X. Болага аввало намозни яхши кўрсатинг!
-----
Боламизнинг бир маҳал ҳам қолдирмай, иштиёқ билан намоз ўқийдиган киши бўлиб етишишининг энг муҳим шарти намозга нисбатан унда меҳр уйғотишдир. Шунинг учун боламизга намоз ҳақида қай усулда қандай тилда гапириб беришимиз алоҳида аҳамият касб этади.
Болалар эртаклар, ғайритабиий қизиқ ҳодисалар, суперқаҳрамонлар, кулгили ёки топишмоқли ҳикояларни жуда яхши кўришади. Шунинг учун намоз ҳақида уларга фиқҳий атамалар билан илмий тилда эмас, шу услублардан бири қўллаб гапирсангиз, жон қулоқлари билан тинглашади ва осон ўзлаштиришади.
Жуда кўп ҳолларда ёшларнинг намоздан кўнгли совушига, афсуски, биз катталарнинг нотўғри тутумларимиз сабаб бўлар эка