Қизим ўн ёшга тўлди.
“Эркалатманг” - дейди онаси.
Қўғирчоғи бир четда қолиб,
Сирдош энди амма, холаси.
Уйга қайтсам ишдан судралиб,
“Оппа қилинг”, “Қаққа борми?” йўқ.
От бўлмасам, айиқ бўлмасам,
Ёлғондакам аразлари йўқ.
“Шовқин қилманг”, “Жим туринг бир оз”,
Бир вақтлар оддий гап эди.
Бу йил мендан аразлаб уч кун,
“Дадам мени урушди!” деди.
“Дада, бий сўм беринг” – бахт экан,
Буни энди тушуниб етдим.
Билишим шарт овоз, оҳангдан:
“Дада, хайр, мактабга кетдим!”
Тили чучук, эрка мунчоғим,
Анча жиддий бўлиб қолибди.
“Дада, кеча анув ўртоғим,
Янги туфли, iPhone олибди»
“Кеча менга олган кўйлакни
Кийиб кетиб қолибди, қаранг?!”
Рўмол излаб юрган онасин,
“Урушма” деб кўндирдим аранг.
Овқат қи