Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Facebook.com
Бу ҳақида кўпдан бери мақола ёзишни
режалаштирган эдим. Ниҳоят, вақти етиб
келди. Facebook.comда айрим
санъаткорларимиз сайтларига рейдни амалга
оширдик десак муболаға бўлмайди. Энг аввал Канизадан бошласак, у либослар
кийишни ва бу либосларни сайт орқали ялл-
ялл этишни жуда хуш кўради. Мабодо
хорижга сафарга борадиган бўлса, ҳар бир
дақиқа сайтда пайдо бўлди. Қайсидир
мухлиси ундан ижодий янгиликларини сўрамоқчи бўлса, қандайдир телефон рақами
орқали билиб олишини ёзиб юборади.
Амира Алибекова – хонанда ҳам ҳар бир
дақиқани ўз телефонига мухрлайди ва
тезкорлик билан бу суратларни
Facebook.comдаги мухлислари ва дўстларига улашади. Мабодо ўзбек тилида унга кимдир
савол йўллайдиган бўлса, ўзбек тилини яхши
тушунмайдими ёки вақти йўқми жавоб
ёзмайди. Ўзбек тилини тушунмас экан, унда
нега ўзбек тилида қўшиқ куйлади. Наҳотки,
сўзларни тушунмасадан ҳам айтилиши лозим бўлган сўзларни хис қила олса.
Шаҳзод Муродов – хонанда эндигина ижод
оламига кириб келди. Шунга қарамай, ўз
тингловчи ва мухлисларини топиб улгурди.
Шаҳзоддан ҳам ниманидир сўрамоқчи
бўлсангиз дарров маъмурини телефон рақамини сизга йўллади. Сайтда дўстлари кўп
эканлиги ва бу дўстларининг ҳар бирига вақт
ажрата олмаслигини айтиб сиздан узр
сўрайди. Энг мухими кеч бўлса ҳам жавоб
йўллади. Балки куни келиб ўзгарар...
Шоҳруххон – хонанда дақиқани сайтга тезкорлик билан жойлайди. Бироқ, бирон бир
мухлиси унга ниманидир сўраб ёзмоқчи бўлса
ҳеч қачон жавоб ололмайди. Ҳаттоки,
оммавий ахборот воситалари ходимлари
ҳам...
Тоҳир Усмонов – ҳаётда қандай инсон билмадим. Лекин facebook санъатикорлигини
билдиради. Самимийлик унда борми ёки йўқ....
Хуллас айрим санъткорларимизга ўхшаб ўз
мухлисини бе жавоб қолдирмайди. Тасмани
маъмурига қаратиб қўяди.
Жавлон Олимов (Аваз Олимовни фарзанди) – одатда маданиятли инсонлар бу санъаткорлар
бўлади. Тўғриси, адашиб Жавлонга ёзган эдим,
шунаққа (чиройли сўзлар)ни ёзди. Санъаткор,
маданиятли инсондан чиқаётган сўзлар мени
лол қолдирди.
Диёр Маҳкамов – Facebookда кимдир ёзга сўзларга аҳамият ҳам бермайди. Балки,
Facebook га кирмаса керак. Балки, Facebook
уни расмларини ўрнатиш учун, у
мавжудлигини билишлари учун очилгандир.
Элёр Маҳкамов – ёш хонанда инсонлар қандай
бўлишидан қатий назар одам ажратмайди. Унга ёзганларга самимий жавоб ёзади. Одоб
кўрганидан далолат. Мақтаб маратабасини
оширмайман. Кўз тегмасин...
Умидахон – ўзи танимаган одамларга умуман
жавоб йўлламайди....
Бу айрим санъаткорларимиз Facebook даги кузитилиши эди. Биз бу мақола билан
кимнидир танқид қилиш ёки мақтамоқчи
эмасмиз. Ким бўлганда ҳам оддий инсонлар
каби инсон бўлсалар яхши эди. Биз кузатувни
давом эттирамиз.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1