5-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: ШАМСИНУР
-Сиз кўрмаган нарсалар бошқаларга кўринади.
-Бореэе.
Эркинни милиция ҳодимлари олиб кетмагунча ҳаммаси жойида бўлди. Бирдан келган ИИБ ҳодимлари нега уни олиб кетганига тушунолмай қолдик.
-Яна ишкал бошлаган кўринади.
-Аввал ҳам олиб кетармиди?
-Милиционерларни эркатойику бу Эркин. Ҳеч қиси йўқ дарров келади. Қани ҳамма ишга, Миршод кассага ўт.
Усмон ака орамизда ёши каттаси, маркетни ишларини асосан шу одам бажаради. Савдонинг пасту, баландини билгани учун пештахталарда маҳсумотнинг қандай жойлашишини, қайсини киргандан қўйиш кераклигини ҳам назоратда ушлаб туради. Ҳозирам ҳаммани эътиборини ишга қаратди. Айтганича бор экан иш тугашидан икки соат олдин Эркин қайтиб келди. Кайфияти жойида.
-Эркин дарров келиб олдингми?
-Менга жой йўқ экан. Боравер дейишди.
-Сенам гапни қийворасанда.
-Биласизку ака.
Мен эса анави кунги иши учун уни олиб кетишди деб ҳавотирда эдим. Шукрки ундай бўлмади. Иш тугаб такси кутиб ўтирсам ортимдан Эркин чиқди.
-Ҳа йигитинг олиб кетгани келмадими?
Унга жахл билан қарадим.
-Бу нима деганиз?
-Апоқ чапоқ бўлиб турудизлаку машинасида.
-У фақат курсдошим. Ундан ортиғи эмас.
Эркин ёнимга жуда яқин келиб қолганди.
-Унда менчи?
Шу қадар яқин келиб қўлимдан ушладики... Юрагим тўхтаб қолмаганига ҳайратдаман. Аммо титроқ ўз ишини бошлаб юборганди.
-Сиз....
-Ҳа мен.
-Бош... Бошлиғим.
Уни ҳафсаласи пир бўлди чамамда, мендан ўзини нари нолди.
-Бошлиқ де.
-Ҳа.
Ўзимни дадил тутишга уриняпман, аммо фойда бермаяпти.
-Нега қалтираяпсан?
У кўзларимга яқиндан тикилди.
-Мен... Қўрқяпман.
-Нимадан? Мен шунчалик ёмон одам бўлиб кўриняпманми?
Елка қисдим. Нима дейман, у яхшими ёки ёмон мен барибир қалтиравераман. Бу менга боғлиқ эмас.
-Шунақа де, демак қўрқинчлиман.
Бахтимга такси тўхтади. Энди ўтирмоқчи эдим Эркин такси эшигини ёпиб кетавер ишорасини қилди.
-Ўзим олиб бориб қўяман.
Сўзсиз бўйсундим. Машинада кетяпмиз, аввалига жимжитлик эди
-Бирор инсонни ёқтириб қолмасам керак деб ўйлаганман. Мени ҳисларим билан ўйнашишган. Лекин сени кўрдиму, билмадим сендаги маюсликми, ёки эркаклардан ҳуркишми мени ўзига оҳанграробед тортарди. Лекин сен ҳам курсдошимни деб асабларимни тамом қилдинг. Сенингча ўша курсдошинг яхши йигитга ўхшайдими?
Уни гаплари мени ўйлантириб қўйди. Бу гаплари билан у нима демоқчи.
-Мен совчи юбораман сенга.
Бу эсини аниқ еб қўйган.
-Жимиб қолдинг.
-Мен ҳеч қачон турмушга чиқмайман.
-Бутун умр кимдандир қўрқиб ўтасанми? Сени яшашдан мақсадинг йўқми? Нега фақат ўтмиш хотираси билан яшайсан?
-Сиз мени тушунмайсиз, мени ҳаётимда бир кун ҳам яшамагансиз. Мени ҳолатимни ҳис қилолмайсиз. Шунинг учунам сизга гапириш осон
-Сен мен ҳақимда ҳеч нарса билмайсанку.
-Эртага бир кун жахлиз чиққанида менга ҳам пичоқ кўтарасизми? Ёки отиб юборасизми? Сизни ундан фарқингиз борми?
-Мен пичоқни сени ҳимоя қилиш учун қўлимга олдим.
-Мендан умид қилманг, мени ўлдириб бўлишган. Қуруқ таним бор ҳолос. Руҳим аллақачон ўлган.
Шу билан кўчани томоша қилдим. Эркин асабий рулни ушлаганча кетарди. Тез ҳайдаб машиналарни қувиб ўтишга ҳаракат қиларди.
-Бир марта имкон берсанг нима бўлади?
-Куйиб, ёниб кул бўлган инсонни қандай қилиб яна тиклай оласиз?
-Қўлимдан келганини қиламан бахтли қилиш учун. Лекин хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман.
Қачондир хиёнатдан азоб чеккандир бу менга қоронғу. Уйга етиб қолганимизда яна саволни қайтарди.
-Қачон келсин уйдагилар?
-Бу фикрни миянгиздан чиқариб ташланг. Мен билан бахтли бўлолмайсиз.
Эркин индамади. Рахмат дея тушиб кетдим.
****
-Сумбула Руслан сени ёқтириб қолган кўринади, мен билан иши бўлмай қолди.
-Менга сени ҳам уни ҳам қизиғинг йўқ.
-Войвооо намунча, сенам унга бефарқ эмаскусан.
Бу гапни овоз чиқариб айтди. Бутун аудитория мен томон қаради.
-Аҳмоқ нималар деб валдираяпсан?
-Эшитинглар энг одобли, ақлли, тарбияли қизимиз Русланни севиб қолибди.
-Ўчир.
-Уялма тан олиш ҳаммага ҳам эмас.
-Туҳмат қиляпсан.
-Сени у билан неча маротаба кўрдик. Ўзинггаям ёққанки у билансан. Бечора ойижоним бу кишимга намунали оиладан куёв топибди. Бу эса ўзига аллақачон топиб олган экан.
Тухмат қалбимни парчалай бошлади. Қани сўз бойлигим бой бўлса, ёки урушқоқ бўлсаму, Сарани тавбасига таянтирсам. Ҳозир эса фақат кучим кўз ёшимга етяпти.
-Йиғлама буни нимаси ёмон, Руслан яхши йигит сени бошига кўтаради
Сара тиржайганча устимдан кулишда давом этарди. Энг алам қиларлиси ҳеч ким унга жим демади.
-Басссс. Барчаси ёлғон.
-Сумбула ўзинг Русланга тинмай телеграмдан хабар ёзаётган экансанку.
-Нима?
Энди ҳайратим икки кара ошди.
-Қ... Қачон?
-Мана экран суратларини ҳамма ерга тарқатиб юрибди. Сарага ташлаган экан.
-Мен... Мен ёзмадим.
-Қара сени рақамингку.
Ишонгим келмасди, қандай қилиб мени рақамимдан Русланга ёзган. Айни дамда эса Руслан бу ерда йўқ эди. Телефонимни қўлларим титраб қўлимга олдим. Қани бу титроқ қўллар Русланни рақамини топа олса. Дарвоқе уни рақами менда бормиди?
-Сени шунчалар паст кетасан деб ўйламагандим.
-Ҳақиқатни тан олиш шунақа аччиқ бўлади.
Нима деди, ҳақиқатни тан олиш... Ҳақиқатни тан олиш. Лекин бу ҳақиқат эмаску. Мен курсдошларим ичида шарманда бўлгандим. Улар ҳудди масхара қилаётгандек қарашаётганди. Мен эса жудда изза бўлгандим. Юрагимда оғриқ симиллар бу ердан йўқ бўлиб қолгим келарди. Наҳот ҳамма унга ишонди.
-Кўрдингларми буни, Руслан яқинда унаштирилаётган эди, манави ўзини босолмайдиган бетарбия деб фотиҳаси қайтиш арафасида. Чунки у қиз хабарларни билиб қолган. Руслан бунга курсдош деб бемалол ёдгани учун энди айбдор бўлиб ўтирибди.
Йўўўўўқ бу таҳлит давом этиши мумкин эмас. Стулга ўтирганча йиғлаяпман. Мен ожизманми ўзимни оқлашга. Телеграмимга кирдим,
Кейин Насибани телефонидаги расмларга қарадим. Мени рақамимдан телеграмда хабарлашилган. Мен эса бехабарман. Мен бу қадар беҳаё гап ёзолмасдим ҳам. Юзи кўринмаган ярим яланғоч суратлар ва бўйним остидаги ҳолгача ҳаммаси бор. Ҳаётимдаги ана шу тухмат мени қуюшқондан чиқаради деб ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Насибани қўлидаги телефонни олдиму, Сарани бурни тагига келтирдим.
-Бу нима?
-Сен биласан.
-Мен биламан а? Шундайми? Мени содда қўрқоқ деб ўйлаб ҳаётингдаги энг катта хатони қилдинг. Анави ҳушторингни ҳам чақир.
-Буни қаранг жинни бўлиб қолибди.
Сара мени устимдан ошкора кула бошлади. Мен ўзимни ортиқ тутиб тура олмадим. Телефонимдан Миршод юборган аудиони топдим ва овозини баландлатганча қўйдим. Аввалига йигит гапирганига ҳеч ким уни танимади, аммо Сара мен томон отилганда уни қўлини қаттиқ ушлаб қолдим.
-Ҳақиқат дединг а? Ана энди ҳамма ҳақиқатни билади. Ҳақиқат билан юзлашиш ана шунақа қийин бўлади.
Аудио овози борган сари авжига чиқиб аудитория жим бўлиб қолди фақат Сара мен томон интилар , ғойибдан келган куч телефонимни қўлимдан олишига қўймасди. Нимжонгина қиз бўлсам ҳам мендан гавдалироқ Сара мени олдимда ожиз эди.
-Ўчиииииир ёлғон бу.
-Ҳаммаси ҳақиқат Руслан билан сен юргансан, неча бора уни уйига борганингни кўрганлар бор. Айтинглар йигитлар нимага жимсиз? Мен... Мен Руслан билан ортиқча ҳаракат қилганимни кўрдингизми? Мени ҳатто телеграмга киришга бу яқин орада вақтим бўлмади. Нега буни тухматларига ишонасизлар?
Ауидо эса анча гапни англатиб бўлганди. Жуда очиқ жойига келганда эса мен телефонни ўчирдим. Юрагим ғалати эди. Бу мени одамларнинг ноҳақлигига қайтарган биринчи жавобим эди.
-Сени ўлдираман кўрасан ҳали.
Сара жахлдан қизарганча сумкасини олдию чиқиб кетди. Менга эса ҳаво етмай бошлади. Қулоқларим чийиллаб кўз олдим қоронғулаша бошлади. Эслаганим юрагимни санчиқдан ушлаганим ва ерга қулаганим бўлди. Шундаям столга бошим тегиб қулганимни биламан. Бошимдаям оғриқ пайдо бўлганди. Олийгоҳнинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилган экан яна нашатир спирти ҳидидан ўзимга келдим.
-Яхшимисиз?
Бошимни қимирлатай десам қаттиқ оғриди. Ушлаб кўрганимда боғланганини сездим.
-Жуда қўрқитиб юбординг.
Насиба мени ёнимда ўтирган экан.
-Яхшиман.
-Росса қўрқитдингееее.
-Чарчадим жуда, ҳаммасидан тўйиб кетдим.
Беихтиёр кўзларимдан ёш сизиб чиқди.
-Йиғлама, сени айбинг йўқку.
-Сараварани бунақа ифлос деб ўйламагандим.
-Мен ҳам... Эшитганларимдан ҳамон шокдаман. Бечора эри, ачиниб кетяпман. Уни ҳам иссиқ совуқ қилиб олганми?
-Эрини оиласидагилар жуда яхши одамлар. Афсус шундай келин... Эссиз ўшандай оила ҳайф.
Ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Бироз бошим айланди, аммо тезда ўтиб кетди.
-Кетсам дейман.
Ҳамшира келиб қон босимимни ўлчади, пульсни текширди.
-Майли бораверинг, фақат дарсга эмас уйингизга.
-Хўп.
Насиба ёрдамида таксигача етиб олгач уйга кетдим. Маркетга Эркинга қўнғироқ қилдим. Учинчи мартада кўтарди.
-Аллоо.
-Нима дейсан?
Бунақа совуқ муомаладан музлаб кетдим.
-Мен бугун ишга боролмайман.
-Умуман қайтиб келма.
Эркин телефонни ўчирди. Мен эса бугунги куннинг иккинчи зарбасини олгандим. Нега, нега у бундай қилди? Мени айбим нима? Наҳотки Сарвара аллақачон уни ҳам мен ҳақимдаги бўҳтонларга ишонтириб бўлган бўлса ? Нега яшаш бунчалар қийин. Роҳила опа ишда эканликлари учун хонамга кириб ётдим. Укаларим ҳам мактавдан келишмаган. Бўғилиб кетяпман. Овозим борича бақириб йиғлай бошладим.
-Эй ҳаёт бунча азоб берасан? Мен ҳам одамманку, мени ҳам яшашга ҳаққим борку. Наҳотки тўғри яшаш шунчалар қийин? Тўйиб кетдим баридан, жуда тўйдим. Она мени нега туққансиз? Бу азоблардан қандай қутилай? Юрагим бардош беролмаяптику...
Йиғладим,йиғлайвердим. Йиғлаганим сари кўзимда ёшлар тугаб қолди гўё
Қайга бориб қуйилади оқар қоним,
Қилдек жонин қилолмайди ҳеч ким фидо.
Мени ғамга туққанларми онажоним,
Мени дардга яратганми қодир Худо!
Қисматимнинг қўлларида қайроқ тоши,
Қиличини ўткирлайди шому-саҳар.
Қабрда ҳам тинмас балки кўзим ёши,
Дунё, нечук озорларинг жоним қадар!
Меҳр кутиб, ўтиб бўлди умри куним,
Олтин излар кончи каби заҳматдаман.
Бир кунгина бахт уйида топсам қўним,
Кейин минг кун ғурбатларга хизматдаман!
(Малика Тавфиқ
Йиғлаб йиғлаб ухлаб қолибман. Онам келиб аҳволимдан қўрқиб кетди.
-Сумбула сенга нима бўлди?
Роҳила опани қучганча жим ўтирдим.
-Чарчадим... Ҳаммасидан чарчадим.
У киши илкис мени ўзларига қаратдилар.
-Бу нимаси? Нимага чарчайсан? Оёғинг йўқми, ёки қўлинг? Ёки кўрмисан? Тузалмас касалмисан? Нега ўзингни қийнайсан?
Роҳила опадан далда кутсан мени койиб ташадилар.
-Сен ўзингни енгишларига қўйиб берма.
-Ойи менга тухмат қилишди.
Йиғлаб юбордим яна.
-Нима дейишди.
Ҳаммасини айтиб бердим. Ҳатто Эркингача. Роҳила опа индамай тингладилар.
-Тур ўрнингдан, бор юз қўлингни ювиб кел. Кейин гаплашамиз.
Мен у кишининг айтганларини қилдим. Кейин хонтахта олдига келиб ёнларига ўтирдим.
-Аввало сенга тухмат қилганни Аллоҳга ҳавола қил. У энг олий ҳакам. Барчасини кўриб турибди. Аммо у ҳал қилади деб ҳаракат қилмаслик ҳам аҳмоқни иши. Ишингга пишиқ бўл. Эртадан ўқишингга бемалол бориб кел. Сени айбинг йўқми бошингни эгма. Агар сен бормасанг, йиғлаб ўзингни еб битирсанг ҳамма уни ҳақ дейди. Сен эса бориб ҳаммага кимлигингни кўрсат. Сени энди кўришмаяпти, бу гапларгс ишонишмайди. Агар ишонишса ҳам бу уларни иши, сен ўзингни ҳақлигингни билсанг бас. Одамларни фикрини иккинчи даражага қўйсанг ҳаммаси сен ўйлагандан кўра осонлигини тушуниб етасан.
Ўша кеча туни билан Роҳила опани гапларини ўйлаб чиқдим. Энди менда ҳам режа уйғонди. Русландан Сарани расмларини оламан, буни йўлини қилишим керак. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эркинга келсак ўзини ҳақиқати билан яшайверсин.
Эртаси куни кутилмаганда олийгоҳда Шердорни учратдим. Аммо уни ҳам кўргим келмади. Индамай ўтиб кета бошладим.
-Сумбула.
Таққа тўхтадим.
-Ассалому алайкум
-Ваалайкум салом . Ўша гаплар ростми?
Қсйси гапни айтяпти бу?
-Қайси?
-Сарвара айтган.
Кулиб юбордим. Мен овоз чиқариб кулдим. Бунақа одатим йўқ эди. Аслида бу кулгу Шердорни устидан кулиш эди.
-Сарвара кўп гап айтган аммо сиз, ҳа сиз ҳаммасига ишонасиз. Мен қайси гапни сўраётганизни билмайман, лекин ёлғонлигини айта оламан.
-Руслан кимлигини биласизми?
-Уни менга қизиғи бор деб ўйлайсизми?
-Нега мендан ёрдам сўрамадиз?
-Сиздан?
Ҳайратим ортди, нега бундан мен ёрдам кутай?
-Ҳа.
-Менга ҳеч кимни ёрдами керакмас, сизлар ёрдам бериб кейин бир гап бўлса ҳамма гапни менга ағдариб қочишни биласиз. Сиз эса аввал ўз ҳаётингиздаги ҳақиқатларни аниқлаб олинг. Сиз рўёлар ичида яшайсиз.
-Эркин сизга уйланмоқчи эди...
-Уйланмасин менга ҳеч кимни кераги йўқ, агар чиндан кўнглида нимадир бўлганда мени яхши таниган бўларди.
Мен шунча гапни гапирдимми ўзимга ишонмасдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай Сара келди. Шердор уни кутаётган экан. Биргалашиб кетишди. Сара менга ерни остидан ёвқараш қилиб ўтиб кетди. Дарсдан сўнг эса Шаҳло опа мени излаб қўнғироқ қилдилар.
-Сумбула яхшимисиз? Яна келин нималарни бошлади?
-Ўзида нима бор ўшани намоён қилди.
-Эркин мен ва ҳоламни совчиликка юбормоқчи эди.
-Энди борманглар дедими?
-Ҳа шунақа, нима бўлди?
-Ростини айтсам яхши бўлди, унга рад жавобини берганим билан барибир совчи юбормоқчи эди.
-Аммо сени ростдан ёқтириб қолганди.
-Шаҳло опа у фақат ёқтирган, агар яхши кўрса эшитган гапига ишониб кетаверадими? Мен муносабат бошланмай туриб тугаганидан хурсандман.
-Балки унга ҳақиқатни айтарсан.
-Буни ҳечам кераги йўқ, мен ўзимни оқламайман. Шу ҳаётгача кўрганларим етарли. Опа мен иш изламоқчи эдим кейинроқ гаплашсак майлими?
-Майли, лекин нима бўлганини айтмадингиз.
-Айтарман кези келганда. Аммо ҳозирмас.
Бекатдаги эълонлар, симёғочдаги эълонларни кўрар эканман рақамларини ёзиб ола бошладим . Уйга боргач эса ўтириб бир бошдан қўнғироқ қилиб чидим.
Кўпчилиги ишчи олиб бўлдик деган жавобни берарди. Ёзиб олганларимдан иккита қолди. Эй Аллоҳ шу мени ишга олсин деганча рақамни териб чақирувни босдим.
-Алло.
Ёши каттароқ аёлни овози келди.
-Ассалому алайкум мен эълон бўйича қўнғироқ қилаяпман. Ишчи керак эмасми?
-Бизга официант керак. Эплай оласанми?
Оббо намунча қўпол. Дарров сенсираб ташлади.
-Албатта ҳаракат қиламан.
-Яхшиси манзилга кел, гаплашиб оламиз.
Аёл телеффони қўйиб қўйди. Мен бу аёл билан ишлай олармиканман? Кийиниб йўлга тушдим. Манзил эса фаст-фудлар ресторани экан. Дид билан безалган шинамгина таммадихона, атроф топ-тоза, талаб ҳам шунга кўра қаттиқлиги билиб турарди. Кассага бориб муддаога ўтдим.
-Мен эълон бўйича иш сўраб келгандим.
Кассир йигит менга бошдан оёқ қарадида :
-Ҳафиза опа қараворинг .
Ҳеч қанча вақт ўтмай тўлачадан келган гавдали аёл чиқиб келди.
-Боя сен қўнғироқ қилудингми?
-Ҳа мен.
-Кир ичкарига.
Уни ортидан юрдим. Таклиф қилган столига ўтирдим.
-Менга иш керак. Жуда зарур . Аммо...
-Нима?
-Мен ўқийман, дарсдан кейин ишламоқчиман.
Аёл бироз ўйланиб турди.
-Бўлди, сен кечки сменада ишлайсан. 17.00 дан 23.00 гача маъқулми?
Ўйланиб қолдим 23.00 кеч бўлиб кетаркан. Аммо илож қанча.
-Майли розиман.
-Унда бугундан ишни бошлайвер. Ишчилар сенга қоидаларни тушунтиради. Ва унутма бизда доим мижоз ҳақ!
Ҳафиза опа ўрнидан турди. Мен ҳам айтилган вақтгача уҳга боришга қарор қилдим. Роҳила опа ишдан келган эканлар у кишига иш топганимни айтдим.
-Жуда кеч тугарканда.
Ойим ўйланиб қолдилар.
-Бошқа иложим йўқ. Тўғри юрсам ким гапиради?
-Қизим кеч юриш барибир хавфли, эҳтиёт бўл.
-Албатта ойи.
Кийимларимни кийиб ишга жўнадим. Биринчи куним ёмон ўтмади. Ҳамма билан танишиб олдим. Ишни чин кўнгилдан ўргатиша бошлашди.
-Хўррандалар кетиши билан столи тозалаб ол. Биринчи мижозга қарс, кулиб тур. Ва ҳоказолар...
Ўқишда баъзилар ҳамон мени Русланга ёзган деб ўйларди. Ишга кирганимга икки ой бўлганида Сарани бизни бургерхонага келишини кутмагандим. Шерикларим жуда яхши эди, мени мавбатим бўлганига улардан бири билан алмашдим. Сара мени кўришини истамасдим. У тинмай телефонига қарарди. Кейин эса бир йигит кириб келди. Кўз ўнгимда қучоқлашиб кўришишди.
-Сумбула танийсанми буларни?
-Ҳа.
-Ким?
Ҳафиза опа мени кузатиб турган экан.
-Курсдошим ва йигитни танимадим.
-Ҳа.
Мен эса телефонимни чиқариб видеога ола бошладим. Улар турган жойга яқин камерани ёқиб телефонни қолдирдим. Сара мрнга орқа ўгиргани сабаб буни кўролмади. Улар кўп ўтормади, иккиси нимадир устида тортишди,кейин эса кетишди. Мен дарҳол телефонни олиб камерани ўчирдим. Сўнгра видеони кўриш учун галерияга кирдим.
-Менга пул топиб берасан.
-Қаердан оламан пулни?
-Эринг бор, ўзингдаям пул кўп.
-Бир сўмам оломайсиз.
-Жон қўй бунақа гапларни. Ҳали сен билан гўзал кечаларимиз кўп бўлади. Мендан қизғансанг а?
-Ҳозир имкони йўқ.
-Балки эринг бола меники эканини билиб қолар?
-Ҳеч қачон, эсизни едизми?
-Унда пул бермасанг бўлмайди, онам уйлантираман деб қўймаяпти. Уйланишим керак, аммо бу ёқда машинани уриб қўйибман. Шунга озгина ёрдам қиласан энди.
-Уфффф қанақа одамсиз ўзи, хотиниз ҳам бежиз кетмаган бўлса керак?
-Жим бўл! У бошқа масала. Ҳа айтганча Шердорбей ота бўламан деб осмонда учяптими?
-Ҳм.
-Вай... Майли мендан унга совға бу. Аммо лекин сендақаси ҳали учрамади. Бошқачасанда.
Йигит Сарани сочига қўл узатди. Сарани бир туки қилт этмай ўтираверарди.
-Кароче онам қиз топдим дедилар. Бу гал аниқ уйланаман шекилли.
-Тезроқ уйланинг қутилардим сиздан.
-Сени унутиб бўладими, орада бир икки бирга вақт ўтказсак ёмон бўлмасди.
-Мен кетишим керак, пул топсам айтаман.
-Бўпти, гаплашамиз.
Шу ерида суҳбат тугаган. Мен шокда эдим, Сара қачон бунчаси билан юриб ўрганган. Ҳеч тушунолмасдим.
Ўқишдан уйга борсам Фарида опа бизникига келган эканлар.
-Ассалому алайкум
-Ана қочоқ қиз келди. Эслаб қўймайсан Фарида опа бор эдилар деб.
-Яхши ўтирибсизларми?
-Ҳа қизим яхшимиз, бор кийимингни алмаштириб чиқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17