гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
#ЎгайОнаМехриХикоя
Манзура хам Ғайратни жонидан ортиқ яхши кўради. Ундан воз кеча олмаслигини ўзи хам яхши билади. Аммо ўзини деб Ғайрат бефарзанд ўтишини, ота бўлиш бахтидан бенасиб бўлишини хохламай виждон азобида қийналарди. Ғайрат уйда йўқ пайтлари йиғлаб - йиғлаб кўз ёш тўкиб кўнглини бўшатиб оларди. Ғайрат Манзурани қўярда - қўймай болалар уйидан бола асраб олишга кўндирди.
Манзура бола асраб олишга рози бўлган кундан кейин кечалари кўзига уйқу келмас , " энди мен хам она бўламан , мен хам бағримга фарзанд қучаман, фарзандимнинг жаннат хидини хидлаш бахтига муяссар бўламан, " - дея қувончдан кўзларига ёш келарди. Ширин орзу - хаёлларга берилиб беихтиёр лабига кулгу келарди. Одамзод шундай экан , яхши нарсалар хақида ўйлаб хаёл сурса , таъсирланиб ўз - ўзидан кўзига ёш олади, қувончидан эса беихтиёр кулади.
Бугун Манзура кечаси билан кўзини юммай, икки тарафга ағаниб чиқди. Ха деганда тонг хам отмайди. Соат миллари тўхтаб қолгандай, хар соатни ўтиши асрга тенг бўлгандай эди. Нихоят тонг отди. Манзура хушкайфиятла уйғониб , қўл - юзини ювиб, ошхонага кириб газ устига бир чойнакда сув қўйди. Дастурхон ёзиб нонушта тайёрлади. Чойнакдаги сув қайнагач, бир чойнак чойни дамлаб устини сочиқ билан босириб, Ғайратни уйғотиш учун ётоқхонага кирди. Ғайрат ширин уйқуда ётарди. Манзура Ғайратни ёнига охиста келиб ўтирди. Ғайратга бироз тикилиб турди -да, Ғайратни қўлини икки кафтини орасига олди. Ғайрат кўзларини очганда Манзура кулиб уни қаршисида қўлини кафтлари орасига олиб унга тикилиб ўтирарди.
— Дадаси, нонушта тайёр. Бугун фарзандимизни уйга олиб келадиган кун. Кеч қолмайлик турақолинг ,- деди эркаланган овозда.
Ғайрат қўлини Манзурани кафтлари орасидан чиқариб, Манзурани қўлларини ўпиб оҳиста бағрига тортди. Манзура хам эркаланиб Ғайратни кўксига бош қўйди. Икки эр - хотин беш дақиқадай шу алпозда ётишди. Иккаласини хам бугун ота - она бўлиш бахтини хис қилиб юраги хапқириб кетди.
Болалар уйига келиб, энди туғилганига йигирма кун бўлган Темур исмли чақалоқни хужжатларини тахт қилиб уйга олиб келишди. Қишлоқдан кечга Манзуранинг, Ғайратнинг уйидагилар, яқин қариндош - туққанлар чақалоқни қутлагани келишди. Мехмонлар чақалоқни бирин - кетин севиб эркалашди. Манзура хам келган мехмонларга хушкайфиятла чин дилдан елиб - югуриб хизмат қилди. Энди бу хонадонда хам чақалоқ йиғиси эшитиларди. Манзурага бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Шунчалар бахтли эдики, унинг бахтлилигини таърифлашга тил ожизди ...
Ғайрат хам ота бўлганидан хурсанд . Ишдан чиқиб уйга шошадиган бўлди. Уйга келиб Темурни қўлидан қўймай эркалаб ўйнатар , вақти хуш бўларди. Манзура хам, Ғайрат хам бор меҳрию - севгисини Темурга бериб кунлари шу зайлда ўтаверди. Темур хам кундан - кунга улғаярди. Темур уч ёшга тўлганда Темурни боқчага бериб Манзура ишга чиқди. Манзура ўз касбини севар, ўқувчиларини хам ўз фарзандидай севар, қунд билан дарс ўтиб уларга билим берарди..
Ёзги таътил кунлари Манзура қишлоққа онасининг уйига бир хафта ўн кунга Темур билан дам олишга келди. Темур хам тиллари бурро хаммани ўзига қаратар, ховли кенг бўлгани учун шатолоқ отиб у ердан бу ерга чопқиллаб ўйнарди.
Халима опанинг Рахима исмли қўшниси бор эди. Ўша қўшнисининг еттита қизи ва иккита ўғли бўлиб эри оламдан ўтган ,фарзандларига хам оналик хам оталик қиларди . Уч қизини турмушга узатган содда камтар, камсуқум аёл эди. Рахима опа ўзи гўзал аёл бўлгани учун, қизлари хам бир - биридан чиройли, гўзал, лобар қизлар эди. Гулчехра энди 18 бахорни қаршилаган чиройли мафтункор , сочлари сариқдан келган, қадди - қомати келишган парисифат қиз эди. Шахар хокимининг ўғли Самад Гулчехрага бир неча бор севги изхор қилади. Гулчехра содда қиз эмасми унинг ёлғон севгисига, қуруқ ваъдаларига ишониб ўзини буткул унга топшириб қўяди. Ўзи билмаган холда гунохга қўл уради. Самад кўнгли тусаган пайти Гулчехрании учрашувга таклиф қилар, Гулчехра унга совчиларини юборишини сўрарди. Самад Гулчехрага яқин кунда совчиларимни юбораман дея сўз бериб, нафсини қондирарди. Бундай учрашувлар натижасида Гулчехра хомиладор бўлганини сезиб, Самадга совчиларини юбормаса шарманда бўлишини айтади. Ўша кундан кейин Самад қорасини хам кўрсатмай қўйди. Гулчехра уни кутди. Ойлар ўтсада Самаддан, унинг совчиларидан хабар бўлмади. Касални яширсанг иситмаси ошкор бўлади деганидай Гулчехрани қорни кун ўтган сари катталашиб борарди. Қизидаги ўзгаришларни кўрган Рахима опа Гулчехрани қистовга олади. Гулчехра алданганини айтиб онасидан йиғлаб кечирим сўрайди . Самад хокимни ўғли бўлгани учун Рахима опани қўлидан хеч нарса келмасди . Бунинг устига Самад уйланган оилали экан. Рахима опа шарманда қилдинг мени, эл - юрт ичида қандай бош кўтариб юраман, одамларни юзига қандай қарайман деб Гулчехрани қарғаб, йиғлайдм. Қўни - қўшни, эл - юрт ичида шарманда бўлишдан қўрқиб, шунингдек таниш - билишлар билмасин, - дея бошқа вилоятда яшайдиган синглисини уйига Гулчехрани қўйиб келади . Гулчехрани ой - куни яқинлашиб қолган кунлари Манзура қишлоққа келганди. Манзурани фарзанди бўлмай, бола асраб олганини хамма биларди. Шу қаторда Рахима опа хам биларди. Манзурани кўргани келган Рахима опа, Манзурани Темурга бўлган мехрини кўриб, кўнглига бир гап келди. Қизим Гулчехра туғса фарзандини олиб келаолмайман .Етим хонага бергандан кўратқизим туғгач набирамни Манзурага берай . Манзура балки асраб олар. Асраб олган ўғлига бераётган мехрини кўриб хайрон қолдим . Туққан она хам бунчалик мехр бермаса керак ,- деган хаёлга келди. Манзурага бир кўнглига қўл солиб кўрай олдин . Яна бола асраб олиш нияти борми йўқми шуни билай. Кейин вазиятга қараб иш тутаман, - дея ўйлаб - ўйлаб эртаси куни Халима опанинг уйига ўтди.
Рахима опани очиқ юз билан кутиб олган Халима опа, хонтахта устида турган дастурхонни очди. Чойнакдаги чойдан бир пиёла чой қуйиб, хуш келибсиз қўшни, - деб пиёлани узатди. Икки қўшни бир - бири билан хол - ахвол сўрашди. Рахима опа гапни нимадан бошлашини билмай аста тамоқ қириб: — "Халимахон бир маслахатли иш билан чиққандим ", - деди.— Тинчликми қўшни? - деди Халима опа хавотирли оҳангда.
— Тинчлик, лекин гапни нимадан бошлашни билмаяпман, - деб овози титраб кўз ёшини рўмолини учи билан артиб чуқур хўрсиниб қўйди.
— Халима опа ўрнидан туриб ошхона тарафга кетди. Бироздан қўлида бир пиёла сув билан кириб келди. Рахимахон мана бу сувни ичинг, ўзингизга келасиз, - деб қўлидаги пиёлани узатди. Рахима опа пиёлани олиб сувни ичди. Пиёлани хонтахта устига қўйиб, бироз сукут сақлади -да:
— Ҳалимахон бу гапни айтиш мен учун осон эмас. Қизим Гулчехра қаддимни букиб, эл ичига чиқмасдай юзи қаро қилди мени, - деб ўзини тутаолмай йиғлаб юборди.
— Рахимахон нималар деяётганингизни тўғриси тушунмадим. Тушунтириброқ гапиринг ,- деди Халима опа хайрономуз.
— Нимасини тушунмадингиз. Гулчехрани шахар хокимини ўғли соддалигидан файдоланиб, қўйнинини пуч ёнғоққа тўлдирган. Қизимни номусуни булғаб, қилгиликни қилиб қорасини кўрсатмади .Ўша номарддан хомила қолган қизимни қорни каттала бошлагач ундаги ўзгаришлардан сезиб қолиб , уни сўраб сиқувга олганимдан кейин беш ойлик хомила эканлигини билдим. Йиғладим - сиқтадим, Гулчехрани урдим койидим, қарғадим. Элу - юрт ичида шарманда қилдинг, кўчада бош кўтариб юрмасдек қилдинг. Юзимга оёқ босдинг, номусга ўлдирдинг мени дедим. Кечиринг ойижон, бир номардга алдандим, мен сизга муносиб фарзанд бўла олмадим. Ақлсиз қизингизни кечиринг ойижон ,- дея дунёни зорини қилиб йиғлади . Она юраги экан, унинг нола қилиб йиғлаган кўз ёшига чидай олмадим. Элу - юрт олдида шарманда бўлишдан қочиб қўшни вилоятда яшайдиган синглимни уйига қўйиб келдим. Шу кунларда ,яъни яқин кунлар ичида кўзи ёрийди.
Шу Гулчехра эсон - омон туғса шу фарзандини Манзурага берсак асраб олармикан деган фикр келди ,- хаёлимга деди.
Ҳалима опа Рахима опани гапини бўлмай охиригача тинглади. Рахима опа гапини тугатгач Халима опани бирон нарса дейишга тили ожизлиқ қиларди. Рахима опани қизлари бир - бир кўз олдидан ўтди. Рахима опа фарзандларига хам оналик ,хам оталик қилиб уларни вояга етказиш учун ўзини ўққаям урди, чўққаям урди. Ўзи беозор аёл, фарзандларига қаттиқ гапирганинии эшитмади. Фарзандларига яхши тарбия бериш учун қўлидан келганини қилди. Гулчехрани бундай иш қилишини хеч кутмаганди. Инсонни чиройи ўз бошига бело бўлар экан . Гулчехрани хусни - жамоли хар бир кўрган йиитни жалб қиладиган даражада мафтункор эди. Шўрлик қиз ўз хаётини ўз қўли билан барбод қилибдику. Ўртада норасида гўдак ота - онасиз қоладими ? Уларни гунохини жабрини гўдак тортадими? Шарманда бўлишдан қўрқиб эл - юртдан яшираётган бўлишса, демак болани бирон - бир болалар уйига беришмоқчи. Бола бечора бир умрга етимхона ойнасидан жовдираб ота - онам қачон келади дея кўзлари тўрт бўлиб ота - онасини келишини кутиб ўтирадими? Эх, бунчалар бешавқатсан хаёт. Мени қизим Манзура тирноққа зор. Шу фарзандни мени қизимга раво кўрсанг бўлмасмиди? Фарзанд қадрини билмаганларга фарзанд ато қиласан. Эй Аллохим ўзинг буюксан. Хар ишда бир хайр бордир. Манзура қизим Темуржон якка бўлмасин деб бола асраб олмоқчи эди. Аллохнинг ўзи қизимнинг мушкулини осон қилди. Гулчехрани туғилажак фарзанди балки Манзурамга бир қучоқ қувонч олиб келар ,- дея ўйладида Рахима опага:
—Рахимахон нима дейишга хайронман. Гапингизни эшитиб тилим лол, ақлим хайрон. Сиз Манзура асраб олармикан дейсиз? Манзура Темуржон якка бўлмасин, - дея шу кунларда бола асраб олмоқчи. Сизни таклифингизни унга айтсам , қизим хам хавасланса. Аммо Гулчехра боласини беришдан воз кечса, қизимни умиди сўнмайдими ... Гулчехрани хабари борми бундан?
— Гулчехрага бола туғилгандай уни етимхонага берасан деганман. Онажон розиман, фақат мени кечирсангиз бўлди. Боламдан воз кечаман деди. Агар акалари бу шармандаликни билишса Гулчехрани соғ қўйишмайди, тириклайин гўрга тиқишади, - деди Рахима опа яна кўзига келган ёшни рўмолини учига супуриб.
Гулчехрани кўзи ёрийдиган кун келди. Манзура Ғайрат билан туғруқхона олдида хаёжон билан чақалоқни туғилишини кутишяпти. Гулчехра фарзанди ўғилми - қиз бўлишидан қатъий назар Манзурага фарзандликка беришга рози бўлди. Манзура бу хабарни эшитиб кўзидан оқаётган ёшини тўхтата олмади. Яна оналик бахтини ҳис қилиб кўнгли жанбушга келди. Яна чақалоқ бағрига босиб чақалоқ хидига тўяди. Бу унинг учун унитилмас катта бир бахт эди. Мана бугун ўша бахти ушаладиган кун. Яратганга Гулчехрани эсон - омон туғишини сўраб дуо қилди. Нихоят Гулчехра ўзидек парисифат жажжи қизалоғини туғди - ю, икки қўллаб Манзурага фарзандини берди. Унга фарзандини берар экан, юрагидан бир нима узилгандай бўлди. Иложи хам йўқ эди. Никохсиз туғилган боласи билан қишлоғига, уйига бора олмасди. Бир тарафдан кўнгли тинч эди. Қизини таниган инсонлар қўлига топширди. Етимхонага бергандан кўра шуниси минг марта афзал эди. Узоқдан бўлсада қизини дийдорини кўра олади ...
Манзура қизига Сайёра деб исм қўйди.Манзура бор мехрини фарзандларига бериб, уларни жонидан ортиқ кўрарди. Кунлар кетидан хафталар ,ойлар, йиллар бир - бирини қувиб ўтарди. Ғайрат билан Манзура
фарзандларини ўз фарзандидай кўриб ўз мехрини бергани учунми Темур Ғайратга, Сайёра эса Манзурага қуйиб қўйгандай ўхшарди. Буларни чеккадан кўрган инсон хақиқий ота - онаси деб ўйларди. Фарзандлари ақилли - хушли бўлиб вояга етишди. Асраб олинганлигини Сайёра хам Темур хам билмасди. Уларга бу хақида айтишмади. Қўни -қўшни хам қариндош - туққан хам уларга бу орада оғиз очишмади.
Темур хам мактабни тугатиб, Москвага ўқишга кетди. Сайёрани эса мактабни тугатгандай сўраб келганларнинг кети узилмади. Сайёрани ўзига тўқ бўлган бир яхши оилага узатишди. Саёра бирин -кетин иккита фарзандли бўлди. Ўқишни тугатиб келган йили Манзура Темурни хам уйлантирди. Темур ўз мутахассислиги бўйича ишга кирди. Манзура билан Ғайрат фарзандлари бахти - камолини кўриб ,фарзандларига невараларига узоқ - умр тилаб,
набиралар қуршовида уларни дуоларини қилиб Яратганга бехисоб шукурлар айтиб хаётларидан мамнун бахтли хаёт кечиришяпти.Гулчехра эса турмушга чиқди. Бир неча йил яшасада фарзанди бўлмади. Охир оқибат ажралишди. Кейинчалик хотини ўлиб икки фарзанди билан қолган ўзидан анча ёш катта бўлган инсонга турмушга чиқди. Бу турмушида хам айтарли бахтли эмас. Эри ичкиликка ружу қўйган. Ичиб олса Гулчехрага азоб беради хаттоки дўппослашгача боради. Ўгай фарзандлари қизлар эса аллақачон оилали бўлиб турмушга чиқиб кетишган. Гулчехрани юзларини ажин босиб, сочларига оқ оралаб, ўз ёшидан анча катта кўринади. Гулчехра деярли хар куни, хар соат, хар сония қизи Сайёрани эслайди. Ўша маъшум кунни ўз қўллари билан Манзурага Саёрани тутқазган онни хаттоки тушларида хам кўриб, минг азоблар билан уйғонади. Ёшликда қилган хатосини жабрини бунчалик тортишини хаёлига хам келтирмаган Гулчехрани бир умр пушаймонлик азоби қийнайди ...
Рахима опа хозирги кунда анча қариб кўзлари хиралашиб қолган . Бир ўғли неча йиллардан бери мусофир юртда, бир ўғли уйланиб ичкуёв бўлиб кетди. Бахтига қизлари бор экан. Вақти - вақти билан келиб хабар олишади. Рахима опа хайхотдай ховлида бир ўзи қолди . Кўзига кўзойнак тақиб баъзан кўчага чиқиб ўтиради. Қўшни Халима опанинг дарвозасига қараб узоқ тикилиб хаёлга толади . Балки ўтмиш хотираларини эслар. Гулчехрани қизидан воз кечишга ундамаганда балки Гулчехра ўзи катта қилармиди набирасини . Гулчехра хам тирноққа зор бўлмасмиди...
Эътиборингиз учун рахмат.
Тамом.
Само юлдузи (Дилфуза) 2018.08.14.
#ЎгайОнаМехриХикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Янаям хаетий вокеаларга бой хикоя кутамиз куллариз дард курмасин ижоддан чарчаманг