----- ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ
-----
Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан: “Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”, деган (Исро, 32).
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Маълумки, ҳали оила қурмаганлар зино қилса, уларга юз дарра уриш жазоси белгиланади. Аммо оилали эркак ва аёл зино қилган бўлса, улар тошбўрон қилинади. Шундай уларнинг гуноҳи ювилишидан умид қилинади.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо
Бир оят ҳақида тафаккур.
------
َقَاسَمَهُمَآ إِنِّى لَكُمَا لَمِنَ ٱلنَّصِحِينَ
”(Иблис) Уларга (Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга): ” Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман”, – деб қасам ичди.” – Аъроф, 21
Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг xаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга журъат қилди. Унинг “насиҳати” эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга таъқиқланган дарахтни “абадият дарахти” дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум.
Ҳозирги кунимизда ҳам шайтонлар ўша Иблиснинг изидан кетишмоқда. Ёмон, жирканч