Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан