We use cookies to improve our service for you.
You can accept them or configure them yourself. More information
OZ BARMOQLARIZGA QARAB FEL ATVORIZI BILIB OLING JAVOBLAR QISMAN MOS KELMASLIGI HAM MUMKN
ҚИСМАТ ЙЎЛЛАРИДА 2. 103. Ойгул амма... Масъулиятли инсонларни яхши танийсизми? Улар ўзларига топширилган юмушни юз фоизмас, икки юз фоизга бажаришмаса кўнгиллари жойига тушмайди. Яна у аёл киши бўлса... Ишни охиригача олиб боришга уринадиган, саранжом-саришта, виждонли, солиҳа бири бўлса... Янаки, бошқа иш ташвиши бўлмаса, оиласи, боласи бўлмаса ва бу ишга умид боғлаган бўлса... Яна у собиқ мактаб директори бўлса, одамлардан масъулият талаб қиладиган ва ўзиям тартиб-интизом учун умрини бахшида қилган ва ҳурмат эътибор қозонган бири бўлса... Яна... Шўх-шаддод, тўполончи болалар бекорга Темир хотин деб номлашмаган ўта талабчан бири бўлса... Яна Ойгул аммадай куюнчак, иш
тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 91-қисм.      Икки шикаста қалб намоздан кейин бир-бирига қараб ўтирди. Сарвинознинг кўзлари ҳали ёш тўкишдан тийилиб улгурмаганди.     Иёз ҳудди Абдулмажид қори ўргатганидек унинг пешонасига қўлини қўйди ва бу аёл ўзи учун хайрли бўлишини сўраб Яратганга кўпдан-кўп дуолар қилди. 🍃     —Пешонангдаги чандиғинг битиб сезилмайдиган бўлиб кетибди-а?     —Ҳа... Сиз эса жуда озиб кетгансиз...   Иёз кулди: —Озийманда! Ахир икки марта пичоқлаб кетишди. Бир мартасида автоҳалокатга учрадим.     —Вой нега?  Қани кўрай-чи!  Эҳ-ҳе, пичоқланган жойларингиз шуми? Бир, икки, уч... Ҳали шунча пичоқ уришганми, инсофсизлар?    Иёзнинг ўзи ҳам эски чандиқларини ҳ
МАҲАЛЛИЙ ОЛИГАРХ 71. ВА НИҲОЯТ... -Оға, саёҳатимиз бунчалик узоқ давом этиши ҳеч хаёлимга келмаган экан. Мана уч ойдан буён уммон ичидамиз. -Сен нима деб ўйлагандинг, ишнинг осони борми? Ҳар битта юмушнинг қийин томонидан ушлаш керакки, осон томони омадинг бўлиб туюлсин. -Мен ортиқ чидолмайман. Бўларим бўлди. Ўрнимдан туролмайман, турсам, юролмайман, бошим айланади, ўғжийман, ичакларим оғзимдан келгудай бўлади.. Бу саёҳат итнинг азоби бўлди мен учун... -Чида, укам, чидагин. Сендан чиқмаганмиди бу таклиф. Янги хужжатлар билан Америкага виза очтирганимизда, самолётда учганимизда ҳозир маза қилиб Нью Йоркда юрган бўлардик... Бир ҳафталарда, кема Куба сарҳадига киради дейишяпт
МАҲАЛЛИЙ ОЛИГАРХ 70. САРСОН-САРГАРДОНЛИКДА... (Акмалнинг кундалигидан) 20 март. 2019 йил. Денгизни кўрганмисиз? Океанни-чи? Биз уммон деб атайдиган, юртимизда кўпчилик кўрмаган, ҳатто тушига ҳам кирмаган улкааан сув ҳавзаси... Қараб, юрагинг ҳаприқиб кетганини сезмайсан. Негаки, ўнг томонинг, сўл томонинг, олдинг, ортинг сув... Сен сузиб блраётган кеманинг ости сув... Бутун дунё сувдан иборатдай гўё. Юқорига қарайсан. Осмон кўм-кўк сокин уммонга менгзайди. Ундаги оппоқ булутлар, оппоқ кемаларга қиёс қилгулик. Бир қарашда жуда гўзал, жуда сокин... Аммо узоқ қарашга қўрқасан одам. Кўнглингга ваҳима оралайди. Чунки шу кенг дунё ичинда, шу чўнг дунё ичинда фақат сувни кўри
⚜РАЪНО УМИДБАХШ⚜: МАҲАЛЛИЙ ОЛИГАРХ 69. ЎҒРИНИ ҚАРОҚЧИ УРСА... Сёма ва Харитонич... Бирон марта ўғрига дуч келганмисиз? Бирон буюмингиз ёки маблағингиз ўғирланганми? Ўғрини кўрганмисиз? Табиийки, кўрсангиз унга қандай жазо беришни яхши биласиз, ушлаб тумшуғини эзиш, шу йўл билан қаҳрингизни сўндиришингиз тайин. Ҳеч бўлмаса ички ишлар ходимларига мурожаат қилиб, жазолатасиз.Аммо, бунинг учун, ўғрининг гуноҳини бўйнига қўйишиз керак.Исботлашингиз, далиллар келтиришингиз керак.Ўғирлигини қўлма-қўл ушлашингиз шарт... Далил-исботсиз ҳеч ким сизни тингламайди... Ўғриям ўйлайсизки, шунчалик соддами, ўзини ушлашларини кутиб турадиган аҳмоқми...Униям ўз усуллари, маҳорати бор ва ушланмаслик учун қ
⚜РАЪНО УМИДБАХШ⚜: МАҲАЛЛИЙ ОЛИГАРХ 67. ОҚ СУКУНАТ. "-Сен дунёнинг нариги томонига қочмоғинг мумкин, юртингдан, элингдан, ўтмишингдан, илдизинг ўрнашган тупроғингдан, ватанингдан қочмоғинг мумкин. Аммо ўз кўнглингдан қочолмайсан. Ўз-ўзингдан қочолмайсан Акмал. Ўзлигингдан қочолмайсан. Хаёлларингдан, хавотирингдан, қўрқувларингдан қочолмайсан Акмал. Бу қилаётган ишларинг хато. Хато устига хато қилаяпсан. Тўхта, бир нафас ортингга қара... Ким эдинггу ким бўлдинг. Ўйла Акмал ўйла... -Ортга йўл йўқ. Ортга йўл йўқ... Ортга йўл-ўн беш йил қамоқ орқали ўтади. Балки, кейинги қилмишларимиз фош бўлса, унданам ортиқроқ жазога лойиқ бирисан. Шу сабабли фақат олдинга, олдинга юришинг шарт.
⚜РАЪНО УМИДБАХШ⚜: МАҲАЛЛИЙ ОЛИГАРХ 64. ЯНГИ ШОГИРД Акмалнинг иккинчи блокка ишга ўтишдан аввал, биринчи вазифаси, у ердаги йигитлар билан дўстлашиш бўлди ва буни юз фоиз уддалади десак, адашмаган бўламиз. Энг аввало, Мақсад билан қадрдон дўст бўлди, чунки у агроном, ўсимликларнинг тилини жуда яхши биладиган бири... Бунинг устига ўзбек.Тилингни тушунади. Қайси ўсимликка сув зарур, қайсисига ўғит, қайсисига ёруғлик кўпроқ зарурлигини билади. Бунинг устига, Мақсад ишчилар билан тил топишолмайди. Биринчи иссиқхонада ишлайдиган йигитлар билан ораси сал бузуқроқ, йигитлар бу писмиқ агроном ва шеригини ёқтиришмайди. Негалигини Акмал тахмин қилади. Ўйлашича, уларнинг маоши бошқаларникига
Show more