Свернуть поиск
Инсон моддий шароитини қанчалик яхшилагани сари хавотирлари шунчалик кўпайиб бораркан.
Generalized Anxiety Disorder - умумий хавотирлик бузилиши ривожланган давлатларда энг кўп учрайди, камбағал давлатларда камроқ.
Ҳақиқаттан, ўзига тўқ, яхши маош олади, банкда камида $500.000 жамғармаси бор, пенсия фондида қанчадир миллион бор, яшаётган уйи миллион доллардан ошади, ҳаёт суғуртаси бор, тиббий суғуртаси бор, уйининг суғуртаси бор, улови суғурталанган аммо барибир хавотир ичини кемираверади, аниқ нимаданлигини билмайди аммо қалбини хавотирлик эгаллаган.
Бир камбағал эса кундагисини кунда топади, жамғармаси йўқ, касал бўлса ўлиб кетаверади аммо ўша бойчалик хавотирда эмас.
Кеча бир эски нек
0 комментариев
0 классов
Ёш авлодни таълими, тарбияси ҳақида хўп ва кўп ёзяпмиз, гапиряпмиз! Таълим тизими издан чиққани тўғри! Манимча буни асосий сабаби зиёлилар, билимлилар эмас пулдорлар, амалдорлар давра тўрида, эъзозда бўлиб қолди!
Лекин айб улардамас, Аллоҳ баракасини беряпти, топишяпти, омадларини берсин! Айб сизу бизда, бизни савиямиз, менталитетимиз,дунёқарашимиз етиб келди манимча! Эртани, келажакни ўйламай қўйдик! Кўзимиз мол дунё, бойликни кўряпти холос! Фойдаси бўлмаса сўрашмай қўйдик!
Яна билмадиму ўзимизни ўзгартирмасдан туриб на таълим, на тарбияни ўзгартира олмаймиз деб қўрқаман! Қайси биримиз фарзандимиз катта бўлса олим бўлсин, зиёли бўлсин, юртига,ҳалқига нафи тегсин деяпмиз? Манимча хеч ким!
0 комментариев
0 классов
Ажойиб оналар бўлган экан...
Бу киши Алий Солим Қадома, Либия фуқароси. У машҳур “Рисолат” фильмида “Ваҳший” ролини ўйнаган. Алий аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, "Рисолат" фильмининг режиссёри Мустафо Аққод келиб тушган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёрнинг ихтиёри Алийга тушган ва уни ушбу роль учун таклиф қилган. Алий Ваҳшийнинг ролини моҳирона ўйнаган.
Алийнинг кейинчалик мухбирларга берган интервьюсига кўра, фильм намойишидан сўнг унинг кекса онаси ўғлини Аллоҳнинг шери – Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб солган ва алоқани узган. Алий ҳар қанча уринса ҳам, онаси билан ораларини ислоҳ қила олмаган. Охир
0 комментариев
2 класса
Ўзбекчани ўрис сўзлардан калкалашни тўхтатинглар. Яқнда бу гапни ëзувчи М. М. Дўст ҳам айтувди.
"Тўладим" дейиш ўрнига "Тўловни амалга оширдим" дейди. Байрамни қутладим дейиш ўрнига "Байрам билан"¸ "едим" ўрнига "таомландим"¸ дори ичдимни ўрнига "дори қабул қилдим" душда чўмилдимни ўрнига "душ қабул қилдим" дейишади.
Яқинда Озарбайжон ТВ да "Аппаричи" (Оборувчи) деган сўзни эшитдим. Уларам бизга ўхшаб русчадаги "Ведущие" ни калка қилиб қўя қолган.
Яқинда гугл таржимон ўзбек тилини араб тили деб "аниқлади". Ўзбекча "бол" сўзи бўла туриб арабча "асал" деб ишлатишади. Ўзбекчада "ўйчи" деган сўз бор. (Ўйчи ўйлангунча таваккалчи ишни битирибди деган мақол ҳам бор) Биз бўлса "Мутафаккир" дейми
0 комментариев
0 классов
Таълимда, тарбияда- тизимда нимадир қилиш керак. Акс ҳолда кеч бўлади.
Балки, кеч ҳам бўлгандир...
Ўқувчини урма, сўкма, ёмон баҳо қўйма, фақат яхши гапир....
Тарбия бундай бўлмайди.
"Юмшоқ супурги"лик яхшиликка олиб келмайди.
Биз- катталар болаларимизнинг инон- ихтиёрини билиб-билмай телефонларга топшириб қўйдик.
Оқибатда ўқувчилар елкамизга чиқиб олди.
Бугун эса уларни бошимиздан тушура олмай ҳалакмиз.
Телефонни таъқиқламанг.
Аксинча, ундан фойдаланиш маданиятини ўргатинг.
Телефон биз учун ишласин.
Биз телефон учун эмас...
Экология ва атроф-муҳитни асранг, деб жар соламиз ўқувчиларга.
Икки тийинга қиммат диктантлар оламиз улардан "она табиат", "онажоним табиат" деб.
Дев
0 комментариев
0 классов
ЕР ДУМАЛОҚ
Боймурод кўп йиллар давомида қишлоқ ҳудудида ички ишлар ходими бўлиб ишлади. Хотини ўпка хасталигидан вафот этганида, уйда уч нафар фарзанди зор йиғлаб қолди. Ўша пайтларда катта қизи Ойжон еттинчи, иккинчи қизи Гулжон бешинчи, кенжа ўғли Мийрас эса учинчи синфда ўқирди.
Боймурод хотинининг узоқ яшамаслигини билганидан кейин икки кўча нарида яшайдиган Гулчеҳра исмли бир аёл билан яқин муносабатда бўлиб юрган эди. У икки фарзанди билан эридан ажрашганди.
Боймурод хотинининг юз кунлик маросими ўтиши билан ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмай, Гулчеҳранинг уйига кўчиб кетди.
Катта қизи Ойжон эса уй ишларини зиммасига олиб, укаларига қарашга ўрганди. Шундай бўлса-да, онас
0 комментариев
0 классов
Ўрис хоҳлаган пайт туркий эллар устидан кулиб, уларни масхара қилиб, ҳатто бир вақтлар бошқа халқларга тегишли бўлган ерларни ҳам ўзиники деб даъво қилиб туради. Ачинарлиси, баъзилар бунга ишониб ҳам қолишади. Аммо тарихчиларимиздан негадир Сибирдан Аляскагача бўлган улкан ҳудудларда туркий халқлар изи ва туркий давлатлар тарихи ҳақида кўп эшитмаймиз.
Мамадали Маҳмудовнинг (Эврил Турон) «Ўлмас қоялар» асарида ажойиб маълумотлар келади:
Энди, Уйғоқбек оға, Сабрга, яъни сизнинг тилингизда айтганда, Сибрга келсак, қачондан бери Сабр ўрисники бўлиб қолди? Одам Ато, Момо Ҳаво замонидан бери Сабр биз туркларнинг еримиз бўлган. Сабрда Шўр, Ҳокас, Тува, Олтой, Эвенк, Манси, Қипчоқ, Арғун, Қарлуқ,
0 комментариев
0 классов
Бир бадавлат одамдан қизини камбағал одамга тушмушга бериш-бермаслигини сўрашганда, у шундай жавоб беради:
— Сиз, аввало, бойлик бу кўп пул жойлаштирилган банк ҳисоб рақами эмаслигини тушуниб олишингиз лозим. Бойлик — бу энг аввало, бойлик яратиш маҳоратидир. Масалан: лоторея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда, ҳатто, юз миллион ютиб олган одам бу бой эмас, у кўп пулга эга бўлган камбағалдир. Мана нима учун лоторея ютуғи туфайли миллионерга айланган инсонларнинг 90 фоизи беш йил ўтмасдан туриб яна қашшоққа айланадилар.
Бой инсонлар камбағал инсонлардан нима жиҳати билан фарқ қилади?
* Бойлар юксакликка парвоз этишлари учун уларга фақатгина маълумот ва таълим кераклигига аминдирлар.
*
0 комментариев
1 класс
Айрим пайтлар аёллар жавраб кетадиган одатимиз бор 🙆🏻♀️
Уйда асабим бузилиб қолса, бир бошласам эрим болаларга ўргатиб қўйибди:
“Хўп, сизники тўғри, ҳақсиз” деб қўйинглар, онаингиз ўзи жимиб қолади деб 😄
Бугун эрталаб катта ўғлимга бир гап бошласам, у ҳам дарров:
“Хўп, сизники тўғри” деди 😂
Яна бошласам — яна “хўп” 🤣
Ман ҳайрон… лекин ростдан ҳам жимиб қолдим 😅
Демак, бу аёлларнинг “оғзини ёпиш” махсус тактикаси экан-а 😜
Ростдан ҳам бекорга айтишмаган:
аёл билан тортишиб ютиш қийин 😄
Шунинг учун ақлли эркак тортишмайди — “хўп” дейди, тинчликни сақлайди 😉
0 комментариев
1 класс
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
О группе
🎆Руҳим сен вужуднинг ғамини ема!
Ассалому алайкум қадрли муштарийлар!
Гуруҳимиз турли мавзуларда ҳаётий романтик ва мистик ҳикоя ва қиссалар ва жамият муаммоларини ҳам акс эттирувчи тасвирлар ва мақолаларни сизларга тақдим этиб боради.Гуруҳга аъзо бӯлинг ва дӯстларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!🎆
- Тула
Показать еще
Скрыть информацию
Правая колонка