Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ишсизларга давлат томонидан 2 миллион 27 минг сўмдан субсидия берилади. Адлия вазирлигининг билдиришича, бу президентнинг “2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат буюртмаси” тўғрисидаги қарорида белгилаб берилди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлатдан субсидия олмоқчи бўлган шахс аҳоли бандлигини таъминлаш марказларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.
Бундан ташқари, бандлик марказлари томонидан тавсия қилинган шахсни ишга олган ва уни қайта тайёрлаш курсларига жўнатган иш берувчига сарфланган чиқимларини қоплаш учун 6 ой мобайнида ойига 810 минг сўмдан товон пули тўланади.
Белги