Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман,
Чунки айтиб қўйсам кутади онам.
Хатто чиқиб турар катта кўчага,
Дейди "чидамадим чиқволдим болам"!.
Ховлиқиб ховлига бошлайди бизни,
Тўхтамай "хайрият хайрият" дейди.
Юзимга термилиб термилиб қараб,
"Ўзинг яхшимисан" деб жавдирайди.
Яна жавобини эшитмай туриб,
Ўрнидан туради "чой қўйиб келай".
Қорним тўқ десамам қулоқ солмасдан,
"Бир нарсалар опқўйганман "дейди "опкелай".
Рўмоллари қийшайганин сезмайди хатто,
Дейди "қани я даданг хозир шеттайди".
Сабри чидамасдан келинларига,
Ошхонага зир зир ўзи қатнайди.
Болларимга дейди "бувинг ўргилсин,
Сенларни соғиндим жон болам роса".
Бағрига босади чиндан суюниб,
Қани энди дунёни улашиб берса.
Ичимда кечирим