Fozil Qori....!
ВАТАН ҚАДРИ.
Ўзгаларга хизмат айлаб, ўзга юрт қилсанг ҳавас,
Жон фидо қилганда ҳам ўзгалар ҳеч биздан демас.
Миллатинг, юртинг омондир, сенга бордир эътибор,
Шу Ватан қадрига етгил, ўзгалар ўғлим демас.
Тахтда йиғлаб ўтди Бобур бу Ватан ишқи билан,
Кимки севмасдир Ватанки, ул киши одам эмас.
Сен Ватан қадрига етгил, хокини кўзингга сурт,
Етти иқлим боғи роғи бир сиқим тупроқчамас.
Сен Ватанга содиқ эрсанг, етгай Ватан ҳам қадрингга,
Ўзинг қайда бўлсанг ҳам, юртинг сени тарк айламас.
Каъбани кўрганда Фозил йиғлабон қилди дуо,
ЎЗБЕКИСТОНДИР ВАТАНИМ, ўзгаси даркор эмас.
MUALLIF: FOZIL QORI SOBIROV...?