучоқлади.
Уй ичини қувонч кўз ёшлари эгаллади.
---
Орадан етти ой ўтди... Шарофатнинг қорни анча билиниб қолган эди. Акбар эса уни бир лаҳза ҳам ёлғиз қолдирмасди.
— Оҳу кўзим, зинадан секин туш.
— Ҳўп ҳўп, ҳавотирланаверманг.
— Йўқ. Энди икковингни ҳам эҳтиёт қиламан.
Шарофат кулиб бош чайқарди.
---
Ҳар якшанба улар бир одатни канда қилишмасди. Болалар уйига боришарди. Дарвозадан киришлари билан таниш овоз янграрди.
— Ойиииии!
Мадина югурганча келиб Шарофатни қучоқлаб оларди.
— Мен сизни соғиндим.
— Мен ҳам сени соғиндим, асалим.
Мадина секин Шарофатнинг қорнига қаради.
— Ойи... Бу ерда укам борми?
Шарофат кулди.
— Балки уканг, балки синглинг.
Мадина қувониб қорнини силади.
— Мен унга опа бўламан.
Акбар уларнинг ёнида туриб, бу манзарани индамай кузатарди.
Директор аёл ҳам жилмайиб яқинлашди.
— Биласизларми... Мадина сизларни кутиб яшайди. Ҳар куни: "Ойим қачон келади?" деб сўрайди.
Шарофатнинг кўзлари намланди.
Акбар ҳам чуқур хўрсинди.
Директор давом этди:
— Бир гапни айтсам, хафа бўлмайсизларми?
— Марҳамат.
— Агар истасангиз... Мадинани асраб олишингиз мумкин.
Қизалоқ сизларга жуда боғланиб қолган. Акбар индамай Шарофатга қаради. Шарофат эса кўз ёшларини артиб, Мадинани бағрига босди.
— Мен уни биринчи кўрган кунимдаёқ шуни ўйлаган эдим...
Акбар унинг қўлидан ушлади.
— Унда... Ҳужжатларни бошлаймиз.
Мадина ҳеч нарсани тушунмаса ҳам, уларнинг қучоқлашганини кўриб кулиб юборди.
— Энди сизлар мени ташлаб кетмайсизларми?
Шарофат унинг пешонасидан ўпди.
— Ҳеч қачон, қизим.
Акбар ҳам Мадинанинг бошини силади.
— Энди сен бизнинг оиламизнинг бир бўлагисан.
Қуёш уфққа оғаётган, учала инсон эса бир-бирини бағрига босиб турарди. Улар ҳали билишмасди...
Яқин орада бу оила яна бир митти бахтни бағрига оларди...
Орадан вақт ўтди... Ҳаёт аста-секин ўз изига тушди. Ҳар бир инсон ўз тақдиридан сабоқ олиб, янги саҳифа очишни бошлаганди.
---
Моҳидил... У узоқ ўйлади. Кўп йиғлади. Кўп пушаймон бўлди.
Аммо ўтмишни ортга қайтариб бўлмаслигини тушунди. Шу сабаб бошқа шаҳарга кўчиб кетди.
Янги иш топди. Ҳаётини бошқатдан бошлашга қарор қилди. Бир куни у қўлига телефонини олиб, узоқ иккиланиб турди. Ниҳоят, Акбарнинг рақамини терди.
— Ало...
— Акбар ака... Мен Моҳидилман...
— Эшитаман.
Моҳидилнинг овози титрарди.
— Мен... Сиздан ҳам, Шарофатдан ҳам яна бир бор кечирим сўрамоқчи эдим.
Акбар индамай эшитарди.
— Сизлар менга ёмонлик қилмадингиз. Мен эса аламимни айбсиз инсонлардан олдим. Шунинг учун ҳар куни ўзимни айблаб яшадим. Мени кечиринг...
Акбар чуқур нафас олди.
— Ўтган иш ўтди, Моҳидил. Сен ҳам ўз ҳаётингни қур. Ўтмишга қарамай яшашни ўрган.
Моҳидил йиғи аралаш кулди.
— Раҳмат...
Сизларга чин юракдан бахт тилайман.
Қўнғироқ тугади. Акбар эса телефонни секин стол устига қўйди.
Шарофат унинг ёнига келиб:
— Ким экан?
— Моҳидил.
— Нима деди?
— Кечирим сўради...
Шарофат секин бош ирғади.
— Аллоҳ уни ҳам бахтли қилсин.
---
Амирнинг ҳаёти ҳам ўзгарганди.
У ҳам ўтмишдаги хатоларидан хулоса чиқариб, ўз бизнесини йўлга қўйди. Бир куни тасодифан Акбар билан учрашиб қолди.
— Ассалому алайкум, Акбар.
— Ваалайкум ассалом.
Амир кулимсиради.
— Биласизми... Ҳаёт менга битта нарсани ўргатди. Бахт пулда ҳам, ғурурда ҳам эмас экан. Инсоннинг қалби тинч бўлса, ўша энг катта бойлик экан. Акбар қўлини узатди.
— Омад тилайман.
Амир ҳам қўлини сиқди.
— Сизларга ҳам...
---
Якшанба... Акбар билан Шарофат яна болалар уйига келишди. Дарвозадан киришлари билан таниш овоз янгради.
— Ойииии!
Мадина югурганча келиб, аввал Шарофатни, кейин Акбарни қучоқлади.
— Мен сизларни жуда соғиндим!
Шарофат кулиб унинг пешонасидан ўпди.
— Биз ҳам сени соғиндик, асалим.
Мадина секин Шарофатнинг қорнига қўлини қўйди.
— Синглим қачон келади?
Акбар кулиб юборди.
— Тез орада.
Мадина қувониб сакраб юборди.
— Унда мен унга опа бўламан!
Шу пайт директор аёл ҳужжатлар солинган папкани кўтариб чиқди.
— Акбаржон... Шарофатхон... Табриклайман. Асраб олиш бўйича ҳужжатларнинг охирги босқичи ҳам якунланди. Энди Мадина расман сизларнинг қизингиз бўлади. Шарофатнинг кўзларига ёш қалқди. У Мадинани бағрига босди.
— Эшитдингми, қизим...
Энди сен биз билан бирга бўласан.
Мадина қувончдан йиғлаб юборди.
— Ростданми, ойи?
— Ҳа, асалим.
Энди ҳеч қачон сендан узоқлашмаймиз. Акбар уларнинг ёнига келиб иккаласини ҳам қучоқлади.
— Энди оиламиз тўлиқ бўлди.
Шарофат кулиб Акбарга қаради.
— Ҳали яна битта миттивойимиз ҳам келади.
Учовлари кулиб юборишди. Осмон мусаффо эди. Гўё тақдир ҳам бу оилага кулиб боқаётгандек...
Кечки пайт, уйда ҳамма бирга кечки овқатни тановул қиларди. Акбар одатдагидек Шарофатнинг ликопчасига овқат солиб қўйди.
— Оҳу кўзим, озроқ яна е.
Шарофат кулиб бош чайқади.
— Тўйдим.
— Энди сен ўзинг учун эмас, икки киши учун ейишинг керак.
Қайнонаси кулиб қўйди.
— Қўй, болам. Қизимнинг ўзи билади.
Шарофат кулиб Акбарга қаради.
— Кўрдингизми? Ойижоним ҳам мени ҳимоя қиляптилар.
Акбар атайлаб хўрсинди.
— Энди иккови бир томонда бўлиб олишди.
Уй ичини кулги эгаллади.
---
Овқатдан кейин Шарофат идишларни йиғиштирмоқчи бўлди. Акбар дарров қўлидан олди.
— Йўқ.
— Ўзим қиламан.
— Мумкин эмас.
— Лекин
— Лекин пекин, йўқ.
Шарофат кулганча қўлларини кўтарди.
— Хўп, жаноб.
Шу пайт... Шарофатнинг юзи бирдан ўзгарди. У қорнини ушлаб қолди.
— Вой...
Акбар дарров унга қаради.
— Нима бўлди?
Шарофат оғриқдан кўзларини юмди.
— Менимча..вақти келди...
Акбарнинг юраги ҳаприқиб кетди.
— Ойи...ойижон!
Акбарнинг онаси югуриб чиқди. Шарофатни кўриши билан ҳаммасини тушунди.
— Туғруқ бошланибди!
— Машинани тайёрлайман!
Бир неча дақиқада улар шифохона томон йўл олишди.
---
Бир неча соатдан кейин... Акбар туғруқхона эшиги олдида у ёқдан бу ёққа юрарди. Ҳар дақиқаси унга бир соатдек туюларди. Онаси эса тасбеҳ айлантириб, тинмай дуо қиларди.
Ниҳоят эшик очилди. Шифокор юзида табассум билан чиқди.
— Акбарбек...Табриклайман. Соғлом ўғил фарзандли бўлдингиз.
Акбар кўзларини юмди. Лабларидан фақат битта сўз чиқди.
— Алҳамдулиллаҳ...
Онаси эса қувончдан йиғлаб юборди.
— Раҳмат, Аллоҳим...Ўзинга шукурлар бўлсин. Мадина ҳам дадасини қучди.
---
Акбар палатага кирганида Шарофат ҳолдан тойган бўлса-да, юзида энг гўзал табассум бор эди. Ёнида эса оппоқ адёлга ўралган митти ўғли ухлаб ётарди.
Акбар секин Шарофатнинг ёнига ўтирди. Унинг қўлидан маҳкам ушлади. Кўзлари ёшга тўлган эди.
— Раҳмат...
Шарофат майин жилмайди.
— Нима учун?
— Менга ота бўлиш бахтини берганинг учун... Менга оиланинг ҳақиқий маъносини ҳис қилдирганинг учун...
Шарофат ҳам кўз ёшларини артди.
— Йўқ...Раҳматни мен айтишим керак. Сиз мени ҳеч қачон ёлғиз қолдирмадингиз. Ҳамма мендан юз ўгирганида ҳам қўлимни қўйиб юбормадингиз.
Менга ишончингизни йўқотмадингиз. Мен бахтни сиз билан топдим.
Акбар унинг пешонасидан меҳр билан ўпди.
— Мен эса сени топиб, бутун умрга бахтимни топдим.
Шу пайт эшик тақиллади. Акбарнинг онаси ва Мадина, ичкарига кирди.
У набирасини қўлига олиб, кўзларидан ёш оқизди.
— Алҳамдулиллаҳ...
Мана энди уйимиз тўлиқ бўлди. Мадина ҳам жажжи укасига термулиб турарди. Шарофат кўзларини юмиб, чуқур нафас олди.
— Ҳаёт... Баъзан бизни энг оғир йўллардан олиб ўтаркан. Синовлар...
Кўз ёшлар... Туҳматлар... Айрилиқлар... Ҳаммасини бошдан кечирдим. Лекин бугун бир нарсани аниқ англадим. Агар инсон сабр қилса...Севса...Ва Аллоҳга таваккал қилса...Энг оғир тунлардан кейин ҳам энг чиройли тонг отар экан.
Бугун мен бахтлиман... Чунки ёнимда мени чин дилдан севган инсонлар бор.
Шу пайт Акбар унинг қўлини ушлаб, кўзларига тикилди. Майин жилмайиб деди:
— Оҳу кўзим... Нигоҳларингга қасамки...Кеча ҳам сени севганман...Бугун ҳам сени севаман... Эртага ҳам сени севаман... Нафасим бор экан... Юрагим урар экан... Охирги нигоҳим тушгунча фақат сени севаман...
Шарофатнинг кўзларидан бахт ёшлари оқиб тушди. У бошини Акбарнинг елкасига қўйди. Палатани эса митти чақалоқнинг майин йиғиси ва бахтли оиланинг кулгиси тўлдирди.
Тамом.
Муаллиф: Зангори 🤍
6 комментариев
25 классов
📚Нигоҳларингга қасам. 12-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Акбар чиқиб кетганидан кейин узоқ вақтгача кўзимга уйқу келмади. Тўшакда ётганча шифтга тикилиб қолдим. Хона жимжит, тун эса аллақачон ярмидан оғиб кетган эди. Аммо хаёлларим тинчимасди.
Кўз олдимда фақат Акбарнинг нигоҳлари айланарди. Унинг менга тикилиб тургани, овозидаги майинлик, айтган ҳар бир гапи юрагимда қайта-қайта жарангларди. Қанча унутишга уринсам ҳам, бунинг уддасидан чиқа олмасдим.
"Ростан ҳам мени севадими?"
Бу савол хаёлимдан кетмасди.
Ишонишни истардим. Жуда ҳам истардим. Лекин қўрқардим. Чунки ишонч ортидан келадиган аламнинг қандай оғриқ беришини яхши билардим. Юрагим унга ишонишни сўрарди. Ақлим эса эҳтиёт бўлишни.
Гўё ичимда икки овоз тинимсиз баҳслашаётгандек эди. Бири Акбарнинг кўзларида кўрган муҳаббатни эслатарди, иккинчиси эса ҳомиладор Моҳидилни...
Шу ўй келиши билан юрагим яна сиқилиб кетарди. Ахир бир аёлнинг тақдири, бир туғилмаган боланинг келажаги ҳам бор эди. Мен эса бу чалкаш туйғулар орасида қайси томонга юришни билмай қолган эдим. Шу ўйлар билан қачон ухлаб қолганимни ҳам сезмайман.
Эртаси куни эрталаб уйғонганимда ҳам хаёлларим ўзгармаган эди. Ошхонада нонушта тайёрлар эканман, қўлларим иш билан банд бўлса-да, хаёлим яна Акбар атрофида айланарди. Қанча ўзимни чалғитишга уринсам ҳам, бунинг иложи йўқ эди. Юрагим мени фош қилиб қўяётгандек эди.
Нонушта пайти ҳаммамиз дастурхон атрофида ўтирардик. Мен эса бошимни кўтармасликка ҳаракат қилардим. Чунки ҳар сафар қарасам, Акбарнинг нигоҳи менга қадалган бўларди.
У кўзларини мендан узмасди.
Гўё мен айтмаган гапларни ҳам нигоҳлари билан ўқишга уринаётгандек. Ҳар сафар кўзларимиз тўқнашганда юрагим бир уришни унутарди.
Буни қайнонам ҳам сезиб қолдилар шекилли, кулиб юбордилар.
— Ҳой, бола, сал секинроқ қара. Қизимни кўзларинг билан тешиб юборай деяпсан-ку, дедилар ҳазиллашиб.
Бир зумда юзларим ловуллаб кетди.
Қўлларимдаги пиёла ҳам қалтираб кетай деди. Акбар эса кулиб бошини эгди. Кўзларида эса яширишга уринган қувонч жилваланарди.
Фақат Моҳидилнинг юзи бирдан ўзгариб қолди. Унинг лаблари таранг тортилди. Кўзларида аллақандай алам чақнади. Кейинги лаҳзада ичаётган сувига тиқилиб қолиб, йўталиб кетди.
Дастурхон устидаги қувноқ кайфият бир лаҳзада ғалати сукунатга алмашди. Мен эса ичимда сабабини жуда яхши ҳис қилиб турардим.
Нонуштадан кейин дастурхонни йиғиштириб, идишларни юва бошладим. Сувнинг шовуллаши хаёлларимни босиб кетаётгандек туюларди.
Аммо бирдан орқамдан эшитилган биргина гап қўлимдаги ликопчани маҳкамроқ ушлашимга сабаб бўлди...
Бу Моҳидил эди. Ўгирилмасдан туриб ҳам унинг менга қандай қараб турганини ҳис қилдим.
— Менга қаранг, Шарофат, деди у истеҳзоли кулиб.
— Акбар мени севади. Шунинг учун ҳам ўзингизга ортиқча умид бериб юрманг. У шунчаки тегилмаган, ёш гулнинг ифорини ҳидлашга қизиқяпти, холос.
Унинг ҳар бир сўзи юрагимга санчилгандек бўлди. Лекин негадир бу сафар индамай қолишни истамадим. Секин ортимга ўгирилдим. Моҳидил менга юқоридан қараётгандек, менсимай турарди. Лабларимда совуқ табассум пайдо бўлди.
— Балки шундайдир, дедим хотиржам оҳангда.
— Чунки ҳар бир боғбонга ҳам тегилмаган, ифори ҳали ҳеч кимга насиб этмаган гуллар ёқади.
Гапим тугаши билан Моҳидилнинг юзи ўзгариб кетди. Кўзларидаги истеҳзо бир лаҳзада ғазабга алмашди.
— Бу билан нима демоқчисиз? деди тишини тишига босиб.
Мен елка қисдим.
— Ҳеч нарса. Нимаям дердим? Нега бунчалик асабийлашяпсиз?
Бир неча сония унга тикилиб турдим-да, кинояли жилмайдим.
— Ахир сиздек гулнинг ифорини ҳам эримиз бўлмиш Акбар ҳидлаган-ку. Тўғрими? Ё гапим нотўғрими?
Бу сафар Моҳидилнинг сабри чидамади. Кўзлари чақнаб кетди.Аммо ҳеч нарса дея олмади. Жаҳл билан ортига бурилди-да, хонадан чиқиб кетди. Мен эса унинг ортидан қараб турарканман, илк марта ўзимни ожиз ҳис қилмагандим.
---
Хонага киришим билан эшикни қаттиқ ёпдим. Шарофатнинг гаплари ҳалигача қулоқларим остида жаранглаб турарди. Асабим чидаб бўлмас даражада таранглашган эди.
— Мени танигандек гапиради-я...
Хона бўйлаб асабий қадам ташладим.Ичимни ғазаб кемирарди. Шарофатнинг ўша хотиржам қараши, кинояли табассуми, айтган ҳар бир гапи гўё мени масхара қилаётгандек туюларди.
— Аҳмоқ қиз... дедим тишларимни ғижирлатиб.
— Ёшгина қизалоқ бўлса, қўлидан нима ҳам келарди?
Аммо шу гапни айтар эканман, юрагимнинг бир четида ғалати безовталик уйғонди. Чунки Шарофатнинг гаплари бекорга айтилмаганини ич-ичимдан сезиб турардим.
Бу эса мени янада кўпроқ асабийлаштирарди. Кўзларимни юмиб, чуқур нафас олдим, йўқ. Ҳозир ҳиссиётларга берилиш вақти эмас. Олдинда қилишим керак бўлган ишлар бор эди.
Моҳидил чиқиб кетгач ошхонадаги ишларимни давом эттирдим. Бироздан сўнг қайнонам чиқиб келдилар.
— Қизим, бугун меҳмонга борамиз. Қариндошлар билан йиғиламиз. Чиройли бўлиб тайёрланинг, дедилар мулойим оҳангда.
— Хўп бўлади, ойижон, дедим жилмайиб.
Шундан сўнг хонамга кириб, тайёргарлик кўришни бошладим.
~~~
8 ой олдин...
Эртаси куни Моҳидил одатдагидек ишга келди. У Акбарнинг котибаси бўлиб ишларди.
Акбар ҳар доимгидек вақтида офисга кириб келганида, Моҳидил уни кулиб кутиб олди.
— Ассалому алайкум, Акбар Зоҳидович. Яхши келдингизми?
— Ва алайкум ассалом. Раҳмат. Қаҳвамни ва кечаги ҳужжатларни олиб киринг.
— Хўп бўлади.
Моҳидил ҳужжатларни олиб кириб, қаҳвани стол устига қўйди. Сўнг ўзини яхши кўрсатишга уриниб, Акбарга ялтоқланиб гап бошлади.
— Акбар Зоҳидович, бугун зиёфат бор эди. Эслатиб қўяй дегандим.
— Ҳа, эсимда.
— Бирга борамизми?
Акбар қоғозлардан бош кўтармаган ҳолда жавоб берди:
— Кўрамиз. Ишларим тугашига қарайман. Сиз ҳам ишларингизни қилинг. Энди тураверманг.
Моҳидилнинг юзидаги табассум бир зумда сўнди. У индамай хонадан чиқиб кетди.
Акбар эса ҳужжатлардан бош кўтариб, қаҳвасидан бир ҳўплам ичди. Сўнг нигоҳлари дераза томон қадалди.
Ишга келишидан олдин бўлган воқеа хаёлида яна жонланди.
Лабларига беихтиёр табассум югурди.
— Унинг кўзлари ростдан ҳам оҳуникидек чиройли экан... деди ичида.
Кейин унинг шошилганча югуриб юриши, ҳаяжондан нима қилишини билмай қолган ҳолати ёдига тушиб, кулимсираб қўйди.
Негадир ўша қизнинг қиёфаси хаёлидан кетмаётганди.
Акбар йўлда кетаётиб Шарофатни кўриб қолди. Шарофат қулоқларига қулоқчин таққанча, хаёлларга берилиб пиёдалар йўлагидан ўтаётган эди. Светафор аллақачон қизил чироққа ўтгани, қаршисидан машина яқинлашиб келаётганини эса пайқамаган эди.
Акбарнинг юраги орқага тортиб кетди. У дарҳол тормозни босди. Машина ғийқиллаб тўхтади.
Шарофат эса қўрқувдан қотиб қолгандек жойидан жилолмади. Катта-катта очилган кўзлари машинага тикилиб қолганди. Бир неча сония аввал нима бўлиши мумкинлигини энди англагандек эди.
Акбар тезда машинадан тушди. Аввалига уни койиб беришни ўйлаганди. Аммо Шарофатнинг қўрқувдан ёшланган кўзларига қараши билан айтмоқчи бўлган гаплари томоғига тиқилиб қолди.
Қизнинг оппоқ юзлари оқариб кетган, қўллари эса енгил титрарди.
— Кечирасиз... мен... мен сезмай қолибман... деди Шарофат дудуқланиб.
Акбар бир неча сония унга тикилиб қолди. Шамолда ҳилпираган узун сочлари, оҳуникидек маъюс ва чиройли кўзлари негадир унинг нигоҳини ўзига тортиб қўйганди.
— Майли, деди у ниҳоят сокин овозда.
— Лекин эҳтиёт бўлинг. Кўчада юрганда қулоқчин тақманг.
Шарофат бошини қимирлатди.
— Хўп бўлади.
Шундай деб у уялганча йўлнинг нариги томонига югуриб ўтиб кетди. Акбар эса унинг ортидан бир неча сония қараб қолди. Сўнг машинасига қайтиб ўтирди ва ишхонага йўл олди.
Аммо кун давомида ҳам Шарофат унинг хаёлидан чиқмай қўйди. Ҳужжатларга тикилиб ўтирса ҳам, кўз олдида ўша қўрқувдан ёшланган нигоҳлар гавдаланарди. Баъзан унинг дудуқланиб гапиргани ёдига тушиб, беихтиёр кулимсираб қўярди.
Нега эканини ўзи ҳам тушунмасди. Аммо узун сочли, ёқимтой чеҳрали ўша қиз аллақачон унинг хаёлида ўзига кичикгина жой эгаллаб улгурганди.
Кеч кириб, офис деразаларидан тушаётган сўнгги қуёш нурлари ҳам аста-секин хиралашаётган эди. Кун бўйи тинимсиз ишлаган Акбар ниҳоят курсисига суянди. Чарчоқдан кўзларини юмди.
Аммо кўзларини юмиши билан унинг қаршисида яна ўша қиз пайдо бўлди.
Узун қора сочлари елкасига майин тўкилиб турарди. Оҳу кўзлари эса гўё инсоннинг қалбига қараб тургандек эди. Акбар беихтиёр жилмайиб қўйди. Бу табассумни ҳатто ўзи ҳам сезмай қолганди.
Негадир сўнгги кунларда унинг хаёллари фақат шу қиз билан банд эди. Қизнинг кулгиси... Нигоҳлари... Йўлда илк бор кўрганидаги ўша ҳаяжон... Буларнинг бари хотирасида қайта-қайта жонланарди. Юрагида илгари ҳис қилмаган илиқ туйғу уйғонаётганди.
Шу пайт эшик тақиллади.
— Акбар Зоҳидович...
Акбар хаёлларидан узилиб, бошини кўтарди.
Эшик ёнида Моҳидил турарди.
— Зиёфатга борамизми? Мен тайёрман.
Акбар чуқур нафас олиб, ўзини йиғиштирди.
— Ҳа, борамиз. Сиз ҳам тайёрмисиз?
— Албатта.
Бир неча дақиқадан сўнг улар зиёфат томон йўл олишди. Тадбир ўтказилаётган меҳмонхонага етиб келишганда, Акбар машинадан тушиб бир лаҳза атрофга назар солди. Бино ташқарисиданоқ ҳашамат уфуриб турарди. Ёрқин чироқлар... Нафис безаклар... Қимматбаҳо машиналар... Атрофда шаҳарнинг энг обрўли инсонлари жам бўлганди.
Ичкарига киришлари билан улкан зал кўзга ташланди. Кристалл қандиллар нур сочиб турар, майин мусиқа эса бутун муҳитга ўзгача жозиба бағишларди. Акбар бундай давраларга кўп бора келган бўлса-да, бугун негадир кайфияти бошқача эди. Чунки унинг хаёллари ҳали ҳам ўша қиз атрофида айланарди. Моҳидил эса зал бўйлаб кўз югуртирди. Лабининг бир чети сезилар-сезилмас кўтарилди.
Гўё ҳаммаси айнан ўзи истагандек кетаётганди. Бугунги кеча унинг режаси амалга ошиши учун энг қулай имконият эди.
Зиёфат қизғин давом этарди. Бир томонда йирик лойиҳалар ҳақида суҳбат кетаётган бўлса, бошқа томонда янги ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинарди. Қадаҳлар бир-бирига тегиб жаранглар, кулгилар зал бўйлаб тараларди. Акбар ҳам меҳмонлар билан суҳбатлашар, бироқ баъзан нигоҳлари узоқларга қадалар, хаёли яна ўша қиз томон кетарди. Шу пайт Моҳидил унинг ёнига яқинлашди.
— Сув ичасизми? Ичкилик кўп ичгандек туйилдиз, бошиз оғриб қолмасин эртага деди
Акбар суҳбатдан чалғиб унга қаради ва бош ирғади.
Моҳидил қўлидаги стаканни унга узатди. Акбар миннатдорлик билан олиб, бир неча қултум ичди.
Дастлаб ҳаммаси одатдагидек туюлди. Аммо орадан бир неча дақиқа ўтгач, унинг қошлари чимирилди. Боши оғирлашиб бораётганди. Атрофдаги овозлар узоқлашиб, бир-бирига қоришиб кетаётгандек эшитила бошлади.
У қўлини пешонасига олиб борди.
— Ғалати...
Моҳидил дарҳол унга юзланди.
— Нима бўлди?
— Билмайман... Ўзимни яхши ҳис қилмаяпман.
Акбар тик туришга уринди, аммо оёқлари гўё ўзига бўйсунмаётгандек эди. Кўз олдидаги манзаралар хиралашиб борарди. Моҳидил эса ташвишланаётгандек ўзини кўрсатиб
— Меҳмонлар учун дам олиш хоналари тайёрланган. Юринг, бироз дам олиб турсангиз ўтиб кетади.
Акбар қаршилик қилишга ҳам ҳол тополмади. Фақат секин бош ирғади. Моҳидил унинг қўлидан тутди.
Улар залдан чиқиб кетишаркан, Акбар ортда қолаётган ёруғликларга бир лаҳза қараб қолди.
Негадир юрагининг тубида тушунарсиз безовталик пайдо бўлганди. Гўё нимадир нотўғри кетаётганди... Аммо бунинг нима эканини англашга улгурмай, кўз қовоқлари янада оғирлашди.
Олдинда эса уни қандайдир номаълум ва қоронғи тун кутиб турарди...
Давоми бор.
💫Асарини ёпиқ каналда БИР НАФАСДА мазза қилиб ўқинг.
Асар ТЎЛИҚ жойланган. 24-қисмдан иборат!
Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.
👇👇👇👇👇👇👇
https://ok.ru/profile/910007217837?utm_campaign=android_share&utm_content=profile
Asar uchun to‘lov👆👆👆
Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади
1 комментарий
35 классов
📚Нигоҳларингга қасам. 15-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Акбар Шарофат ҳақида бирор нарса суриштиришни ҳам истамади. Чунки бу никоҳ унинг танлови эмасди. Иккинчи аёл сифатида уйланаётган қизнинг қандайлиги, нималарни ёқтириши ёки феъл-атвори унга қизиқ эмас эди. У фақат онасининг кўнглини олиш учун розилик берган, холос.
Лекин онаси аллақачон ҳамма ишни битириб бўлганди. Совчиликка бориладиган кун ҳам, манзил ҳам тайёр эди. Акбар қоғоздаги манзилга кўзи тушиши билан бироз ажабланди.
— Бу... ҳамкоримнинг уйи-ку...
Ичида нимадир ғалати туюлди. Аммо буни тасодиф деб ўйлаб, ортиқча бош қотирмади. Онаси эса сабрсизлик билан ёнига келди.
— Қачон борасан, болам? Қиз томонни узоқ куттириш яхши эмас.
Акбар онасининг кўзларига боқди. Бу никоҳни ҳаммадан ҳам кўпроқ онаси истаётганини биларди.
У чуқур хўрсинди.
— Эртага бораман, ойижон.
Онаси мамнун жилмайди. Акбар эса ичида тобора бўшаб бораётганини ҳис қиларди.
---
Эртаси куни у манзил бўйича йўлга чиқди. Машина ойнасидан кўчаларга қараб кетаркан, негадир юраги безовта урарди. Гўё олдинда уни яхши нарса кутмаётгандек...
Уйга киргач, мезбонлар уни самимий кутиб олишди. Акбар қизнинг отаси билан суҳбатлашиб ўтирар, аммо қулоғи гапларни эшитса-да, хаёли мутлақо бошқа жойда эди. Шу пайт ичкаридан эшик секин очилди.
— Ассалому алайкум...
Майин овоз....Қўлида чойнак ушлаган нозик қомат... Акбар беихтиёр бошини кўтарди. Нафаси бўғзига тиқилиб қолди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб, танаси қимирламай қолди. Гўё юраги уришдан тўхтагандек эди. Қаршисида турган қиз...
Шарофат эди.
Ўша биринчи кўришдаёқ юрагига кириб олган оҳу кўз... Ҳар тун хаёлида яшаган қиз... Келажагини бирга тасаввур қилган инсон... Акбар ишонолмади.
"Ё Раббим... Наҳотки у бўлса?.."
Кўзларини юмиб, яна очди. Йўқ... Адашмаганди. Бу ростдан ҳам Шарофат эди. Лекин тақдир унинг устидан шафқациз кулгандек эди.
Акбар уни муҳаббати учун излаганди... Аммо бугун у севган қиз эмас, онасининг босими билан уйланишга мажбур бўлган қиз сифатида қаршисида турарди. Шу ҳақиқат юрагини эзиб юборди. Ичида алам билан ўйлади:
Агар сени бошқа шароитда учратганимда эди... бутун дунёга сени севишимни айтардим. Энди эса сени ўзимнинг бахтим эмас, мажбуриятим деб таништиришяпти...
Шарофат эса индамай чойни қўйди. У Акбарнинг кўзларидаги довдирашни сезди, аммо бунинг сабабини билмади. Лекин Акбар учун ҳамма овозлар узоқлашиб кетганди. У фақат битта нарсани ҳис қиларди. Қалбининг парчаланаётганини... Суҳбат қачон тугаганини ҳам билмади.
Уй эгалари билан хайрлашиб, ташқарига чиқди. Машинасининг эшигини очди-ю, лекин ичкарига ўтиришга ҳам ҳоли келмади. Бир қўлини томга тираб, бошини эгди.
Кўксидан чуқур хўрсиниш отилиб чиқди. Кўзларини маҳкам юмди.
Ичида нимадир узилгандек бўлди. Ҳаётида илк бор чин дилдан севган қизи... Энди унинг энг катта бахти эмас, энг оғриқли синовига айланганди. Ўша лаҳзада Акбар бир ҳақиқатни англаб етди.
Баъзан тақдир инсонни севганига эмас, айнан ўша севгиси билан синаркан.
Акбар ҳар хил ўйлар билан уйига қайтди. Кўнгли ғаш, қалби эса безовта эди.
— Она... У қиз ҳали жуда ёш-ку. Нега унинг ҳаётини барбод қилишимиз керак? деди у оғир хўрсиниб.
Онаси эса унинг гапларини жиддий қабул қилмади.
— Уйидагилари ҳам рози бўлиб ўтирибди. Нега сен бунча қаршилик қиляпсан, болам? дея койиб берди.
Ўша пайтда Акбарнинг онаси ўзининг бу қарори нақадар ҳудбинлик эканини англамаётганди. У ҳали эндигина ўн олти ёшга қадам қўйган қизнинг орзулари, келажаги ва қалби борлигини ўйламади. Иккинчи аёл бўлиб яшаш қанчалик оғир тақдир эканини эса хаёлига ҳам келтирмади.
---
Тўй ҳам ўтди.
Кеч киргач, Акбар Шарофатнинг хонасига кирди. Аммо меҳр билан эмас... У қизнинг юрагини тилка-пора қиладиган совуқ сўзларни айтди
— Сен мен учун оддий ҳизматкорсан, сени севмайман... севган аёлим бор...
Ҳар бир айтилган сўз Шарофатнинг қалбига санчилган тиғдек ботарди. Аммо у индамади. Фақат бошини эгиб, кўзидаги ёшларни зўрға ушлаб қолди.
Акбар эса ортига ҳам қарамай чиқиб кетди.
Эшик ёпилиши билан деворга суянди. Кўзларини юмиб, алам билан пичирлади:
— Кечир мени, оҳу кўзим... Сенга бундай қилишим керак эмасди. Лекин сен ҳали ўн олти ёшда экансан... Мен эса сени иккинчи аёл қилиб, бутун умрингни завол бўлишини истамайман. Мендан нафратланишинг яхшироқ... Балки шунда мендан узоқлашарсан...
Шундан кейин Акбар атайлаб Шарофатга фақат совуқ муомала қила бошлади. Меҳрини яширди, қўполлигининг ортига эса ўз азобини беркитди.
Кунлар бир-бирини қувиб ўтди. Бир куни Акбар иш юзасидан яна зиёфатга бориши керак бўлди. Тақдир тақозоси билан бу сафар ҳам ўша ресторанга йўл олди. Зиёфат давом этаётган пайтда Моҳиддан қўнғироқ бўлди.
— Ҳозир чиқаман, деб у ташқарига чиқди.
Гаплашиб бўлгач, яна ичкарига кираётганида рестораннинг кириш қисмида шовқин кўтарилганини кўрди. Бир мижоз жаҳли чиқиб, ходимлар билан тортишаётган эди.
— Биз айбдор эмасмиз. Истасангиз, кузатув камераларини кўрсатамиз. Ҳаммаси ёзиб олинган, — дея вазиятни тинчлантиришга уринарди ходимлардан бири.
Акбар бу гапларни эшитиши билан хаёлига ўша куниги ҳолат жонланди, қадамлари бир зум тўхтаб қолди...
Акбар бироз аввал эшитган гаплардан карахт бўлиб қолганди. Юраги гупиллаб урар, миясида эса фақат битта савол айланарди.
— Эски видеокузатув ёзувларини ҳам кўришим мумкинми? деди у меҳмонхона ходимига овозини зўрға босиб.
— Албатта, мумкин, деди ходим.
Бир неча дақиқадан сўнг монитор экранида эски тасвирлар намоён бўла бошлади.
Акбар кўзларига ишонмади. Моҳидилнинг атрофга аланглаб ичимлигига дори солаётгани... Акбар ҳушидан кетгач унинг атрофида қилган барча макрлари... Бирин-кетин ҳаммаси камера тасвирларида яққол кўринарди. Ҳар бир сония Акбарнинг юрагига ханжар каби ботарди.
"Наҳотки... Наҳотки мен шунча вақт адашган бўлсам?... осонгина ҳурак бўлганман-ми?"
Зиёфатда ким билан нима гаплашгани, қандай ўтиргани, ҳатто кеча қандай тугаганини ҳам эслай олмасди. Ҳаммаси гўё қоронғу тунда йўқолиб кетгандек эди.
Зиёфат тугагач, у меҳмонхона ходимларидан видеоларни флешкасига ёзиб беришларини сўради. Флешкани қўлига олган заҳоти у ўзини янада оғирроқ ҳис қилди. Гўё қўлида оддий қурилма эмас, бутун ҳақиқат турарди.
Машинасига ўтирди. Аммо двигателни ҳам юргизмади. Узоқ вақт жим ўтирди. Атроф сукунатга чўмган, машина ичида эса фақат унинг нотекис нафаси эшитиларди.
Шу пайт хаёлига Моҳидилни ҳомиладорман деган гапи келди.
Юраги яна сиқилди.
—Эртага шифохонага бораман... Ҳаммасини ойдинлаштираман.
Ниҳоят уйига қайтди. Эшикни очиши билан онаси уни одатдагидек уйғоқ ҳолда кутиб олди.
— Келдингми, болам? деди онаси меҳр билан.
Акбар мажбуран жилмайишга уринди.
— Ҳа, она... Кеч қолдим.
Онаси билан бироз суҳбатлашди. Аммо унинг хаёли мутлақо бошқа жойда эди. Ҳар бир жавобни беихтиёр берар, ичида эса минглаб ўйлар бир-бири билан курашарди.
Хонасига киришдан олдин қадамлари беихтиёр Шарофатнинг эшиги томон бурилди. Эшикни секин очди. Шарофат аллақачон ухлаб қолган эди. У каравотнинг бир четида миттигина бўлиб ётарди. Гўё бутун дунёдан яширингандек... Акбарнинг нигоҳи унинг юзига тушди. Кўзлари остидаги ҳали қуриб улгурмаган ёш излари юрагини ларзага солди.
Ўша беғубор, оҳу кўзлар... Бир пайтлар кулгудан порлаб турадиган кўзлар энди алам ва изтиробни яшира олмаётганди. Акбарнинг томоғига нимадир тиқилди. Кўз олдидан бирин-кетин ўзининг айтган оғир сўзлари, қилган қўпол муомаласи ўта бошлади. Ҳар бир гапи энди ўзига қайтиб, юрагини тилка-пора қилаётгандек эди. Акбар кўзларини юмди. Шу лаҳзада у ўзидан нафратланиб кетди...
Акбар хонага кириши билан Моҳидил югуриб келиб, уни маҳкам қучоқлади.
— Ниҳоят келдингиз, жоним... Сизни жуда соғиндим. Бунча ҳам қолиб кетасизми? -деди у қувончини яширмай.
Акбар эса истамайгина уни бағрига босди. Қучоқлаган бўлса-да, қалби аллақачон ундан узоқлашиб бўлганди.
— Зиёфат чўзилиб кетди, - деди у совуққина оҳангда.
Моҳидил ортга чекиниб, Акбарга жилмайиб қаради. У бугун атайлаб безанганди. Майин пинюари, ёқимли ифори... Ҳаммасини Акбар учун қилган эди.
Акбар эса индамай шкаф олдига бориб, бошқа кийимларини ола бошлади.
Моҳидил унинг қўлидан ушлади.
— Қаерга кетяпсиз?
Акбар чуқур нафас олди. Кўзларини ундан олиб қочганча деди:
— Бугун шифокор билан гаплашдим. У ҳомиланинг тўрт ойлигигача яқинлик қилмаслигимиз кераклигини айтди. Болага зарар етиши мумкин экан. Шунинг учун... мен бошқа хонада ухлайман.
Моҳидилнинг юзидаги табассум бир лаҳзада сўнди.
— Вой... Бу нимаси энди? Мен сиз учун тайёрлангандим. Сиз ёқтирадиган атирни сепдим, мана шу пинюарни ҳам сиз учун кийдим...
Унинг овозида ранж ва умидсизлик қоришиб кетганди. Акбар кўзларини юмди.
— Нима ҳам дердик... Ҳаммаси фарзандимиз учун. Бироз сабр қиламиз.
Шундай деб эшик томон юрди. Аммо чиқишидан олдин тўхтаб, ортига қарамасдан деди:
— Ҳа, айтганча... Эртага сен ҳам шифокорга борасан. Бир нечта таҳлиллар олишар экан. Эрталаб нонушта қилмай чиқамиз. Эсингдан чиқмасин.
— Хўп... - деди Моҳидил майин овозда.
Эшик секин ёпилди.
Аммо Акбар айтган гапларнинг ярми ёлғон эди.Шифокор унга яқинлик ҳақида эмас, ДНК текшируви ҳақида гапирганди. Бугун бўлган воқеалардан кейин эса Акбарнинг Моҳидил билан бир хонада қолишга ҳам кўнгли қолмаганди.Унинг хаёлини фақат бир инсон эгаллаб олганди...
Шарофат...
Акбар бошқа хонага қараб юраркан, беихтиёр Шарофатнинг эшиги томонга қаради. Гўё юраги ўша хона ортида қолиб кетгандек...
У индамай ичкарига кириб, эшикни секин ёпди. Аммо ёпилган эшик ортида қолган нарса фақат хонаси эмас эди. Унинг қалби ҳам аллақачон бошқа бир инсон томон кетиб бўлганди.
Эртаси куни эрта тонгда Акбар Моҳидил билан бирга шифохонага борди. Улар индамай қон топширишди. Ҳамшира натижалар тушдан кейин, соат тўртда тайёр бўлишини айтди.
Шифохонадан чиққач, Акбар Моҳидилни уйига ташлаб, ўзи ишга йўл олди. Аммо бугун иш унинг хаёлида ҳам йўқ эди.
Қўлига олган ҳар бир ҳужжат кўзига хира кўринар, соат миллари эса гўё атайлаб секин ҳаракатланаётгандек туюларди. Ҳар беш дақиқада девордаги соатга қарарди. Юраги эса тинмай бир саволни такрорларди:
—"Наҳотки... наҳотки бу бола мендан бўлмаса?"
Ниҳоят кутган вақт ҳам етиб келди.
Акбар шифохонага бориб, ДНК натижаларини олди. Конвертни машинасига ўтириб, қўллари титраган ҳолда очди.
Кўзлари сатрлар бўйлаб югурди...
Бир лаҳза нафас ололмай қолди. Натижа... У қўрққан ҳақиқат эди.
Моҳидилнинг қорнидаги бола Акбардан эмас эди.
Акбарнинг қўлидан қоғоз сирғалиб тиззасига тушди. Пешонасини совуқ тер босди. У чўнтагидан рўмолчасини олиб, секин пешонасини артди. Кўзларини маҳкам юмди. Ичида нимадир узилгандек бўлди. Бир неча сония машина ичини оғир сукунат қоплади. Сўнг у чуқур хўрсиниб, бошини ўриндиққа суяди.
— Демак... ҳаммасини уюштирдим дегин...
Овозида на ғазаб, на ҳайқириқ бор эди. Фақат чексиз чарчоқ ва алам... Бир неча дақиқадан кейин у ўзини қўлга олди. Натижаларни папкага жойлаб, яна ишига қайтди
---
Кеч соат ўндан ўтгач, Акбар уйига қайтди. У тўғри онасининг хонасига йўл олди. Эшикни аста тақиллатиб ичкарига кирди. Онаси одатдагидек каравот ёнида ўтириб китоб мутолаа қилаётган эди. Акбарни кўриши билан китобини ёпди.
— Келдингми, болам?
Акбар индамай онасининг олдига бориб уни маҳкам қучоқлади.
Онаси ҳам меҳр билан ўғлини бағрига босди.
— Нима бўлди, Акбар? -деди у хавотир билан.
Акбар секин чекиниб, қўлидаги телефонни узатди.
— Она... аввал буни кўринг.
Онаси видеони охиригача жим кузатди.
Сўнг Акбар стол устига ДНК натижаларини қўйди.
Аёл қоғозни бир неча бор ўқиди.
Кўзлари аста юмилди.
Хонани оғир сукунат босди.
— Демак... бола...
Акбар унинг гапини тугатди.
— Мендан эмас...
Бу сўзларни айтишнинг ўзи ҳам унга оғир эди.
Онаси чуқур хўрсинди.
— Энди нима қилмоқчисан, болам?
Акбар узоқ жим қолди.
Сўнг қатъий оҳангда гап бошлади.
— Агар ҳозир Моҳидилни ҳайдасам... у жаҳли устида болани нобуд қилади.
Бир зум сукут сақлади.
— Мен бунга йўл қўймайман.
Онаси индамай тингларди.
— Бола туғилсин... Туғилгач, уни ўз бағримга оламан. Моҳидилга катта миқдорда пул бераман ва ҳаётимдан бутунлай чиқариб юбораман. Чунки норасида гўдакда айб йўқ...
Акбарнинг кўзлари намланди.
— Болани эса мен... Шарофат билан бирга катта қиламан.
Онаси ўғлига узоқ тикилиб турди.
Сўнг меҳр билан унинг бошини силади.
— Тўғри қарор қабул қилибсан, болам.
Акбар онасининг кўзларига қаради.
Аёл мулойим, аммо қатъий овозда давом этди:
— Фақат битта нарсани унутма...
— Шарофатни ўзингдан бездирма. У сени чин юракдан севиб меҳр берсанг. Бир кун келиб ҳаммасини билса ҳам, сенинг ёнингда қоладиган инсон — ўша қиз бўлади.
Акбарнинг томоғига нимадир тиқилди.
— Хўп, она...
— Ҳаммаси яхши бўлади, иншаа Аллоҳ.
Акбар онасининг қўлини оҳиста ўпди.
— Яхши дам олинг.
— Сен ҳам, болам.
Акбар секин эшикни ёпиб чиқиб кетди. Аммо ўша тун у кўзига уйқу келмади...
---
Ҳозирги кун...
Шарофат ва қайнонаси меҳмондорчиликдан қайтишарди.
Машина ҳовли дарвозаси олдида тўхтади. Шарофат кулиб машинадан тушди. Аммо бирдан унинг нигоҳи дарвоза ёнида турган нотаниш бир инсонга тушди. Қизнинг юзи оқариб кетди. Юраги беихтиёр тез ура бошлади.
У ҳеч нарсани англамаган ҳолда қайнонасининг қўлини маҳкамроқ ушлаб олди.
— Ойижон... - деди титроқ овозда.
Қайнонаси ҳам бошини кўтариб ўша томонга қаради
Иккаласи ҳам индамай ўша инсон томонга тикилиб қолишди...
Давоми бор.
2 комментария
36 классов
📚Нигоҳларингга қасам. 9-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
У ҳеч нарса бўлмагандек дугоналари ёнига қайтиб ўтирди.
— Нега бунча қолиб кетдинг? — деб сўрашди дугоналари.
— Нимадир бошим айланиб кетди. Шунга бир оз ўтириб қолдим, — деди Моҳидил ўзини хотиржам тутишга уриниб.
Дугоналари суҳбатда давом этишарди, аммо Моҳидилнинг хаёли бутунлай бошқа жойда эди. У фақат Акбар ҳақида ўйларди. Уни қандай қилиб ўзига яқинлаштириш, қандай қилиб тузоғига илинтириш мумкинлиги ҳақида бош қотирарди.
Моҳидил уйига қайтаётганда ҳам шу фикрлар уни тарк этмади.
Уйга кириши билан онаси кулиб қарши олди.
— Келибсанми, қизим? Кел, овқатланамиз.
— Қорним тўқ, ойижон. Ўзингиз еяверинг, — деди Моҳидил ва хонасига кириб кетди.
Ётоққа чўзилганча шифтга тикилиб қолди.
— Ўйла, Моҳи, ўйла... Акбарни қандай қилиб илинтириш мумкин? У жуда қўпол, совуқ одам...
У тинмай ўйларди.
Бирдан хаёлига бир фикр келди.
Моҳидилнинг юзида мамнун табассум пайдо бўлди.
— Ҳа... Балки шу йўл иш берар...
У тезда ўрнидан турди. Кўзларида аллақандай ишонч ва айёрлик учқунлари порларди.
Сўнг яна ўша таниш инсонга қўнғироқ қилди.
Икки-учта гудокдан сўнг яна ўша дағал овоз қўнғироққа жавоб берди.
— Яна нима дейсан?
Моҳидил чуқур нафас олди. Овозидаги титроқни яширишга уринарди.
— Менда бир таклиф бор.
— Хўш, нима экан?
— Мен болани бошқа бировдан деб кўрсатаман. Турмушга чиқадиган одамим бор. У жуда бой, мен унга турмушга чиқаман, ишончини қозонаман... Кейин эса пулларини ўзлаштириб, ажрашаман. Шунда боламга исм-шарифингизни берасиз.
Телефоннинг нариги томонида бир неча сония сукут сақланди. Сўнг эркакнинг қаҳ-қаҳаси эшитилди.
— Ооо, қойил! Зўр ғоя-ку, мен розиман, азизам. Қачон ишга киришасан?
Моҳидилнинг юзи тиришиб кетди. Унинг кулгиси асабига тегарди.
— Билмайман... Эплай олсам бўлгани.
— Сенми эплай олмасанг? деди у масхарали кулиб.
— Сен шайтонга ҳам дарс берасан-ку азизам!
У яна ҳоҳолаб кулиб юборди.
Моҳидил эса ичида уни минг бор сўкарди.
Аблаҳ... Пасткаш...
Аммо буларнинг бирортасини тилига чиқармади.
— Ҳа деб иршаяверманг. Сизга жиддий гапни айтяпман.
Эркак кулгисини босишга уринди.
— Хўп, хўп. Мен нима дедим? Сен ўша одам билан ишингни ҳал қил. Номингни оқлаб ол. Мен эса болани ўз номимга оламан. Фақат бунинг ҳақини берсанг бўлгани.
Моҳидилнинг юраги яна сиқилиб кетди.
У учун бу одамнинг ҳар бир гапи жирканч эшитиларди. Аммо ҳозирча индамади.
— Яхши, келишдик.
— Ана энди бу бошқа гап.
Қўнғироқ тугади.
Моҳидил телефонни секин стол устига қўйди. Кўзларини юмиб, бир неча сония жим қолди.
Режасининг биринчи қисми кутилганидан ҳам осон кечганди.
Лабларида секин мамнун табассум пайдо бўлди.
— Энди навбат Акбарга...
У дераза ёнига бориб тўхтади. Ташқарида тун аллақачон шаҳарга ҳукмини ўтказганди.
Моҳидил эса қоронғилик бағрида янги режасини ўйларди.
Бу сафар хато қилишга ҳаққи йўқ эди.
Кўзларимни аста очдим. Оппоқ шифт кўзимга ташланди. Бир неча сония қаердалигимни англай олмай қотиб қолдим.
— Мен... қаердаман?.. пичирлаб юбордим.
Бошим қаттиқ оғрирди. Хотирам аста-секин қайта бошлади.
Туҳматлар...Акбарнинг қаҳрга тўла кўзлари... юзимга тушган шапалоқлар... танамдаги оғриқлар...қалбимдаги хўрлик...
Ҳаммаси бирин-кетин ёдимга тушди. Кўзларимдан ёш сизиб чиқди. Томоғимга нимадир тиқилиб қолгандек нафас олишим қийинлашди.
— Нега?.. Мен нима айб қилдим?.. дедим ичимда.
Шу пайтгача чидаб келган қалбим энди бардош беролмади. Ёстиққа юзимни босиб, овозсиз яна йиғлай бошладим. Ўзимга ўзимнинг раҳмим келди. Бу аҳволга тушганимни ўйлаб юрагим эзилиб кетди.
Эшикнинг очилган овози эшитилди.
— Вой, ўзингизга келибсиз! деди ҳамшира қувонч билан.
Мен унга кўз ёшларим орасидан қарадим.
— Мен... қаердаман?..
— Хавотир олманг, шифохонадасиз. Ҳозир шифокорни чақираман.
Ҳамшира шошилиб чиқиб кетди.
Орадан бир неча дақиқа ўтиб, шифокор кириб келди. У мени текшириб чиқди.
— Узингизга келибсиз, ҳурсандман. Аҳволингиз анча яхши. Лекин танангиз ҳам, асабларингиз ҳам кучли зарба олган. Камида икки кун кузатув остида қолганингиз маъқул.
Мен индамадим. Фақат бошимни секин қимирлатдим.
Шифокор чиқиб кетгач, эшик яна очилди.
Аввал қайнонам, ортларидан эса Акбар кириб келди.
Акбарни кўришим билан танам музлаб кетди.
Нафасим бўғзимга тиқилди. Юрагим ваҳимадан тез ура бошлади. Кўз олдимга яна ўша кун келди. Унинг ғазабга тўла нигоҳлари... Қўлларининг зарби...
Менга ишонмай айтган оғир гаплари...
Мен беихтиёр каравотнинг бош томонига сурилдим.
Гўё у яна яқинлашса, яна мени урадигандек эди.
Буни сезган қайнонамнинг юзлари оқариб кетди.
— Вой болам... дедилар титроқ овозда.
— Қўрқма, қизим... Қўрқма...
Улар ёнимга келиб мени бағриларига босдилар. Мен уларга маҳкам ёпишиб олдим. Бутун танам қалтирарди.
— Ойи...ойижон... дедим йиғидан овозим титраб.
— Мен жуда қўрқяпман...
Қайнонамнинг ҳам кўзларига ёш келди.
— Биламан, болам... Биламан... Бизни ҳам қўрқитиб юбординг-ку... Икки кун кўзингни очмадинг. Ҳар сония дуо қилдим...
Мен йиғлашдан тўхтай олмадим.
Акбар эса бир четда жим турарди.
Унинг кўзлари қизариб кетган, юзи эса тунд эди. Бир пайт у аста яқинлашди.
Мен беихтиёр қайнонамнинг бағрига янада ёпишиб олдим.
Бу ҳолатимни кўрган Акбарнинг юзи буришиб кетди.
— Менга шунчалик қўрқиб қараяпсанки... деди у бўғиқ овозда.
Мен жавоб бера олмадим.
Кўз ёшларим тинмай оқар, танам эса ҳамон титрарди.
Акбар бошини эгди.
— Мени кечир... деди у пичирлаб.
— Мен... мен ўзимни кечира олмаяпман.
Хонани оғир сукунат қоплади.
Лекин синган қалбнинг яраси биргина "кечир" билан тузаладиган даражада эмас эди...
— Ойи, илтимос... икки дақиқага бизни ёлғиз қолдиринг,деди Акбар паст овозда.
Қайнонам менга хавотир билан қарадилар. У киши чиқмоқчи бўлганларида юрагим ёрулгудек уриб кетди. Дарров қўлларидан маҳкам ушлаб олдим.
Кўзларим ёшга тўлиб, титраб турган лабларим зўрға қимирлар эди.
— Ойижон... кетманг... илтимос, мени ёлғиз қолдирманг...
Овозим шунчалар паст чиқдики, ҳатто ўзим ҳам зўрға эшитдим.
— Қизим... қайнонамнинг ҳам кўзлари намланди.
Мен у кишининг қўлларини янада қаттиқроқ ушладим.
— Илтимос... кетманг...
Чунки ўша кун ҳали ҳам ёдимда эди.
Акбарнинг ғазабга тўла нигоҳлари... Қулоқларимда жаранглаган қаттиқ овози... Ундан олган ҳар бир зарбаларим...
Буларнинг бари ҳали ҳам унутолмаган эдим.
Акбар эса бу ҳолатнинг ҳаммасини кўриб турарди.
У аста менга яқинлашди.
Мен эса қайнонамни қучоқлаганча бошимни эгиб олдим. Унга қарашга ҳам журъат қилолмасдим.
Бирдан қўлим устида унинг бармоқларини ҳис қилдим. Шунчаки енгил тегиниш эди... Аммо танамдан совуқ титроқ югурди.
Қўлларим қалтирай бошлади.
Акбар буни сезиб қўлини тортиб олди.
— Оҳу кўзим...
Қандайдир ғамгин, синиқ овоз.
— Оҳу кўзим, менга бир қара...
Мен бошимни чайқадим.
— Йўқ...
Кўз ёшларим яна оқиб тушди.
Акбар чуқур хўрсинди.
— Биламан... мендан қўрқяпсан.
Жавоб бермадим.
— Ҳақлисан... қўрқишингга ўзим сабаб бўлдим.
Хонани оғир сукунат қоплади.
— Оҳу кўзим, кечир мени...
Овози титраб кетди.
— Мен жуда ошириб юбордим. Ўша пайтда ғазабим кўзимни кўр қилган экан.
Кўзларимни юмиб олдим.
— Мен сизга ишонмайман...
Бу гапни эшитган Акбар бир лаҳза жимиб қолди.
— Биламан.
Унинг овози янада пасайди.
— Балки ҳеч қачон ишонмасанг ҳам керак...
Кўз ёшларим ёноқларим бўйлаб оқарди.
— Лекин барибир сендан кечирим сўрашим керак эди.
У аста чўккалаб ўтирди.
— Ҳар куни ўзимни еб битиряпман, оҳу кўзим. Ҳар куни ўша кун кўз олдимга келади.
Мен ҳамон унга қарамасдим.
— Мендан нафратланаётган бўлсанг ҳам майли...
— ...
— Мени кўришни истамасанг ҳам майли...
— ...
— Лекин илтимос...
Овози синиб кетди.
— Менга ваҳшийга қарагандек қарамагин...
Шу гапдан кейин беихтиёр кўзларимни унга қаратдим. Акбарнинг кўзлари қизариб кетган эди. У аста қўлимни ушлади. Бу сафар ҳам танам қалтираб кетди.
Акбар дарҳол қўлимни қўйиб юборди.
— Кўряпсанми...
Аччиқ кулимсиради.
— Ҳатто тегинишим ҳам сени қўрқитяпти...
Акбар аста қўлимнинг устидан ўпди.
— Агар мени кўришни истамасанг, ҳозир чиқиб кетаман.
Бир неча сония менга термулиб қолди.
— Фақат бир нарсани билиб қўй...
Кўзларидаги ёшни яширишга уринди.
— Сенга озор беришимга сабабчи бўлганларини, асло тинч қуймайман
Сўнг аста ўрнидан турди. Эшик томон юраркан, яна бир бор ортига қаради.
— Оҳу кўзим... қачондир менга ишонишингни кутаман.
— ...
— Қанча вақт керак бўлса ҳам кутаман.
Шу сўзларни айтиб, индамай чиқиб кетди. Эшик ёпилиши билан хонада сукунат қолди. Мен эса қайнонамнинг бағрига юзимни яшириб, ич-ичимдан йиғлашда давом этдим.
Акбар чиқиб кетгач, мен қайнонам билан хонада ёлғиз қолдим. Улар мени ўша даҳшатли хотиралардан чалғитиш учун турли мавзуларда гапириб берардилар. Баъзан кулгили воқеаларни эслаб кулдиришга ҳаракат қилар, баъзан эса болаликлари ҳақида гапириб берардилар.
Мен эса уларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатар эканман, юрагим сиқилиб кетарди.
Вақти-вақти билан юзларимдан силаб қўяр, пешонамдан меҳр билан ўпиб қўярдилар. Шу пайт ичимда аламли бир ўй уйғонди.
"Мен бу аёл ҳақида қанчалар нотўғри ўйлабман..."
Бир вақтлар уларни совуқ, қаттиққўл, мени ёмон кўрадиган инсон деб тасаввур қилган эдим. Энди эса ўша ўйларимдан ўзим уялиб кетардим.
Кеч кириб қолганда қайнонам менга овқат олиб кирдилар.
— Қани болажоним озгина овқатланиб олинг, дедилар мулойим табассум билан.
Иштаҳам йўқ эди. Аммо улар ёнимга ўтириб, қошиқдаги овқатни ўз қўллари билан оғзимга тутдилар.
Ҳудди ёш қизалоқни эркалаётгандек...Ҳар бир қошиқда меҳр бор эди.
Ҳар бир ҳаракатларида она қалби сезилиб турарди. Шу лаҳзада онам ёдимга тушиб кетди. Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди. Кўзларимдан ёш оқа бошлади. Бу сафар аламдан эмас... Бу сафар қувончдан йиғлаётган эдим. Қайнонам дарров хавотир билан менга яқинлашдилар.
— Вой қизим нега йиғлаяпсиз? Бир жойингиз оғрияптими? — деб кўз ёшларимни шоша-пиша артдилар.
Мен бошимни чайқаб кулимсирашга уриндим.
— Йўқ, ойижон... Мен ҳозир бахтдан йиғлаяпман...
Улар ҳайрон бўлиб менга тикилдилар.
— Бахтдан?
Кўксимни босиб чуқур нафас олдим.
— Ҳа... Чунки она меҳрини ҳис қилмаганимга жуда кўп йиллар бўлган эди...
Гапим тугаши билан овозим титраб кетди.
— Ҳозир эса... сизнинг ёнингизда ўзимни яна бола бўлиб қолгандек ҳис қиляпман...
Қайнонамнинг ҳам кўзлари намланди. Улар мени бағрига босиб, бошимни силадилар.
— Бечора қизим... Шунча дардингизни ичингизга ютиб юрибсиз-а...
Мен уларнинг бағрига бош қўйиб, жим йиғладим. Улар эса мени худди йўқолиб қолган фарзандини топиб олган онадек маҳкам қучоқлаб турардилар. Бироздан сўнг овқатланиб бўлдик.
Қайнонам менга янада яқинроқ сурилиб ўтирдилар. Кўзларида жиддийлик пайдо бўлганди. Менинг қўлларимни ўз кафтлари орасига олиб секин сиқдилар.
— Қизим...
— Лаббай, ойижон...
— Мен сизни аллақачон ўз қизим деб қабул қилганман.
Бу гапни эшитиб юрагим яна илиқлик билан тўлди.
— Раҳмат, ойижон...
— Шунинг учун сизга айтадиган муҳим гапим бор. Бу масалани биргалашиб ҳал қилишимиз керак.
Мен хавотир билан уларга қарадим.
— Нима гап экан, ойижон?
Қайнонам чуқур хўрсиниб, бир неча сония сукут сақладилар.
Сўнг секин гап бошладилар:
— Моҳидилнинг боласи...
Уларнинг овозидаги оғирликдан юрагим ғаш тортиб кетди.
Мен беихтиёр қўлларимни мушт қилиб тугдим ва гапларини давомини кутдим...
Давоми бор.
2 комментария
41 класс
📚Нигоҳларингга қасам. 6-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Акбар индамасдан чиқиб кетди.
Мен эса ичимдаги минглаб саволлар билан ёлғиз қолдим.
Ўша кундан кейин Акбар менга остонадан ҳатлаб кўчага қадам босишга ҳам рухсат бермади. Яна ҳам қаттиқ назорат қиларди. Буни истамасам ҳам, гапига киришга мажбур эдим. Лекин унинг менга нисбатан кўнглида нима борлигини билолмасдим, ҳаммаси жуда мавҳум эди.
Шу тариқа кунлар ўтарди. Мен борган сари ёлғизликда, уй қамоғида бутунлай ўзимни йўқотиб бораётган эдим. Негадир Акбар менга эътибор берадиган бўлиб қолганди. Кўпинча менга тикилиб, узоқ қараб қоларди.
Бир куни зинадан тушаётиб оёғим тойиб кетди ва йиқилиб тушдим. Қайнонам тез ёрдам чақириб, мени касалхонага юбордилар.
У ерда қанча вақт ўтганини билмайман, аммо кўзларимни очганимда шифокорлар ёнимда туришарди.
— Яхшиям вақтида олиб келишибди, организмиз анча ҳолдан тойган экан, қўлидаги таҳлилларга қараб:
— Қонингиз жуда камайиб кетибди. Тўғри овқатланяпсизми ўзи? Ўзингизга яхши қарашингиз керак, аҳр бўлғуси онасиз деди хавотир билан.
Мен эса индамай бош ирғадим.
— Ҳозирча хавотир олманг, бу ҳолатни даволаш мумкин. Бир оз дам олиб, дориларни вақтида қабул қилсангиз, мева ва витаминли таомлар эстемол қилсангиз, тезроқ тикланасиз, деди шифокор юмшоқ оҳангда.
Эрингизни чақирдик, ҳозир келади. Унгача сизга томчи укол улаб қўямиз.
Мен эса ҳаёлимда турли ўйлар билан ўтирардим. Тўсатдан ҳамшира кириб келди. Унинг мендан қандайдир қасди бордек эди. Димоғдор оҳангда:
— Тур тезроқ! Жавоб беришди сенга! деди.
Мен унга ҳайрон бўлиб қарадим.
— Ахир, доктор ётиб туринг, эрингиз келса кетасиз деганди-ку, дедим.
У эса бундан баттар аччиқланиб, баланд овозда гапира бошлади:
— Вой шунақами? Бир манжалақи, суюқоёқ бўлсанг, нега ўзингни осмондаги ой деб биласан? деб жеркиб ташлади...
— Мен... мен ундай эмасман, дедим дудуқланиб зўрға эшитиладиган овозда.
Аммо ич-ичимдан тан олардим: у ҳақ эди. Мен ростдан ҳам шундай эдим. Акбарнинг қўғирчоғи, унинг хоҳишларига кўр-кўрона бўйсунадиган бир ўйинчоқ...
Ўзимни тутолмай асабийлаша бошладим. Бу қўрқувданми, аламданми, билмайман.
Бирдан ҳамшира сочларимдан тортиб, юзимни ўзига қаратди. Кўзларида ғазаб алангаси ёнарди.
— Эсингни йиғиштир, хунаса! Ҳозир сенга шундай сабоқ бераман-ки, умрбод эсингдан чиқмайди! деб қўлини кўтариб.
Бу шафқациз нигоҳдан юрагим музлаб кетди. Кўзларимни маҳкам юмиб, бошимни эгдим.
Аммо бирдан хонада қаттиқ тарсаки овози янгради.
Қўрққанимдан кўзларимни секин очдим. Қаршимда ғазабдан нафаси тезлашиб турган Акбарни кўриб, янада довдираб қолдим.
Уни кўриб енгиллик ҳис қилишим керакмиди ёки ундан ҳам кўпроқ қўрқишим керакмиди билмасдим.
У шошилиб олдимга келди ва...
Акбар ПОВ
Шарофатимга жавоб беришганини эшитганимда, негадир юрагим ҳапқириб кетди. Тан олишни истамасам-да, уни соғингандим. Айниқса, ундан тараладиган ўша майин ифорни, қаҳваранг кўзлари билан олдимда худди баргдек титраб туришини соғингандим.
Касалхонага етиб келиб, унинг хонасига йўл олдим. Эшик ёнига келганимда ичкаридан баланд овозлар эшитилди. Бир зум тўхтаб, қулоқ солдим.
Кимдир менинг оҳу кўзимни ҳақорат қилаётган эди.
Жаҳлм чиқти, эшикни кескин очиб ичкарига кирдим. Хонадаги манзара ғазабимни янада алангалатди. Ҳамшира Шарофатимга дағдаға қилаётган, у эса қўрқувдан қалтираб турарди.
Шу пайт назарим Шарофатимга тушди.
Унинг кўзлари ёшга тўлган, ранги оқариб кетган эди.
Ичимда аллақандай ғалати туйғу жўш урди.
Ҳамширага совуқ нигоҳ ташладим.
— Ким сенга унга шундай муомала қилиш ҳуқуқини берди? дедим паст, аммо таҳдидли оҳангда.
Ҳамширанинг ранги оқариб кетди. Бир лаҳза олдинги дағдағаларидан асар ҳам қолмаганди.
У дарҳол узр сўрай бошлади.
Шарофатим эса одатдагидек оқлашга уринарди.
— Қўйинг... балки билмаганди, мени бошқа билан адаштиргандир деди у секин.
Мен унга ишонқирамай қарадим.
Бу қиз ростдан ҳам ҳаддан ташқари кўнгли покми ёки одамларнинг ёмонлигини ҳали-ҳануз тушунмайдими?
Шарофатимни ҳолатини кўриб чалғитиш учун гапирдим:
— Салом бермайсанми эринга оҳу козим....
Шарофат менга қараб тез салом берди
— Ассалому алайкум
—Ва алайкум ассалом
Моҳидилни гапларидан кейин шу кунларда Шарофат қиладиган арзимас ҳато учун ҳам жаҳлим чиқарди ва қаттиқ койиб берардим, лекин бу сафар негадир жаҳлим чиқмади. Балки уни соғинганим учундир, билмадим. Индамай кўтариб олдим. Ҳеч нима демай шихонадан чиқиб, машина олдига бордим.
Шарофат: Негадир жаҳли чиқмади, менга юмшоқ гапирди. Лекин барибир ундан қўрқаман, Чунки жуда тез ўзгаради, феълини билиб бўлмайди. Ҳозир яхши гапираётган бўлса ҳам, бироздан кейин яна ёмон гапириши мумким. Акбар мени котарганча машинага олиб борди ва олд ўриндиққа ўтказиб, ўзи ҳайдовчи ўриндиғига ўтирди.
Олд ўриндиқда оёқларим букилиб қолди, қаттиқ оғриқ берди. Беихиёр инграб юбордим, лекин тез қўлимни оғзимга босдим. Секин унга қарадим. У ним табассум билан менга қараб турарди. Унинг табассумини биринчи марта кўришим, жуда ёқимли эди.
Менга яқинлашиб, ўриндиқни орқага сурди ва пешонамдан ўпиб қуйди
Кейин пешонасини пешонамга қўйиб, "Сени соғиндим,"
деди.
Қулоқларимга ишонолмаяпман, наҳот у мени соғинган бўлса? Лекин унга барибир ишонмайман. Чунки қурқаман ишонишга...
Уйга қайтаётганимизда Акбар мендан кўз узмасди. Унинг қарашларидан уялиб кетардим. Тўғри, у менинг эрим эди, лекин тўйимиздан бери менга қўлининг учини ҳам теккизишни истамаган, "Сен хизматкорсан, номигагина хотинимсан", деган инсоннинг орадан уч ой ўтиб менга бундай қараши жуда бошқача туюларди.
Шу тариқа кунлар ўта бошлади. Акбар Моҳидилга қарагандан кўра менга меҳрибон бўлиб қолганди. Ишдан келишидан олдин телефон қилиб, қайнонамдан менинг нима егим келаётганимни сўрарди. Кун ора ҳаммамизни сайрга олиб чиқарди. Ҳаммаси яхши кетаётгандек эди.
Лекин бир куни кечаси ухлаб ётганимда кимдир кўйлагимнинг тугмаларини очаётгандек туюлди.
Уйқум енгил бўлгани учун дарров уйғониб кетдим. Тезда ўрнимдан туриб қарасам, Моҳидил экан.
— Нима қиляпсан? дедим ҳайрат билан.
У эса ҳеч нарса бўлмагандек:
— Акбар акам шу ердамикинлар деб киргандим, деди.
— Нима, кўйлагимнинг ичига солиб оламанми? Кўряпсан-ку, хонамда йўқ, дедим жаҳл билан.
Моҳидил индамай чиқиб кетди. Аммо унинг бу қилиғи менга умуман ёқмади.
Акбарнинг менга бўлган илиқлиги янада ортди. Энди у мени Шарофат деб эмас, "Оҳу кўзим" деб чақирадиган бўлди. Қайнонам эса орамиз яхшиланаётганидан жуда хурсанд эди. Мен ҳам аста-секин "ахир у менинг эрим-ку" деб кўнглимга илиқлик киритишни бошлагандим.
Аммо бу бахт узоққа чўзилмади...
Кечки пайт овқатланиб ўтирар эканмиз, эшик қаттиқ тақиллаб қолди. Акбар ўзи очишини айтиб ўрнидан турди. У эшик томонга кетганча анча қолиб кетди. Аввалига эътибор бермадик, лекин орадан кўп ўтмай ташқаридан баланд овозлар эшитила бошлади.
Қайнонам ҳайрон бўлиб менга қарадилар.
— Келин қаранг-чи, бир нима бўлди шекилли...
Ичимни ғалати бир ваҳима қоплади. Юрагим безовта урарди. Секин ўрнимдан туриб эшик томон бордим.
— Акбар ака?.. дедим паст овозда.
Аммо юзим ҳали эшикдан ярим ҳам кўринмасидан нотаниш бир йигитнинг овози янгради:
— Шарофат.. Кел севгилим, келсанг-чи
Бир лаҳзада бутун танам музлаб кетди.
Гўё вақт тўхтаб қолгандек эди.
Нима бўлаётганини англай олмай қотиб қолдим.
Шу пайт Акбарнинг жаҳлдан қизариб кетган юзини кўрдим. У бир сония ҳам ўйлаб ўтирмай йигитнинг юзига қаттиқ мушт туширди. Зарба шу қадар кучли эдики, йигит гандираклаб кетди. Оғзи-бурнидан қон сизиб чиқиб, кейин шиддат билан оқа бошлади.
— Ойи... Ойижон... деб бақириб юбордим қўрқувдан.
Овозим титрар, кўзларим ёшга тўлиб улгурганди.
Қайнонам югуриб чиқиб, зўрға уларни ажратдилар. Акбарнинг ғазабдан кўзлари ёниб турарди. У яна ташланишга уринарди.
Қайнонам эса ҳалиги йигитни ичкарига олиб кириб, эшикни ёпдилар.
Мен эса жойимда қотиб қолгандим.
Қўлларим қалтирарди. Оёқларимда эса мутлақо куч қолмаганди.
Гўё ҳозир йиқилиб тушадигандек эдим.
Қайнонам йигитни курсига ўтқазиб, юзига сув сепдилар. Бир стакан сув узатдилар. Йигит сувни ичиб бўлиб, чуқур нафас олди-да, бирдан менга қаради.
Унинг қараши мени баттар қўрқитиб юборди.
— Ҳолажон... севгилимни беринглар. Уни олиб кетгани келдим...
деди ва қўли билан мени кўрсатди.
Хонага сукунат чўкди.
Бир лаҳза ҳеч ким нафас ҳам олмаётгандек туюлди.
Мен эса нима эшитганимга ишонмай қолдим.
Акбарнинг юзи бирдан ўзгариб кетди. Томирлари бўртиб чиқди.
Қўллари мушт бўлиб тугилди.
— Ҳой, ҳароми дея бақириб юборди у.
— Кимни севгилим деяпсан? Кимни?! Менинг ҳотинимними-а? Менинг ҳотинимними?
У яна йигитга ташланди.
Қайнонам зўрға олдини тўсиб қолдилар.
— Акбар! Ўзингни бос!
Лекин Акбарнинг кўзларидаги ғазаб мени даҳшатга соларди.
Мен эса йиғлаганимча қотиб турардим. На гапира олардим.
На ўзимни оқлай олардим.
Фақат бошимни тинмай "йўқ" дегандек қимирлатардим.
Кўз ёшларим эса тинмасди.
Қайнонам Акбарни зўрға тинчлантириб, қўлига сув тутқаздилар.
Сўнг ҳалиги йигитга юзландилар.
— Нима бўляпти ўзи? Тўғрисини гапиринг! Нега уйимизга келиб тўпалон қиляпсиз?
Йигит эса бир лаҳза ҳам иккиланмай мени кўрсатди.
— Шу қиз менинг севганим эди. Биз бир-биримизга аҳду паймон қилгандик. Бирга бўлишга ваъда бергандик. Лекин отаси уни менга бермади. Мажбурлаб сизларга узатиб юборди. Мен севгилимни қайтариб олгани келдим...
Бу гапларни эшитиб юрагим гўё тўхтаб қолгандек бўлди.
Акбар эса қўлларини мушт қилганча менга қаради.
Унинг нигоҳидаги... нафрат...гумон...
Мени парча-парча қилиб юбораётгандек эди.
Мен эса йиғлаганимча бошимни чайқардим.
— Йўқ... йўқ... бу ёлғон...
Аммо овозим шу қадар титрардики, ҳатто ўзим ҳам уни зўрға эшитардим.
Кўзларимдан оқаётган ёшлар эса тўхташни билмасди...
Давоми бор.
3 комментария
38 классов
📚Нигоҳларингга қасам. 5-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Бу Акбар эди. У бизга ҳайрат билан қараб:
— Бу ерда нима бўляпти? деди.
Моҳидил эса бир зумда айёрлик билан кўзларига ёш тўлди. Мени итариб юбориб, Акбарнинг бағрига отилди ва ёлғондан йиғлай бошлади.
— Жоним қаранг, деди у титроқ овозда,
— Менга Ҳа деб хонангда ўтираверасанми? Чиқиб, ишларга ҳам қараш деб уришяпти. Мен эса ҳозир бироз тобим йўқлигини тушунтирмоқчи эдим...лекин эшитгиси келмаяпти...
У гапирган сайин кўзларидан ёшлари думалаб тушар, ўзини бечорадек кўрсатарди. Шунчалик маҳорат билан рол ўйнардики, Акбар албатта ишонарди.
Мен эса унинг бу томошасини кўриб, ҳайратдан қотиб қолгандим.
Акбар менга ғазабга тўла нигоҳ қараб турарди
— Тез Моҳидилдан кечирим сўра! деди қатъий оҳангда.
Мен нима қилишни билмай жим турардим.
— Эшитяпсанми? Ундан кечирим сўра дедим, бу сафар баландроқ овозда гапирди.
— Йўқ, дедим мен ҳам қатъий гапирдим.
Сўнг ортиқча гапирмай хонамга кириб кетдим.
Эртаси куни Моҳидил олдимга келди. Унинг лабларида ғалати кулги бор эди
— Ана энди кўрасан менга таҳдид қилиш қандай бўлишини, деди мийиғида кулиб.
Шундай деб ортига ўгирилди ва чиқиб кетди.
Ўша кундан бошлаб эса ҳаётим баттар ёмонлаша бошлади...
Ва ўша кундан бошлаб ҳаммаси ўзгарди.
Акбар мени ҳар кўрганида совуқ муомала қиладиган, нима иш қилсам ҳам койиб, жиркиб гапирадиган бўлиб қолди. Менга шунақанги ғазаб билан қарар эдики, мени келиб уруб юборади ҳозир деб ўйлардим базида.
Моҳидил эса унинг олдида ўзини беозор, меҳрибон ва оқкўнгил қилиб кўрсатар, мен ҳақимда эса секин-аста турли ёлғонларни гапира бошлади. Ҳудди менда каттароқ айб топсаю Акбарга айтиб қаттиқ жазолатишни истаётгани юзидан сезиларди
Қайнонам бугун овқат қилмаймиз, буюртма берамиз, дедилар.
Овқатга буюртма бердик.
Қайнонам эса бекор ўтирмай:
— Келин, ширинлик ҳам пишириб қўйинг. Овқатдан кейин чой билан ичамиз, дедилар.
— Хўп деб ишга киришдим.
Ширинликни печга қўйишим билан уй қўнғироғи жиринглади.
— Келин, тезроқ эшикни очиб, буюртмани олиб киринг
— Хўп бўлади, деб эшик томон юрдим.
Эшикни очибоқ қотиб қолдим.
Қаршимда Амир турарди.
Унинг нигоҳлари... ўша таниш нигоҳлар. Кўзларидан соғинч ёғилиб турарди. Гўё орадан ўтган вақт ҳам, масофа ҳам унинг туйғуларини ўчира олмагандек.
— Мовийим... сени кўрмасам бўлмасди, деди у паст овозда.
— Сени кўриш учун шундай қилишга мажбур бўлдим. Аҳволингни билишим керак эди.
Юрагим беихтиёр титраб кетди. Аммо ўзимни қўлга олдим.
— Эсингизни едингизми? Нима деяётганингизни ўзингиз эшитяпсизми? Мен энди турмуш қурган аёлман. Илтимос, мени қайта безовта қилманг.
Шундай деб эшикни юзига ёпдим.
Аммо эшик ёпилган бўлса ҳам, қалбимдаги аллақачон унутилган деб ўйлаган туйғулар уйғониб кетганди.
Юрагим ғалати урарди...
Нега уни кўрганимда ҳали ҳам қалбим ларзага келади?
Нега унинг биргина нигоҳи мени бунчалик титратиб юборди?
Бу саволларга жавоб тополмай, эшик ортида узоқлашиб бораётган қадам товушларини тинглаб қолдим...
Эшикни ёпиб, чуқур нафас олдим. Юрагим ҳануз тез урарди.
Орқамга ўгирилганимда эса зинанинг нариги бурчагида кимдир турганини кўрдим.
Бу Моҳидил эди.
У менга тикилиб турарди. Лабларида эса ғалати табассум пайдо бўлди.
— Вой-вой... ким экан деб ҳайрон бўлгандим, деди у киноя билан.
— Собиқ севгилинг экан-да?
— Нималар деяпсан? дедим жаҳлим чиқиб.
— Мен ҳеч нарса демаяпман. Кўзим билан кўрдим. У сени "Мовийим" деб чақирди-ку
Шу пайт ошхонадан қайнонамнинг овози эшитилди:
— Келин! Нима бўлди?
Моҳидил дарров ичкарига кириб кетди.
Мен ҳам ортидан юрдим.
Ичкарига киришимиз билан Моҳидил бирдан менга тикилиб қолди.
— Вой, рангингиз оқариб кетибди-ку. Тинчликми?
Қайнонам ҳам менга қараб қолдилар.
— Ҳа-а, ростдан ҳам. Нима бўлди сизга?
Мен жавоб беришга улгурмадим.
Шу пайт эшик яна жиринглади.
— Келин яна қараб келинг, дедилар қайнонам.
Ичимда қандайдир ёмон ҳис уйғонди.
Эшикни очсам...
Яна Амир.
Қўлида эса телефон.
— Кечирасиз, деди у баланд овозда.
— Телефонимни адаштириб сизларга бериб юборибман шекилли.
Мен ҳайрат билан унга қараб турардим
Бу оддий баҳона эканини икковимиз ҳам билардик.
Аммо айнан шу пайт ортимдан таниш ва совуқ овоз эшитилди.
— Нима бўляпти бу ерда?
Юрагим орқамга тортиб кетгандек бўлди. Ортимга қарасам Акбар турарди қошларини чимириб
У қачон келганини ҳам сезмай қолибман.
Акбарнинг нигоҳлари аввал менга, кейин Амирга, сўнг яна менга қадалди.
— Ким бу? деди у совуқ оҳангда.
Тилим калимага келмай қолди.
Амир эса
— Биз эски танишмиз деди
Акбарнинг жағлари қаттиқ қисилди.
Моҳидил эса узоқдан туриб, ичида байрам қилаётгандек кулимсирарди.
— Қизиқ...Жуда қизиқ деди Акбар ғалати қараб турарди
Унинг кўзларида ғазабни кўрдим
Чунки мен яхши билардим...
Акбар шу ҳолатда бўлса, жуда ёмон нарса бўлиши мумкин эди. Акбар индамагани билан жаҳл чиқган пайт ундан қўрқар эдим
Ва Моҳидил эса айнан шуни кутаётганди...
Акбар олдимга келиб, қўлимдан ушлади-да, мени орқасига олди ва Амирнинг қаршисида туриб гапира бошлади:
— Бу қиз энди менинг хотиним. Қайтиб уни танирдим, билардим деган гапларни эшитмай. Яна шунақа гапларни эшитсам, ўзингга ёмон бўлади. Мени тушундингми? Тушунган бўлсанг айт, мен қандай тушунтиришни яхши биламан.
Шундай деб чўнтагидан пул чиқариб, Амирга тутқазди.
— Телефонинг қолган бўлса, янгисини оласан. Сенга бекорчи одам йўқ телефонингни уйимдан қидирадиган.
Шу гапни айтиб, эшикни Амирнинг юзига ёпиб қўйди.
Мени эса қўлимдан судраганча уйга олиб кириб кетди. Уйга кирганимизда қайнонамга қараб деди:
— Ойи, бугундан кейин кимдир чақирса, Шарофатни кўчага чиқарманг. У энди уйга буюртма ҳам чақирманглар. Кўчадан нима керак бўлса, ўзим олиб келаман.
Қайнонам ҳайрон бўлиб унга қаради-да:
— Хўп ўғлим, дедилар.
Акбар эса мени қўйиб юбормай, хонамга судраб кетди. Моҳидил бўлса бизга қараб қолганди. Лекин сездимки жудаям ғазабланаётган эди
Ичкарига киргач, эшикни ичкаридан қулфлади ва секин менга томон юра бошлади...
Ичкарига киргач, эшикни ичкаридан қулфлади ва секин менга томон юра бошлади.
Мен эса беихтиёр бир неча қадам ортга тисарилдим. Акбарнинг юзидаги жиддий ифода ҳали ҳам тарқамаган эди. У бир муддат индамай турди, сўнг чуқур хўрсиниб каравот четига ўтирди.
— Қачон менга айтмоқчи эдинг? деди ниҳоят.
Мен нима дейишни билмай, бошимни эгиб турдим.
— Мен сенинг эринг эканман, ортингдан йигитлар келиб танишим деса, бу менга ёқмайди.
Хонада бир неча сония сукут чўкди.
— У бола билан ўртангда нимадир борми? деб сўради у анча хотиржам оҳангда.
— Йўқ, дедим аста.
— Ҳеч нарса йўқ.
Акбар менга синчиклаб қаради, гўё гапларимнинг ростлигини юзимдан ўқимоқчи бўлаётгандек.
— Унда нега у менга бемалол сени танишим деди?
Бу саволга жавоб бериш қийин эди. Мен кўзларимни ерга қададим.
Акбар ўрнидан турди ва менга томон юрди. Мен ҳам беихтиёр орқага тисарилдим. Аммо ортимда девор борлигига тўхтаб қолдим.
У ёнимга келиб, икки қўлимдан маҳкам ушлади.
— Мени диққат билан эшит, Шарофат деди қатъий оҳангда.
— Агар яна бир марта шунақа "танишим", "дўстим" деган йигитлар пайдо бўлса, мендан осонгина қутуламан деб ўйлама. Менинг маҳрамимга бегона эркакларнинг яқинлашиши ҳам ёқмайди. Ҳозир индамай турганимга қараб, хоҳлаганимни қилавераман деб ўйлама тушунарлими?
Мен унинг кўзларига қарадим. У ерда ғазаб билан аралаш қандайдир рашкни кўрдим.
Юрагим тез ура бошлади.
— Нега мени рашк қиласиз? дедим секин.
— Ахир мени севмайсиз-ку... Мен сиз учун шунчаки бир хизматкор бўлсам...
Давоми бор.
1 комментарий
42 класса
📚Нигоҳларингга қасам. 13-қисм.
Муаллиф : Зангори.
#НигоҳларинггаҚасамХикоя
Акбар хонага кирар экан, охирги эслагани Моҳидилнинг унга томон яқинлашиб келаётгани эди. Шундан кейин эса уйқу дорисининг таъсири уни бутунлай енгиб, чуқур уйқуга кетди.
Моҳидил эса режасининг бунчалик осон амалга ошганидан ич-ичидан қувонарди. У навбатдаги қадамларини хаёлидан ўтказар экан, юзида мамнун табассум пайдо бўлди.
Сўнг режасини янада ишончли кўрсатиш учун ўз кўйлагини йиртиб, ерга улоқтирди. Кейин Акбарнинг кийимларини ҳам ечиб, хонанинг нариги томонига отиб юборди.
Ҳаммаси ўйлаганидек кетаётганидан кўнгли жойига тушгач, у Акбарнинг ёнига келиб ётди. Бироқ режасининг бунчалик силлиқ кечгани уни ҳаяжонга солиб юборган, шу сабаб узоқ вақт кўзига уйқу келмади.
— Кечаси телефон ўйнаб ўтирсам, кўзларим яхши қизаради... шунда ҳаммаси янада ишонарли бўлади, деди у ўзича кулиб.
Шу хаёллар билан вақт қандай ўтганини ҳам сезмай қолди. Тонг яқинлашган пайтда кўзлари илинди
Лекин кўп ўтмай ёнидаги Акбарнинг қимирлашидан уйғониб кетди. Дарҳол ўрнидан туриб, ўзини ерга ташлади ва баданини чойшаб билан ўраб олди. Кейин эса ёлғондан йиғлай бошлади.
Йиғи овози Акбарни ҳам уйғотди.
У бошини кўтариб қараши билан кўз олдида аянчли аҳволдаги Моҳидил гавдаланди. Унинг сочлари тўзиган, кўзлари қизариб кетган, елкаси титрар, юзидан эса ёш тинмай оқарди.
Моҳидил Акбарга бир қаради-ю, бирдан йиғлаб юборди:
— Энди мен нима қиламан?.. Нега ўзингизни билмай қоладиган даражада ичасиз?.. Нега?..
Шу гапларни айтди-да, ўзини тутолмаётгандек бошини эгиб, баттар йиғлаб юборди.
Акбар эса карахт ҳолда қотиб қолганди. У ҳали ҳам нима бўлганини англашга уринарди.
Хона ичидаги тартибсизлик, ерда сочилиб ётган кийимлар ва Моҳидилнинг аҳволи унинг юрагига ғулғула солиб, хаёлини минг хил гумонга бошлаётганди.
—Агар мен сени зўрлаган бўлсам нега хонадаги баъзи нарсалар ҳатто жойидан қимирламаган, мен шунга ҳайрон бўляпман-да, сен қаршилик қилиб қочганинда хона ҳозиргидан анча тузиган аҳволда булиши керакмиди деб ўйлаяпман
Моҳидил ич-ичидан ваҳимага тушди. Агар ҳозир вазиятни қўлига олмаса, ҳаммаси барбод бўлиши мумкин эди. Шунинг учун бир лаҳза ҳам иккиланмай, ўзини бутунлай ожиз ва синдирилган аёлдек тутишга қарор қилди.
— Нима?.. Нима демоқчисиз? Мен ёлғон гапиряпманми? Сизни алдаяпманми?
Унинг овози титраб кетди.
— Сизни алдаш менга нима беради? Тўғри, сиз бой одамсиз. Буни ҳаммадан яхши биламан. Қўлингиз узун, истаган жойингизга етади. Лекин... Аллоҳ бор-ку, Акбар!
Сўнг бирдан кўзларидан ёш қуйилиб кета бошлади.
— Хўп... майли... мен ёмонман! Мен ёлғончиман! Ҳаммасига мен айбдорман!
У сочларини юлиб, нафаси бўғзига тиқилиб, йиғидан гапларини ҳам аранг айтар, кўз ёшлари эса юзлари бўйлаб тинмай оқарди.
— Алдадим! Ҳаммани алдадим! Сизни ҳам алдадим! Энди кўнглингиз жойига тушдими?!
Акбар унинг бу аҳволини кўриб, тез ёнига келиб, уни бағрига босди.
— Бўлди, Моҳидил... бўлди... йиғлама. Мен унақа демоқчи эмасдим.
Моҳидил эса унинг кўксига бошини қўйганча янада қаттиқроқ йиғлаб юборди.
— Менга ишонмайсиз... ҳеч ким ишонмайди... ҳаммага ортиқча одамман...
— Йўқ, ундай эмас.
Акбар унинг юзини икки кафти орасига олиб, кўзларига тикилди.
— Эшитдингми? Ундай эмас. Кечир мени. Сени хафа қилиш ниятим бўлмаган.
Моҳидил лабларини қалтиратиб унга қаради.
— Ростданми?.. Мени ташлаб кетмайсизми? Шу аҳволимда ёлғиз қолдирмайсизми?
Бу саволни айтаётганда унинг овозида шундай бир ожизлик бор эдики, ҳатто тош юрак одамнинг ҳам раҳми келарди.
Акбар чуқур хўрсиниб қўйди.
— Мен эркакман, Моҳидил. Бир гапирдимми, ортга қайтмайман. Сени ташлаб кетмайман. Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан.
Бу гапларни эшитган Моҳидил ташқаридан бироз тинчгандек кўринса-да, ичида ғалаба ҳисси уйғониб улгурганди. Акбар яна унинг томонига оғиб бўлганди.
— Қани, тур энди, деди Акбар унинг елкаларини оҳиста силаб.
— Кийиниб ол. Бирор жойга бориб овқатланамиз. Кейин ишларимни ҳал қиламан. Кечқурун эса икковимиз хотиржам ўтириб, ҳаммасини гаплашиб оламиз.
Моҳидил унга узоқ тикилиб қолди. Сўнг кўз ёшларини артиб, секин бош ирғади.
— Хўп...
Аммо унинг қалбида йиғи эмас, бутунлай бошқа туйғу жўш урарди. Режаси бузилмаган, аксинча, яна бир қадам олдинга силжиганди...
Акбар билан Моҳидил меҳмонхонадан чиқиб кетишди. Машина ичида сукунат ҳукм сурарди. Ҳар иккисининг ҳам хаёли ўз оламида эди.
Акбар онасига қўнғироқ қилиб, кечаги меҳмондорчилик чўзилиб кетгани сабаб меҳмонхонада қолганини айтди. Сўнг Моҳидилни уйигача кузатиб қўйди.
— Кечқурун қўнғироқ қиламан, деди у мулойим овозда.
Моҳидил индамай бош ирғади. Акбар эса унинг кўзларига қарашга журъат қилолмади. Чунки ўша кўзларда ўзининг айбини кўраётгандек эди.
Ишга келганидан кейин ҳам Акбар ўзини қўлга ололмади. Компютер қаршисида ўтирарди, қўлида ҳужжатлар турарди, лекин хаёли бутунлай бошқа ерда эди. Бугун у қилган ишининг оғирлигини янада чуқурроқ ҳис қилаётганди. Қалбини афсус кемирарди.
—Қандай қилиб бунга йўл қўйдим?..
Бу савол кун бўйи унинг хаёлидан кетмади.
Иш столи устида Шарофат ҳақидаги маълумотлар ётар эди. Акбар қоғозларни қўлига олди. Лекин биринчи саҳифани ҳам охиригача ўқий олмади.
Кўзлари фақат битта жойда тўхтади.
—Оҳу кўз
Акбар беихтиёр жилмайиб қўйди.
— Шарофатим...
Исмни пичирлаб айтиши билан юраги алланечук бўлиб кетди. Гўё бу исм қалбининг энг нозик жойига тегарди. У қизни севиб қолаётганини инкор этолмасди. Лекин шу севги билан бирга юрагида оғриқ ҳам бор эди.
Чунки кечаги тундаги хато туфайли ўзини кечиройламотган эди. У курсисига суяниб, кўзларини юмди. Агар вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлганида, ҳеч иккиланмай ҳаммасини бошқача қиларди.
Тушлик вақти ҳам ўтиб кетди. Ҳамкасблари овқатлангани кетишди, лекин Акбар жойидан қимирламади. Очлигини ҳам сезмасди. Юрагидаги афсус қорнидаги очликдан анча кучли эди. Шу сабаб кун бўйи ўзини ишга урди.
Лекин қанчалик уринмасин, Шарофатнинг оҳу кўзлари хаёлидан кетмасди.
Ўша кўзлар гоҳ унга кулиб қараётгандек, гоҳ эса ундан норози бўлиб тикилаётгандек туюларди.
Кун аста-секин кечга айланди. Акбар соатга қаради. Моҳидил билан учрашадиган вақт яқинлашаётган эди. Юраги ҳаяжондан тез ура бошлади. Онасига қўнғироқ қилиб, бугун кечроқ боришини айтди.
Сўнг машинасининг калитини қўлига олди. У Моҳидил томон йўл олди.
Акбар машинасини бошқариб кетар экан, хаёллари кеча содир бўлган воқеалар гирдобида адашиб қолган эди. Бир томонда Моҳидил билан боғлиқ хатоси, иккинчи томонда эса Шарофат ҳақидаги орзу-умидлари қалбини эзарди. Гўё юрагига оғир тош босилгандек, нафас олиши ҳам қийинлашиб кетганди.
Ниҳоят Моҳидилнинг уйи олдига етиб келди ва унга қисқагина хабар ёзди:
— Уйинг олдидаман.
Моҳидил хабарни кўриши билан юраги тез уриб кетди. У кўзгу қаршисида ўзига сўнгги бор разм солди-да, ташқарига чиқди. Бугун у жуда гўзал эди. Юзидаги енгил пардоз унинг табиий ҳуснини янада очиб юборган, узун каштан ранг сочлари эса майин жингалак бўлиб елкаларига тушиб турарди. Шамол соч толаларини аста тебратар, бу эса унга ўзгача латофат бағишларди.
Акбар уни кўринишига эътибор ҳам бермади
— Ассалому алайкум, деди Моҳидил машинага ўтираркан.
— Ва алайкум ассалом, деди Акбар шунчаки алик олди
Улар шаҳардаги тинч ва шинам ресторанлардан бирига йўл олишди. Акбар атайлаб четроқдаги, одамлар кам кирадиган жойни танлади. У Моҳидил билан ҳеч ким халақит бермайдиган муҳитда гаплашишни истарди. Ресторанга кириб, дераза ёнидаги столга ўтиришди. Кўп ўтмай официант келиб, менюни узатди.
— Нима ейсан, Моҳидил? Бемалол танлайвер деди Акбар.
Моҳидил менюни варақлаб, бир нечта таом буюртма қилди. Акбар эса бошини чайқаб қўйди.
— Менга фақат салат кифоя. Оч эмасман.
Аслида эса унинг қорни эмас, кўнгли тўқ эди. Ичидаги оғриқ овқат ҳақида ўйлашга ҳам қўймасди.
Буюртмалар тайёр бўлгунча икковининг орасида ноқулай сукунат чўкди. Фақат қошиқ-товоқларнинг узоқдан эшитилган жаранги ва сокин мусиқа овози бу жимжитликни бузарди. Ниҳоят Акбар чуқур хўрсиниб, гап бошлади.
— Моҳидил...
У бир лаҳза тўхтади. Сўзларни топиш унга жуда қийин бўлаётганди.
— Тўғрисини айтсам, кечаги ишим учун ўзимни ҳеч қачон кечиролмайман. Жуда афсусдаман. Бунақа даражада маст бўлиб қоламан деб ўйламагандим. Ўша пайтда ўзимни бошқара олмадим...
— Лекин бу мени оқламайди.
Моҳидил стол устига тикилганча жим ўтирарди.
— Биламан, Акбар Зоҳидович, деди у ниҳоят секин овозда.
Моҳидилнинг кўзлари ёшланиб қолган эди.
— Биламан, агар ўзингизда бўлганингизда, ҳеч қачон бундай қилмасдингиз...
Овози титраб чиқди. Ҳақиқийдек кўрсатишга уринарди
— Шунинг учун сиздан нафратлана олмаяпман...
— Лекин жуда қўрқиб кетгандим, мени ташлаб кетасиз шу ҳолатимда деб ўяладим...
— Кечир мени... деди у паст овозда.
Бу сафар унинг овозида бояги қатъият йўқ эди.
— Сени ранжитишни ҳам, қўрқитишни ҳам истамагандим. Агар вақтни ортга қайтара олганимда, ҳаммасини бошқача қилардим.
Моҳидил бошини эгди. Ўзини бечорадек кўрсатишга урунарди
— Унда бундай қиламиз, деди Акбар қатъий оҳангда.
— Мен онам билан гаплашаман. Совчи бўлиб борадилар. Кейин эса сени тўй қилиб олиб кетаман.
Моҳидил юрагида ғалаба ҳиссини туйиб, сездирмасдан жилмайди. Режаси у кутганидан ҳам аъло даражада амалга ошаётган эди.
Акбар бир зум сукут сақлади-да, давом этди:
— Лекин бир шартим бор. Тўйдан кейин ишлашингизни хоҳламайман. Мен билан, онам билан яшайсиз. Уйимизда онамнинг хизматларини қиласиз. Келишдикми?
Моҳидил кўзларини ерга тикди. Ич-ичидан қувончи ичига сиғмаётган бўлса-да, буни билдирмасликка уринди.
— Келишдик, деди майин табассум билан.
Кечки овқат ҳам илиқ суҳбатлар остида ўтди. Сўнг Акбар Моҳидилни уйига олиб бориб қўйди ва ўзи ҳам уйига қайтди.
Бу пайтда эса унинг онаси кечадан бери ўғлини кўрмагани учун уйқуси қочиб, хавотир билан кутиб ўтирарди. Акбар эшикдан кириши билан меҳмонхона чироғи ҳали ҳам ёниб турганини кўрди.
— Ассалому алайкум, онажон. Яхшимисиз? деди у.
Онасининг юзида енгиллик ифодаси пайдо бўлди.
— Ва алайкум ассалом, болам. Келдингми? Кечадан бери сени кўрмай, роса хавотир олдим, деди онаси меҳр билан.
Акбар онасининг ёнига келиб қучолаганча ўтирди.
— Она, сиз билан гаплашадиган муҳим масалам бор. Лекин бугун жуда чарчадим. Агар майли десангиз, эртага эрталаб бемалол гаплашсак. Онаси унинг чарчаган чеҳрасига қараб бош ирғади.
— Майли, болам. Аввал дамингни ол.
Акбар хонасига кириб кетди. Устидаги кийимларини ҳам алмаштиришни ҳоҳламай. Ўзини каравотга ташлади. Кўзларини юмиши билан хаёллари яна Моҳидил томон учди. Бўлажак тўй, янги ҳаёт, келажак ҳақидаги орзулар бирин-кетин кўз олдидан ўта бошлади. Аммо кутилмаганда хаёллар орасидан бошқа бир чеҳра пайдо бўлди...
Шарофат.
Акбар унинг оппоқ келинлик либосида турганини тасаввур қилди. Шу лаҳзада юраги алланечук сиқилиб кетди. Кўксида тушунарсиз бир оғриқ уйғонди.
"Нега айнан у?" деган савол хаёлидан ўтди. Ахир у Моҳидилга уйланмоқчи эди... Ундай бўлса, нега қалби бошқа бир қизнинг сиймосини излаётгандек туюларди?
Бу саволга жавоб тополмай, узоқ вақт шифтга тикилиб ётди. Юрагидаги ғалати ҳиссиёт эса тобора кучайиб борарди...
Давоми бор.
1 комментарий
35 классов
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ
93-қисм
— Бу ер таҳририят. Бизга компьютернинг бир нечта дастурларида ишлай оладиган ходим керак. Сиз биласизми? — деди гўшакни кўтарган қиз.
— Қайси дастурларда?
— “Корал”, “пейжмейкер”, “фотошоп”...
— Биламан, аммо доимий ишлаб кўрмаганман, — деди Муниса умидсизланиб.
— Интернетда ҳам ишлай оласизми? — яна саволга тутди қиз.
— Интернетда яхши ишлайман, — жонланди Муниса.
— Бўлмаса ўша эълонда кўрсатилган манзил бўйича келинг. Синаб кўрамиз, ишингиз ёқса оламиз.
— Хўп, ҳозироқ бораман, — юрагида умид чироғи ёнгандек бўлди унинг. Гўшакни қўйди-ю, қайнонасига жилмайди: — Мени дуо қилиб туринг, ишга киришим мумкин.
— Илоҳо, омадингизни берсин, — юзига фотиҳа тортди қайнонаси.
Газетада кўрсатилган манзилга етиб келганида Мунисани ҳаяжон босди. Бу эшикдан ҳам рад жавобини олиши мумкинлиги кўнглига ғашлик солиб турарди. Аммо уни илиқ кутиб олишди.
— Бизга саҳифаловчи-дизайнер керак. Мана бу воқеа асосида саҳифага суратларни жойлаштиринг-чи? — деди уни бўш компьютер сари бошлаган ходима.
Муниса ярим соат ичида у буюрган ишни бажарди.
— Ишингизни бош муҳарриримизга кўрсатдим. Сизни чақиряпти, — деди сал вақтдан кейин ҳалиги қиз.
Қўрқа-писа кирган раҳбар қабулига кирган Муниса унинг муомаласидан бироз енгил тортди. У Мунисадан аввал қаерда ишлаганини, маошини суриштирди. Сўнг маълумотига тўхталди.
— Маълумотим олий эмас. Ўқиш насиб қилмади, — Мунисанинг кайфияти тушиб кетди.
— Ҳечқиси йўқ. Асосийси, ишингиз менга ёқди. Саҳифаловчи-дизайнер бўлиш учун олий маълумот шарт эмас. Эртага ҳужжатларингизни олиб келинг, шартнома тузамиз. Айтганча, шу ерда рўйхатда турасизми?
Бу савол ҳам Мунисага оғир келди. Чунки у эри билан расмий никоҳдан ўтган бўлса-да, ҳали ўша ўзи катта бўлган жойнинг рўйхатидан чиқмаган эди. Очиғи, боришга юраги бетламаган. Шунинг учун бошини эгиб деди:
— Йўқ, бу ерда рўйхатда турмайман. Бошқа вилоятдан келин бўлиб тушганман.
— Унда тезроқ ҳаракатингизни қилинг. Нега шу пайтгача бу ишни қилмадингиз?
Муниса бу очиқкўнгил раҳбардан ҳеч нарсани яширгиси келмади. Энди ишга кирдим, деганда ҳамма гап қулоғига етиб бўшатвормасин, деган ўйда бошидан ўтганларини бирма-бир айтиб берди.
— Агар эрим туфайли ишга ололмасангиз хафа бўлмайман. Очиқ айтаверинг, — деди сўзи якунида.
94-қисм
— Нега ишга олмас эканман? Отанинг хатоси учун бола ёки бошқа биров жавоб бермайди.
— Бошқа жойлар шу учун...
— Тўғри, салла деса каллани олиб келадиган ҳам учраб туради. Аммо мен унақа эмасман. Агар сиз жиноятчи бўлганингизда ҳозир ёнимда бўлмасдингиз. Эркин, ҳеч қанақа тазйиқларсиз юрибсизми, демак сизда айб йўқ. Шундай экан, нега сизни ишга олмаслигим керак? Ишламоқчи, фарзандларингизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирмоқчи бўлсангиз ҳаракатингизни қилинг. Ахир иш излаб юрганлар жуда кўп. Айниқса, биз берадиган маошга ишловчилар...
— Хўп, эртагаёқ паспортимни рўйхатдан чиқариб келаман. Сизга катта раҳмат... — Муниса кўзаларидаги ёшни кўрсатмаслик учун тезда раҳбар хонасини тарк этди.
“Ўзингга беадад шукр, мана, яхши инсонлар ҳам бор экан-ку! Худойим, ўзигга шукр, яхши иш учун. Маоши ҳам зўр, ходимлари ҳам самимий. Наҳот, менга илинган ёруғ кунларинг юз очяпти?”
У уйига учиб келди гўё. Ичига сиғмай ҳамма-ҳамма гапни айтиб берди.
— Бўлмаса, тезроқ қишлоғингизга бориб келинг. Паспортингиз рўйхатдан чиқаринг, — қувончи ичига сиғмади қайнонасининг.
Эрта тонгда Муниса йўлга тушди. Улғайган қишлоғига бормаганига ҳам салкам ўн йил бўлибди. Кўп нарса ўзгаргандир?
“Инсон ўзи билан ўзи овора бўлиб кўп нарсани унутгандек бўларкан. Мен ҳам ўтмишимни эсдан чиқарган эканман. Тўғри, баъзан ўйлаб қўярдим. Лекин ҳозиргидек чуқур хаёлга ботмаганимга, болалигимни кўз ўнгимга келтирмаганимга анча бўлган экан. Дадам нима қилаётган экан? Балки, қизлари билан яшаётгандир? Ё уйландимикан? Каромат опа-чи? Ўғилларини уйлантиргандир? Икром ака фарзандли ҳам бўлгандир?”
Муниса то ўзи туғилган туманга кириб боргунча болалик хотиралари оғушида бўлди. У ўтирган машина марказга бориб тўхтади. Тегишли идорага бориши учун Муниса болалиги ўтган қишлоқнинг бекати ёнидан ўтиши лозим. Бекатга яқинлашгани сари унинг юраги увишди. Болалик азоблари, калтаклар зарби, ҳақоратлар бир-бир кўз ўнгида жонланди. Ичига қўрқув кирди.
“Тавба, нега бунча қўрқаман? Ахир қишлоққа бораётганим йўқ. Дадамни ҳам кўрмайман. Нега юрагим ёрилгудек? Агар қишлоққа боришимга тўғри келганида нима қилардим-а? Қадам босгани ҳам журъат қила олмасканман...”
У бекат ёнида пича туриб қолди. Оёқлари титрар, танасидан мадор кетгандек эди. Йилларни ортда қолдирган бўлса-да, болаликнинг зулматли кечмиши унинг вужудини исканжага олганди.
— Кетадиган борми? Битта одам... Кетдик, мана, — йўл четида турган киракаш ҳайдовчилар бири қўйиб бири бақирарди.
Кутилмаганда кимдир уни чақирди:
— Муниса? Қаёққа кетдинг, Мунис?
— Ҳа, — беихтиёр қичқирди Муниса ҳам.
Чақирган йигит унга ҳайрат билан тикилди. Сўнг уялинқираб деди:
— Сизни чақирмадим. Жиянчам шу ерда эди, — у шундай дедию, атрофга олазарак боқиб яна бақирди: — Янга, Муниса олдингиздами?
95-қисм
Мунисага эса бу йигит жуда таниш туюлди. Диққат билан унинг юзига боқди. Сўнг бирдан севинч билан деди:
— Сали-и-им? Салиммисан?
Йигит яна унга ажабланиб қаради.
— Салимсан-ку! — унга кулиб термилди Муниса.
— Ҳа, Салимман. Лекин сиз кимсиз? Танимадим.
— Каромат опанинг ўғли — Салим!
— Ҳа. Сиз кимсиз?
— Сизлама, жинни. Мен Мунисаман-ку! Қўшнинг, синфдошинг.
Йигитнинг қошлари чимирилди. Ўткир нигоҳларини Мунисанинг кўзларига тикаркан, чеҳраси ёришди:
— Ўзимизнинг Муниса-а-а.
— Ҳа-а-а, — унга жўр бўлди Муниса ҳам.
— Ўлай агар танимадим. Тавба, шунча ўзгардингми? Қувғинда юрадиган Мунисамисан? — кула бошлади Салим ҳам.
Бошини силкилатиб маъқулларкан, Мунисанинг кўзларида ёш айланди. У кулар, кўз ёшларини артишга уринарди. Ўзидаги ҳисларни идрок қила олмасди. Қувончданми, қўрқувданми, юраги безовта. Аммо бу учрашув чинданда кутилмаган ва дилга хурсандлик берувчи эди.
— Юр, чиқ машинага. Қишлоққа кетяпман. Ойим кўрса борми, сени, — кўзлари порлаб деди Салим.
— Иш билан келгандим. Боролмасам керак. Уйдагиларинг ҳаммаси яхшими? Каромат опа соғ-омонми?
— Ҳамма яхши. Ўзинг нима қилиб юрибсан? Тошкентлик бўлиб кетдинг, а?
— Ҳа, энди ҳақиқий тошкентлик бўлиш учун келгандим. Паспортимни рўйхатдан чиқаришим керак.
— Юр уйга. Ҳозир янгам келса кетамиз. Мен шу ердан қишлоққача киракашлик қиламан. Бир кун уйда меҳмон бўлсанг, эртага тағин ўзим олиб келиб қўяман, — Салимнинг ростдан ҳам Мунисани олиб кетгиси келаётгани сезилди.
— Роса Каромат опани кўргим келяпти. Аммо бугун қайтиб кетишга улгуришим керак. Уйда болаларнинг ўзи қолган.
— Ие, нечта бўлди, болаларинг? — қизиқсинди Салим.
Муниса ўйлаб ҳам ўтирмай деди:
— Тўртта. Икки ўғил, икки қиз.
— Оҳ-о! Катта бўлишсин.
— Ўзингда-чи?
— Худо хоҳласа энди.
— Боя мени чақиряпсан, деб ўйладим.
96-қисм
— А-а, Мунисами? Акамнинг қизчаси. Энди тўртга киряпти. Янгам бозорга келганди. Бирга келди. Чопқиллаб хавотирга солади. Машина кўп бўлса. Акамдан кейин юрак олдириб қўйганмиз.
— Нима? — ҳеч нимага тушунмади Муниса.
— Эшитмаганмидинг? — Салимнинг ранги бўзарди. “Қилт” этиб ютингани Мунисага ҳам эшитилди. — Акам ўтган йили автоҳалокатда...
— Икром аками? Икром акага нима бўлди? — бошига муздек сув қуйгандек сесканди Муниса.
— Ажраб қолдик. Орқасида битта қизчаси қолди, — Салим ўзини мажбурлаб жилмайишга уринаркан, қўшиб қўйди: — Айтганча, акамнинг қизи ҳам Муниса. Сенинг исмингни қўйганмиз. Ойим ҳам, дадам ҳам, акам ҳам сени жуда яхши кўрарди-ку...
Мунисанинг қулоқлари чиппа битди. Ҳолсизланиб ёнидаги машинага суяниб қолди.
— Тузукмисан? — уни суяшга уринди Салим.
— Нега? Нима учун? Нега бунақа бўлди? — ҳамон ўзига келолмасди у.
— Пешанада бор экан. Юр, ойим сени кўрса хурсанд бўлади.
— Бошқа пайт ойим билан келиб кетарман. Ҳозир борай, — Мунисанинг мияси ишламай қолгандек эди. Гўё нега келганини, қаёққа бориши кераклигини ҳам унутди.
— Бўпти, бўлмаса. Келинглар. Сени кўрганимни ойимга айтаман, — Салим ҳам ўнғайсизланиб қолди.
— Албатта, салом деб қўй, — судралиб кета бошлади Муниса.
— Дадангни сўрамадинг. У киши ҳам яхши, — “сўрашга ботина олмадинг”, дегандек деди Салим. — Ҳалиям ичяпти, бақиряпти, калтаклаяпти. Уйланган...
— Яхши...
Муниса ишини қандай битирди, қандай қилиб Тошкентга кетадиган машинга ўтирди, билмайди. Хаёли жойида эмасди. Икром ҳақидаги хабар уни жуда довдиратиб қўйганди. Унинг кайфиятсиз кириб келганини кўрган қайнонаси қўрқибгина сўради:
— Ишингиз битдими?
— Битди, ойижон.
— Кўринишингиз бошқача.
— Чарчаганимдандир...
— Ундай бўлса, майлига. Мен дадангизни кўрган бўлсангиз, қаршилик қилибдими, дебман.
— Ишонасизми, дадамни кўриш тугул, қишлоққа боришга ҳам қўрқдим. Бекат ёнидан ўтаётганимда ҳам негадир юрагимни ваҳима босди. Шунчалар юрагимда қолиб кетган экан...
— Ортда қолгани рост бўлсин, — меҳр билан деди келинига қайнона.
“Йўл азоби — гўр азоби” деганлари рост экан. Муниса кечаси қотиб ухлади. Тонгда эса шивир-шивир қилган овоздан уйғонди. Кўзини очмасдан туриб у пичирлашаётган болалари эканлигини сезди.
97-қисм
“Наҳот, шунча ухладим? Тавба, болаларим мендан олдин уйғонишибдими? Чарчаганимдан қотиб қолибман. Қайнонам ҳам уйғотмабди. Ахир бугун ишга боришим керак. Ҳужжатларимни тезроқ олиб бормасам бўлмайди-ку!”
У ўрнидан сакраб тураркан, кўз ўнгидаги манзарадан таажжубга тушди. Анқайиб атрофга аланглади. Кароватининг атрофида, ҳатто кўрпасининг устида ҳам шиширилган ранг-баранг пуфаклар юмалаб ётарди.
“Қаердаман?” деган савол яшин тезлигидан миясида чақнади. Кўзларини катта-катта очиб яна атрофга боқди. Рост, бутун хона тўла пуфаклар.
Эшик ёнидан эса қиқир-қиқир кулги эшитиларди.
— Бу нимаси? — эшикка уйқусираб қаради у.
Эшик қия очилган, у ердан тўртта тиржайган бош кўриниб турарди. Фарзандлари юзидаги чексиз қувончни кўриб Муниса янада лол бўлди:
— Тинчликми?
— Туғилган кунингиз ва янги йил муборак! — эшикни очиб, болаларни ўзига эргаштириб кириб келди қайнонаси.
— Нима? Бугун... Бугун 31 декабрми?
— Ҳа, бугун туғилган кунингиз.
— Туғилган кунингиз муборак! — болалар қийқириб ўзини Мунисанинг устига отишди.
Мунисанинг эса тили калимага келмасди.
— Шуни мен учун қилдиларингми? Соат неччи бўлди?
— Ҳали эрта. Болалар сиз учун бугун жуда вақтли уйғонишди. Кеча мени қўяда-қўймай пуфак олиб келишганди.
Муниса тинмай чуғурлашиб ўзларининг ишини мақтаётган тўрт гўдакни баравар бағрига босди:
— Раҳмат, болажонларим. Бугун ҳаётимдаги энг қувончли кун. Сизлар мени шунчалар хурсанд қилдингизки...
Улар худди шу қувноқ кайфиятда нонушта қилишди.
— Ойи, кечқурун ҳам туғилган кунингизни пуфаклар ичида ўткизамиз, хўп, — Лайло уларнинг бирини қўйиб, бири улоқтираркан завқини ичига сиғдиролмасди.
— Хўп, асалим. Энди мен ишга кетдим. “Ойим ишга кирсин”, деб дуо қилиб туринглар.
— Ишга киринг, ишга киринг, — тўрт болага қайнонаси ҳам жўр бўлди.
У шошиб бекат сари йўл олди. Сал нарида турган киракаш йигит унга қараб бақирди:
— Олиб бориб қўяйми? Қаёққа борасиз?
— Ўзим бораман! Ёруғ кунлар сари энди ўзим бораман! — дея жилмайиб йўлида давом этди у.
Уфқдан эса қиш офтоби эринибгина бош кўтарарди...
ТАМОМ
Азизларим, қадрликларим...
Мана, яна бир ҳаётий "Ёруғ кунни соғиниб" асарини тугатиб олдик. Дарҳол саволлар туғила бошлади: "Германиядаги ҳаёти-чи? Қандай бориб қолди? Нега бирдан тугади?" 🙄
Азизларим, бу асар нақ 12 йилча аввал ёзилганини унутманг. Бу асар ёзилганида мен Муниса (Мадина) билан битта ишхонада ишлардим. Германия Мадинани тушига ҳам кирмаган у пайтлар. 😊
Германиягача ҳам Мадинанинг бошидан кўп синовлар ўтди. 😍
#Наргиза_Усанбоева
23 комментария
56 классов
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
О группе
(АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.Грухимизга хуш келибсиз.
Ўзбекона хангомалар, ибратли хикоятлар, дилтортар шеърлар, чиройли расм ва гифлар)
Показать еще
Скрыть информацию
Фото из альбомов
Правая колонка