Хеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди-ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.
Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди-ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.
Ибодат қилишга эринамизу, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.
Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.
Хар доим МЕНГА !!! деб яшаймизу, аммо МЕНЧИ деган савол ҳаёлимизга ҳам келмайди.... худди бутун дунё бизни дейиши керакдек....
Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор...
Холид ибн Маъдондан ривоят қилинади:
"Қуръонни ўқувчига битта ажр, уни эшитувчига иккита ажр бўлади"...
(Доримий ривояти)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулоллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оятга қулоқ тутса, унга икки баробар ҳасана (яхшилик, савоб) бўлади.
Кимки уни тиловат қилса,қиёмат куни унинг учун (йўлини ёритувчи) нур бўлади".
(Аҳмад ва Байҳақий, ривоят санади заиф)
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа...
Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди.
Унга шундай шикоят қилди:
- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.
Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги ман
Бу денгиз кўпиги экан...
Тасаввур қилинг, шу қадар гуноҳларингиз бор. Аллоҳ Таоло уларни бир зикр сабабли ўчириб юборади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, денгиз кўпикларича гуноҳи бўлса ҳам кечирилади”, деганлар.
Ассалому алайкум...Шанба тонги муборак бўлсин.
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин...
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин...