Тушда аён бўлган ҳақиқат
(ҳаётий воқеа)
Ўша куни ернинг бағрини ўйиб жала қуярди. Аслида, жала ерга эмас, унинг юрагига ёғарди. Вужудини илма-тешик қилаётган бу жала ҳозир унга азоб бераётган ташвишидан ҳам оғирдек туйилиб кетди. Ҳаммасини унутганди, йўқ, унутишни хоҳлаётган эди. Ҳатто унута олмаслигини, унутмаслиги кераклигини билса-да, бироқ бу тақдир, энди қўлидан нима ҳам келарди? Энди кеч, у вақтлар ўтиб кетди. Нега бундай ўйлаяпти ўзи, ахир ўшанда ҳам қўлидан ҳеч нарса келмаган эди-ку! Ҳозир унинг кўз ёшлари шиддат билан ёғаётган жаладан ҳам кўп тўкилаётган эди. У йиғларди, кўнглидаги оғир оғриқдан қутулмоқ учун йиғларди. Аммо бундан нима наф, нима ҳам қила оларди?.. Унда қолгани фақ