​​📝Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган. Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди. -- «Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни Ўзинг асра!» Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан ташқарига қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади: «Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни ту
📝Кўз ёшлар. (Хикоя). Манзурани қайнонасининг тўқмоқдай овози ҳушига келтирди.– Эшитяпсизми? Ё эсингиз кирар-чиқар бўлиб қолдими? У “эшитяпман” дегандай қайнонасининг рўпарасига туриб, ерга қаради. – Энди сиз ҳам кап-катта хотин бўлдингиз. Қариндош-уруққа қўшилинг. Эртага Зулайҳоникида тўй. Айтиб кетишган. Биласиз-а? – Биламан,-ожизгина шивирлади Манзура. – Мени оёғим бўлмаса борай десам. Битта дастурхон қилиб бориб келинг. Уйини биласизми… – Биламан. Эри ўтганда борганмиз-ку… Манзуранинг бу хонадонга келин бўлиб тушганига қирқ йилдан ошган. Ҳов етмишинчи йиллар эди. Мана, катта қизининг боласи уйланадиган бўлди. Бу каби “тўйга боринг”дейдиган гап жуда кам бўлади. – Мен ўлганда борасиз. Ўша
📝Фақатгина бир соат умримиз қолса... ёҳуд (ҳаётнинг қадр-қиймати) 📝 (Ҳаётий воқеа асосида) Ўша пайтлар “тез ёрдам” бўлимида ишлар эдим. Ўқишни эндигина тамомлаб, янги ишга жойлашганим учун бу ердаги ҳамма ҳодиса менга ўзига яраша ҳаяжон ва завқ бағишларди. “Доктор” деган мурожаатдан ўзимча ғурур туйиб, энди ҳар доим бу мурожаатга кўникишим ҳақида ўйлардим. Барча катта касалхоналарнинг ҳам махсус “тез ёрдам” бўлими бўлиб, бу ерда шифокорлар навбатчилик қилишади. Тажрибали мутахассис шифокорлар ёнида менга кўп масъулият тушмасди. Фақат уларни диққат билан кузатиб, тажриба орттиришга ҳаракат қилсам, кифоя эди. Бир куни кеч соат 1 лар атрофи. Бир 16-17 ёшлардаги ўспиринни олиб келишди. Ўс
​​📝АҚЛГА ИШОРА - НОДОНГА КАЛТАК Ота-онам уйида эрка қиз бўлиб юрган даврларим, айниқса кечки овқатдан сўнг ота-онам билан суҳбатлашиб, баъзан мақтов, баъзан танбеҳ эшитганларим, қисқаси оилада онамдан олган ҳаётий сабоқларим турмушга чиққанимда жуда қўл келди. - “Қиз бола деган одамнинг кўзига қараб туриши керак, нима деяётганини кўз қиридан англаши лозим”, - дердилар онам раҳматли. Яна таъкидлаб танбеҳона айтадиган гаплари бор эди: “Ақлга – ишора, нодонга калтак” ёки “Ақлинг оқсаса ҳам, фаросатинг оқсамасин”, “Аълочи бола баҳосига боқар, ташаббускор бола ҳаммага ёқар” каби сўзларига кўпда қўшилмай тортишиб қолардим. - Ақлли болани ҳамма яхши кўриб, ҳурмат қилади-ю, нега ақлинг оқсасаям
​​📝Икки_ҳикоя Кампир ўлибди… Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб к
📝УГЛИМ КУРКМА, ОТАНГНИ УЗИМ БИЛАН ОЛИБ КЕТАМАН... (вокейлик асосида ёзилди) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Келинг сизлар янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!! Ун етти ёшда эдим. Бизни оила канака десам булади, мехрибон онам ва купол отам бор эди. Шундай булганда хам улар мени оилам эди. - дея гапида давом этди бир танишим. Агар отам булмаганида онам хам тирик булармиди. Отам ва онам танишганларида йигирма ёшга хам кирмаган эканлар. Отам олдин яхши булган, лекин кейинчалик анча узгариб кетганди. Онамга доим купол муомилада буларди. Заводда токар булиб ишларди. Бир улфати билан хар куни ишдан сунг уйга ичиб келарди. Онамдан доим: --
🌟АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТИЛЛОХИ ВА БАРАКАТУХ!🌟 ✨ Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса… ✨ Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир… ✨ Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир! 🌹 Субҳаналлоҳ! 🌺 Алҳамдулиллаҳ! 🌸 Аллоҳу Акбар! 🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ! ☀️ ХАЙРЛИ КУН АЗИЗ ЯХШИЛАР!
Показать ещё