Шубҳа: мусулмонларнинг ҳукмдорлари жиҳодни бекор қилдилар!!
Ҳукмдорлар жиҳодни бекор қилдилар. Бу эса уларнинг кофир экани ва уларга қарши бош кўтариб чиқишни тақозо этади. Ушбу шубҳага жавоб шуки, жиҳод ҳукмдор ваколатидандир. Жиҳод ҳукмдор билан бирга бўлади. Жиҳоддаги фойдага назар ташлаш уламоларнинг машваратидан кейин ҳукмдорга хос. Унга назар ташлаши вожиб бўлади. Агар умматнинг ҳолатида жиҳоддан тўсадиган нарсани кўрса ундан тийилади. Агар умматнинг ҳолатида жиҳодни талаб этадиган нарсани кўрса уни қоим қилади. У жиҳодни бекор қилиш эмас. Балки у Аллоҳнинг ҳукмини ўз ўрни ва ўз жойига туширишлик. Бунинг сабаби шуки, жиҳод эй биродарлар, бир қанча босқичлардан ўтган. Жиҳод бир қанча
Шубҳа: Бугунги кунда ҳукмдорлар қулоқ солиб, итоат қилинадиган иш эгаларидан эмас!!
Айтадиларки: бугунги кунда мавжуд ҳукмдорлар қулоқ солиб, итоат қилинадиган валийюл амр (иш эга)ларидан эмас. Чунки ҳукмдор ва шаръий раҳбар, у барча мусулмонлар устидан бошқарув олиб борадиган бош ҳукмдордир. Фақат бош ҳукмдорга байъат бериш лозим бўлади. Фақат бош ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш вожиб бўлади, дейдилар. Дарсимизда бунга ишора қилиб ўтдик. Бироқ ушбу шубҳага жавобни таъкидлаб ўтамиз. Айтамизки: ушбу шубҳага жавоб бир неча жиҳатдандир:
Биринчи жиҳати: бош ҳукмдорни тайинлаш вожиблигидаги мавжуд ҳикмат бир неча ўлкаларда ҳукмдорлар тайинлашда ҳам мавжуддир. Ҳукмдор тайинлашдан мақсад, у му
Хатарли шубҳа: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш!!
“Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш” шубҳаси, айтадиларки: ушбу ҳукмдорлар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қиладилар. Бу эса куфр. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (Моида: 44). Биз ушбу ҳукмдорларни шариатдан ўзгасини ҳоким қилаётганлари ва Бирлашган Миллатлар ташкилотига ҳукм сўраб мурожаат қилаётганларини кўряпмиз. Бу эса Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш. Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эса куфр, дейдилар. Ушбу шубҳага бир неча жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: Қуръон ва суннатда ма
Шубҳа: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга совға улашадилар ва улардан совға қабул қиладилар!!
Айтадиларки: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга совға улашадилар ва улардан совға қабул қиладилар. Ўзларининг тантанали йиғинларига уларни чорлайдилар. Ва уларнинг чақириқларини қабул қиладилар. Буларнинг бари уларнинг даъвосига кўра ана шу ҳукмдорларни кофир эканини тақозо этадиган кофирларни дўст тутишликдир. Ушбу шубҳага жавоб шуки, бу аслида дўст тутишлик жумласидан эмас. Шаръан маън қилинган ҳам эмас. Балки у жоиз ва маълумдир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлардан ҳадяларни қабул қилардилар. Қурайш кофирларидан совғаларни қабул қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи в
Шубҳа: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан иқтисодий муомалотлар олиб борадилар!!
Уларнинг шубҳаларидан, мисол учун айтадиларки: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан иқтисодий муомалотлар олиб борадилар. Бу эса уларни дўст тутишликдир. Маълумки, анавиларнинг воқеълигига тўғри назар билан қарайдиган киши кофирлар билан (аслида) улар иқтисодий муомалотлар олиб бораётганларини билади. Агар кофирлар билан иқтисодий муомалотлар алишишлари бўлмаганда куч-қудратлари оёққа турмасди. Балки мен қатъий айтаманки, улар кўплаб жосуслик-(разведка)лардан азоб чекадилар. Чунки улар мусулмонлар ичида кофирларнинг мақсадларини рўёбга чиқаряптилар. Бироқ мусулмон ҳукмдорлар кофирлар билан иқтисо
Шубҳа: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан битимлар тузяптилар!!
Айтадиларки: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан битим тузяптилар ва катта муассасаларга киряптилар. Бунда эса дўст тутишлик бўлиб, у куфрни ҳамда Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилишликни тақозо этади. Ушбу шубҳа икки қисмдан иборат.
Биринчи қисми: битимлар тузиш ҳамда Бирлашган Миллатлар ҳайъати каби катта муассасаларга кириш кофирларни дўст тутиш бобидан. Кофирларни дўст тутиш эса куфр.
Иккинчи қисм: у Аллоҳ азза ва жалланинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилиш бобидан. Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилиш эса куфр. Айтамизки, ушбу шубҳанинг жавоби шундайки, бу дўст тутишлик эмас. Кофирлар билан битим