Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Generalized Anxiety Disorder - умумий хавотирлик бузилиши ривожланган давлатларда энг кўп учрайди, камбағал давлатларда камроқ.
Ҳақиқаттан, ўзига тўқ, яхши маош олади, банкда камида $500.000 жамғармаси бор, пенсия фондида қанчадир миллион бор, яшаётган уйи миллион доллардан ошади, ҳаёт суғуртаси бор, тиббий суғуртаси бор, уйининг суғуртаси бор, улови суғурталанган аммо барибир хавотир ичини кемираверади, аниқ нимаданлигини билмайди аммо қалбини хавотирлик эгаллаган.
Бир камбағал эса кундагисини кунда топади, жамғармаси йўқ, касал бўлса ўлиб кетаверади аммо ўша бойчалик хавотирда эмас.
Кеча бир эски нексиянинг орқасига " Қайси бирига сиқилай? Бир гап бўлар!" деб ёзилганини ўқиб, ҳақиқаттан тақдирга тан бериб, таваккул қилиб яшаш ҳақиқий неъмат, шундай қилолган одам роҳатда яшайди деб ўйладим.
Моддиятни қуриш осон, руҳият ва маънавиятни қуриш анча қийинроқ экан.
Инсоният ҳеч қачон ҳозиргидек фаровонроқ, соғломроқ бўлмаган аммо айни пайтда ҳеч қачон ҳозиргидек руҳан заиф ва мўрт ҳам бўлмаган деб ўйлайман.
2000дан кейин туғилганларга сал қўполроқ гапириб қўйсангиз дарров ўзини осгиси ёки поезд тагига ташлагиси келиб қолади. Ёшлар руҳан жуда заиф.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев