ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added yesterday at 22:21
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added yesterday at 20:31
💥ХАЗОН БЎЛГАН ГУЛ Муаллиф Шамсинур 10-қисм. Дилшод розилик олганидан ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо неча йиллик дўстлигига путур етказганидан хабари йўқ. Хабари йўқ эмас худбинлик кўзини кўр қилган. Шу сабаб ҳам парвосига келмаяпти. Розилик берилгач Салима опа доимгидай бу хабарни қизига етказди. Матлуба айрилиқ азобига зўрға чидаб келаётган эмасми бу унга ортиқча бўлди. - Ойи ўйлаб гапираяпсизми? Бу умуман ақлга сиғмайдику. Матлуба беихтиёр яна йиғлашда давом этди. - Отангни қарорини хурмат қил. Эсингни йиғ қизим. Кейинги совчилар, ё ажрашган, ёки ёши катта хотини ўлганлардан келади. Дилшоддай йигит совчи қўйганига дўппингни осмонга отсанг ҳам бўлади. - Қобил бўлмаса менга ҳеч кимни к
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added yesterday at 12:08
💥Ишқ ва ишқсизлик Muallif: Ummu Zaynab Ummu роман Муаллиф: Азизахон Исмоилова 29-қисм. 26 ноябрь 2001 йил. Бугун ишга кела туриб, бекат ёнида худди Зайтунага ўхшаган бир қизни кўрдим. Сочи қизғиш, юзи ҳам худди уники каби мармар тусда эди. Бўлимимизга битта ишчи олдик, Озод деган ёшгина йигитча... Кейинги ойдан Зафар ва Сардор ҳам Англиядан қайтиб келса керак деб турибмиз. Зафар билан кўпинча Садр ака гаплашиб туради. Яна аввалгидек фақат йигитлардан иборат компания бўламиз, насиб бўлса... Одил "ўртага пул ташлаб машина олайлик" деяпти. У ҳам яёв қолиб қийналди, тушуниб турибман. Келинойим биз ўйлаганимиздан анча бошқача экан. Тўғрисини айтсам, Одил ҳамма тарафдан ҳақ бўлиб чиқди
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added yesterday at 07:19
💥КЕЛИН (давоми) -49-       Якшанба куни Рустамнинг туғилган куни эди. Одатда Комил қорининг хонадонида туғилган кун байрам қилинмасди. "Аллоҳнинг ҳар бир куни бир насиба, биридан бирини ажратиш жоизмас"- деб қўярди Қори.       Аммо бу сафар Олия киши билмас тайёргарлик кўрди. Тушликка чиройли салатлар , турфа пишириқ тайёрлади, ош дамлади. "Қайнонаси  суйган" Саодат ҳам болалари билан  ошнинг устига келиб қолди .        Оила аъзолари анчадан бери жамулжам бўлиб бир дастурхон атрофида яйрашмаган эди. Айниқса , Саодатнинг ўғли билан қизи чуғур - чуғур қилиб даврага ўзгача бир файз киритди. Ошдан сўнг Қори дастурхонга чиройли  фотиҳа  ўқиди . Олия ва Садоқат зумда бўшаган  идишларни йиғиштир
Miss Shoyira
added January 28 at 21:59
💥Тавбаи насуҳ Muallif: Ummu Zaynab Ummu Муаллиф: Азизахон Исмоилова. 300-қисм. Қанча юришгани эсида йўқ.  Эски уйлар бир-бирига мингашиб ётган маҳаллага киришди.  Иёз бу ерга қачонлардир касал ўқигани келганини эслади.  Шунақа бўлсаям барибир кўзига кўп жойлар нотаниш туюлди.  Муюлишда сал дарвозасига бўёқ теккан,  қадди тикроқ уй бор экан,  ўша ерга бориб тўхташди.      Назирмад шундай дея пастга тушиб кетди. Дарвоза ёнига бориб энди тамоқ қириб чақиришни бошлаганди ҳамки,  бир уй наридаги дарвоза очилиб кимнингдир рўмол билан танғиб олинган боши кўринди. Иёз барини машинада жим кузатиб ўтирарди. Қўшниларга ўзларининг бу ташрифи ёқмаганини тушунди.       Эндигина шу ўй хаёлидан ўта б
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added January 28 at 21:21
💥ХАЗОН БЎЛГАН ГУЛ Муаллиф Шамсинур 9-қисм. Сайёра опа овсини билан қайнисини меҳмонга чақириб ҳадеганда қўйиб юборавермади. Нозилага қаттиқ ишонганди. Қобилни ўчиб қолиши ҳаёлига ҳам келмаганди. Лекин жиянини айтган гапларидан кейин ўйланиб қолди. Қайтанга қайнукаси ва овсини Қобилни ростдан ҳам айбдор деб ҳисоблашарди. Сайёра опа боши берк кўчага кириб қолганини тушуниб қишлоқда бу гап сўзлар ёйилишига ҳисса қўшди. Ёмон гап тез тарқалади дегандек қишлоқнинг обрўли одамининг қизига унаштирилган ва камига Наби бойнинг ўғли бўлган Қобил ҳақидаги бу гапмоғиздан оғизга ўтиб Миржон акага ҳам етиб борди. Миржон акани қон босими кўтарилиб кетди. Эшитган хабари ёмон таъсир қилди. Ўша куни Холи
Miss Shoyira
added January 28 at 12:36
💥ИСНОДГА ЧИДОЛМАГАН ЎГАЙ ҚИЗ. Ота-онам олдин бир-бириларини жуда ҳам қаттиқ яхши кўришган. Лекин тақдир чизгилари уларниг йўлларини айро қилиб юборди. Онам бошқа йигитга яъни менинг ҳақиқий дадамга турмушга чиқади. Ўгай отам эса жаҳил устида бошқа бир қизга уйланади. Лекин дадам мен туғилишим биланоқ оламдан ўтган. Онам 10-ёшимгача қийинчиликларга бардош бериб, тунни тонга улаб, тикувчилик қилиб мени улғайтирди. Фақатгина иккимиздан иборат бўлган кичик рўзғор аравасини тирмашиб бўлсада тортарди. Мен ҳам ип-игнани эсимни таниган чоғлардан қўлимга олиб, онамдек чевар қиз бўлишга иштиёқманд эдим. Жуда ҳам аҳил ва тинч яшар эдик. Токи ўгай отам билан учрашиб қолмагунича. Бир куни уйимизга сип
Miss Shoyira
added January 28 at 12:24
💥Ишқ ва ишқсизлик Muallif: Ummu Zaynab Ummu Муаллиф: Азизахон Исмоилова 27-қисм Ўн биринчи хонада анча қолиб кетдим. Бу хона авваллари тез-тез Зайтунанинг ташрифидан обод бўлиб турарди. Ҳозир эса худди "Иф қалъасининг маҳбуси" дек- бу хонанинг ҳам бандиси битта! Хонамда чала қолиб кетган ишларимни ўйлаб, юрагим сиқилди. Бошқа бўлимга ўтадиган бўлсам, Садр акага ёки Аҳрорга уларни топширишим керак. "Олмайман" деб бош тортишгудек бўлишса, ой тугагунча уларни якунлаб қўйишим шарт. Кўпи билан яна бир ҳафта бўлимда ишлашимга тўғри келади. Бир ҳафта-я! Ўн биринчи хонадан чиқиб, йўлакдан секин юриб бораётсам, Фарида опа мени чақириб қолдилар. Аризамга тез жавоб бўлибди деб ўйлаб севиниб кетдим
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added January 28 at 08:40
💥КЕЛИН ( давоми) -41-       Эртаси куни Олия мактабга бориши билан уни Мансуржон ака  йўқлаётганлигини айтишди .      Олиянинг юраги шиғ этиб кетди. "Танловнинг финал босқичига ўтмабман шекилли " деган хавотир билан директор хонаси эшигини очган Олия Мансуржон аканинг ҳурсанд ҳолда учратиб , "ҳаммаси яхшига ўхшайди " деб ўзига таскин берди. Мансуржон ака ким биландир телефонда гаплашаётган эди. У Олиянинг саломига бош ирғаб алик олди ва қўли билан стулни кўрсатиб ўтиринг ишорасини қилди.       Мансуржон ака  телефондаги суҳбатни тез якунлади ва Олияга эътиборини қаратди : - Олия , нима ишкалларни бошлаб юрибсиз ?!... - Тушунмадим, Мансуржон ака , нима қилибман... - Кеча борган мактаби
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
added January 28 at 03:37
Show more