3-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: ШАМСИНУР.
Шердор югурганча чиқиб кетди. У кетиши билан Шаҳло опа хонага кириб келдилар.
-Сумбула нима бўлди?
Мен ҳамон ўзимга келолмасдим.
-Сарвара... Сара?
-Нима Сара?
Овозларини бир тон кўтардилар.
-Ўзини... Осиб қўйибди
-А?! Ойиииии.
Шаҳло опа ҳам чиқиб кетдилар.
Шердор Сарани уйига борганида тез ёрдам ҳодимлари етиб келган экан. Камол ака эса Шердорни кўриши биланоқ ёқасига ёпишган.
-Сен қилдинг барини, агар қизим ўлса уни ёнига сениям кўлардим.
-Ҳаддизни билинг. Мени ўрнимда сиз ҳам қилардиз бу ишни.
-Ма буни ўқи.
Камол ака Шердорни юзига хатни отибди. Хатда эса Сарварани васияти ёзилган.
«Мени кечиринглар, кимдир менга тухмат қилибди. Шердор бунга ишонибдилар. Мен бунга чидолмайман»
-Ўқидингми? Сал қолса қизимдан айрилардим
Камол ака асабийлашганча у ёқдан, бу ёққа юраркан. Сарварани ёнидан шифокорлар кетгач Шердор ичкарига кирибди.
-Нега бундай қилдинг?
-Мен... Сизсиз яшагандан ўлганим афзал. Сиз менга эмас тухматларга ишондингиз.
Сарварани бўйнида арқонни изи қолган экан. Ранги эса оқариб кетган бир аҳволда ётганмиш.
-Тўй бўлади. Мени кечир.
-Йўқ, тўй бўлмайди. Сиз менга ишонмайсиз. Бир умр олдизда айбдордек яшагандан тўйни тўхтатган афзал.
-Эсингни ебсан, тўй бўлади. Ўзингни эҳтиёт қил.
Шундан кейин Шердор уйга қайтиб келганди. Унгача эса уйдагиларни бўлари бўлди.
-Болам келдингми? Келинга нима бўпти
-Бироз англашилмовчилик. Ҳаммаси жойида.
-У.. осибдими?
-Ваҳима қилманг ойи, ҳаммаси жойида
Кейин Шердор юқоридаги гапларни айтиб берганди. Мен эса қўлим ишга бормай ўтириб қолдим. Миршодни гапида жон борми? Агар у ҳақ бўлса Сарвара ўзини нимага осди? У жонини қадрига етадиган қиз. Менимча бу ерда бошқа гап бор.
Тўй ўтгунча эса ҳамма юрак ҳовучлаб ўтирди. Келин яна бир ишни бошлаб қўймасин деб. Аммо ҳаммаси тинчгина ўтди. Тўй учун илк бор Шаҳло опа мени мажбурлаб салонга олиб бордилар
-Мени макияж қилишади, сизни ҳам бугун бир ясантиришсин.
Бир зумда бошқа қиёфага кириб қолгандим.
-Ваууув, озгина пардозам бу чиройли қизни янада гўзаллаштириб юбораркан.
-Сочини рангиям чиройли экан.
Гўзаллик салони ҳодималари бири қўйиб бири мени муҳокама қиларди. Кейин мени кўзгуга қаратишди. Воажаб илк бора ўзимни таниёлмадим.
-Қаранг жуда очилиб кетдингиз. Тўйда бирортаси яна ўғирлаб кетмасин.
-Йўғеэ.
-Роса уятчан экансиз.
Шаҳло опани олдиларидан жилмай юрдим. Кейин эса барча курсдошларим келгач улар ўтирган стол томон юра бошладим. Ҳаммага салом дея Насибани ёнидаги стулга ўтирдим
-Иии туринг бу ер банд, ҳали дугоналарим келади.
Насиба мени туришга ундарди.
-Насиба мен кимман унда?
У менга синчковлик билан қараб кейин таниди.
-Сумбула.
Насиба беихтиёр бақириб юборди. Ҳаммани нигоҳи менга қаратилди.
-Войбууу ўзимизни Сумбулаю...
Йигитлар ҳам бир овозда гапиришди. Жуда ҳижолат бўлдим.
-Бас қилинг ҳамма қараяпти.
-Биз айтмасак ҳам ўзи ҳаммани кўзи сенда .
Гўзаллик салонига борганимга минг пушаймонлар бўлдим. Тўй давомида мени кузатаётган нигоҳлар сабаб ўзимни ҳотиржам тута олмадим.
-Келин куёв рақсга тушармикан?
-Йўқ тушмасмиш, куёвни онаси аслида тўйни исломий қилиш ниятида бўлган, лекин ўғли рози бўлмапти. Шунинг учун ҳозирам кайфияти йўқ.
-Мана кўрасиз гуруҳимиз қари маликаси ўз сўзини ўтказади.
Сарварани ортидан гуруҳда шунақа чақиришларини энди билдим. Келин-куёвга қарасам негадир ўтмиш эсимга тушяпти. Сарвара еттинчи осмонларда учиб юрибди. Шердор эса ўйчан қиёфада. Тўй ҳам негадир файзсиздек ўтарди. Биз гуруҳдошлар билан маза қилиб ўтирган бўлсакда, тўй эгаларини бундай деёлмасдим. Шаҳло опа ҳам ҳудди нина устида ўтиргандек таассурот уйғотгандилар менда . Уларга тикилиб турганимни кўриб мени имлаб чақирдилар. Насибага ҳозир келаман дея ўрнимдан қўзғалдим.
Столлар орасидан ўтиб Шаҳло опага яқинлашай деганимда оёғимни кимдир қаттиқ босди, жоним чиқиб кетай деди.
-Кўзми бу? Эҳтиёт бўлиб юрсангиз бўлмайдими?
Аммо мен гапирган одам мени тинглаётганга ўхшамас, юзимга тикилиб турарди.
-Нари туринг ўтиб кетай
Йўлни тўсиб олганига уни олдидан ўтишни хоҳламаётгандим.
-Вауууув осмондан тушдингми?
-Нима?!
Уни гаплари баттар асабимни қўзғади. Тентакми бу.
-Бўйдоқликдан қутиладиган бўлдим.
Бу телба нималар деб валдираяпти.
-Томи кетган телба.
Уни сўзларим билан сийлаб бошқа столлар орасидан ўтиб Шаҳло опани олдиларига бордим.
-Сумбула сизни ёрдамиз керак, тўй тугамай туриб,яъни охирларида уйга бориб тайёргарлик кўрамиз. Илтимос йўқ деманг.
-Хўп опа ёрдам бераман. Менга билдирсангиз бўлди дарров кетамиз. Рости бу кийимда ноқулай бўляпман.
Тилларангда қомат бўйлаб тикилган, сунъий патлар билан ишлов берилган кийим эътиборни жуда кўп тортаётгани менга ёқмаётганди.
-Лекин сизга жуда ярашди. Ҳижобга киргач бунақа кийимларни киймай қўйдим. Бу кўйлакни ҳам атиги бир соат кийганман. У вақтда сиздек эди қоматим, ҳозир қаранг.
Шаҳло опа сал тўлишган қоматларини назарда тутдилар.
Шаҳло опани сўзларини қайтаролмаганим учун ҳам кўйлакни кийишга рози бўлгандим.
-Опааа шунақа жонон танишиз бор экан билдирмайсизам.
Ортимдан келган овоз сабаб бироз нарироқ сурилдим.
-Дарров пайқабсанда, аммо умидингни уз.
-Опа хафа қиляпсиз.
Ҳалиги нусха Шаҳло опани олдиларига ўтириб олди.
-Опа мен курсдошларимни олдида бўламан.
Йигитни икки кўзи менда эди. Ҳудди еб қўяй деб тикилиб турарди.
-Сумбула рақсга тушмайсизми?
Гуриҳимиздагиларни кўписи рақсга тушиш учун туришганди. Фақатгина Адҳам жойида қолганди.
-Йўқ мен рақсда умуман нолман.
-Ёрдамимни таклиф қилардиму, ўзимам билмайманда.
Енгилгина кулишиб олдик. Келин куёвга қарагандим иккови нима учундир тортишишни бошлаганди.
-Саравара ўзиям нақд ҳазинани қўлга олволганда.
-Нега бундай деяпсиз?
-Анави куни Руслан билан клубдан чиқиб квартирасига борган.
-А?!
-Хафа бўлмангу, ундан узоқроқ юринг. Эртага сизни тақдирингизгаям бу таъсир қилмасин.
-Тавба денг, ҳамма ўзи учун жавоб беради.
-Менга дўстингни айт, сени кимлигингни айтаман дейишган. Сизнингча йигит ва қиз ёлғид квартирада нима қилади?
-Билмадим, ўзи билади. Мени бошқалар билан ишим йўқ.
-Анови йигит ҳудди мен билан урушгудек қараб турибдия, юрагидан урдингиз чоғи.
-Ким?
Адҳам кўрсатган томонга қараб бояги йигитни кўрдим. Икки кўзини биздан узмай турарди. Дарров кўзимни олиб қочдим.
-Танийсизми?
-Йўқ.
-Менга сал-пал танишдек, у адашмасам икки ой олдин қамоқдан чиққан. Кўча безориси, доим бирорта жанжал чиқса Эркин деганларини номи рўйхатни бошида туради.
-Йўғеэе.
Йигитни кўз ташлаб кузатишга улгуриб қолдим. Кўйлагини тугмаларини кўкрагигача очиб қўйган. Бўйнидаги кумуш занжир яққол кўриниб турарди. Енгини ҳам шимариб олибди. Юз кўзидан ҳам безорилиги сезилиб турарди.
-Агар у билан муаммо туғилса менга айтинг. Ўзим ҳимоя қиламан сизни.
-Мен билан у, йўғеэе танишмасмизу .
-Айтдим қўйдимда
Шу пайт олдимизга Насиба билан Гулзора келиб ўтирди. Роса терлаб кетишибди.
-Уххх чарчадим. Қани кола қуйчи
Насиба менга бокални узатди.
-Ўзиям росса сакрадинг.
-Қўшиқни қара, ўйнамай бўладими? Томоғим қуриб қолди бирам.
-Сумбула кетдик.
Шаҳло опа ҳам келиб қолдилар.
-Қизлар мен кетдим. Эртага ўқишда кўришамиз.
-Бўпти гўзалим хайр.
Шаҳло опани ортиларидан қадамимни тезлатдим.
Улар эса мени бир машинага бошлаб бордилар. Биз чиққан машинани ҳайдовчи ўриндиғида мени ҳайрон қолдириб ҳалиги йигит ўтирганди.
-Ҳайда Эркин, кеч қоляпмиз. Улгуришимиз керак.
-Опа бирам хурсанд қилиб юбордиз. Ҳамроҳизни таништирасизми?
Бу олифтани суюқлигини менга сира ёқмаётганди.
-Ҳа бу қиз менга сингилдек, исми Сумбула. Ортиқча гап қилма хафалашиб қоламиз.
-Опашкам хафа қиляпсиз.
-Йўлга қара, гап сотмай.
Мен эса бир оғиз ҳам сўз демай кўчаларни томоша қилиб борардим. Эркин эса машинада баланд қилиб қўшиқ қўйиб олганди.
Сан гўзаллар гўзалисан,
Ман учун битта гўзалсан.
Ҳам дарду ҳам қувончимсан,
Нетай, ишқингда телбаман.
Керакмас манга ўзга ёр,
Керакмас ўзга бир дилдор.
Манинг бир нозик гулим бор,
Юрагим унга интизор.
-Эркин тезроқ ҳайда, авваллари сени секинлаштириб бўлмасди.
-Ақлли бола бўлдимку.
-Ишонгим келмайди.
Биз манзилгаям етиб келдик. Фарида опани хоналарига кириб кийимимни алиштирдиму, келин келишига хизматчилар билан бирга Шаҳло опани айтганларини бажарсиб турдик. Ора орада мени зимдан кузатиб турган Эркинга кўзим тушарди. Мен дарров кўзимни олиб қочардим, аммо уни тикилиб турганини сезардим. Ошхонага кириб сув ичаман дегдим. Ортимдан келган овоздан чўчиб кетдим.
-Бунча қўрқоқсан?
-Сиз... Овоз чиқариб келсангиз бўлмасдими?
-Келиб бўлдим.
Чиқмоқчи эдим билагимдан ушлаб олди. Бутун танам титраб кетди. Ўтмиш кўз олдимда гавдаланди. Ғиёс билагимдан ушлаб уйга отиб юборгани, калтаклар. Қўрқув ҳуруж қилди, нафасим сиқяпти. Ёнимдаги нусхани овози узоқлардан эшитилди. Ерга қулаяпман. Аммо қулаганимни ҳис қилмадим.
Элас-элас эслаганим мени кимдир кўтарганча югуряпти.
-Эркин нима бўлди?
-Билмадим, ҳушидан кетди.
-Тез ёрдам чақир.
-Унгача ўзим олиб бораман.
Машина эшиги очилгани, мени авайлаб ётиқизиб қўйишгани ва тезлик...
Бурнимга ҳидлатилган нашатир спиртидан миямдаги ҳар бир ҳужайра кучли режимда ўз иш фаолиятини бошлади.
-Олинг керакмас.
Ҳудди куйдиргандек бўлди бу ўткир ҳид.
-Бўлди, ҳаммаси жойида. Буни ичинг.
Доимгидек карвалол. Беҳол ўзимни ёстиққа ташладим. Эшик ортидан эса шифокор ва Эркинни овози эшитилиб турарди.
-Нега бундай бўлди?
-Унда кучли қўрқув бор. Яхши псиҳолог кўригидан ўтиши керак. Менимча ўша ҳолат билан боғлиқ ўтмишда қандайдир травма мавжуд.
-Рахмат,сизга. Қачон олиб кетсам бўлади?
-Ўн дақиқада кетаверсангиз бўлади, қон босими, пульс ҳаммаси жойида.
-Тушундим.
Бироздан кейин ҳамшира кириб яна мени ўлчаб кўрди, ва кетишим мумкинлигини айтди.
-Узр сизни қўрқитиб юбордим.
-Мени тезроқ Шаҳло опани олдиларига олиб борсангиз
-Аввал кечирдим денг
-Такси чақира қолай яхшиси.
-Кетдик.
Уни авзойи ўзгарди. Манзилгача гаплашмай кетдик. Биз етиб борганимизда келин-куёв тўйхонадан чиққанини айтишди.
-Тузукмисиз Сумбула?
-Яхшиман опа.
-Ҳозир келин куёв келади. Дугонангизга қараша оласизми?
-Ҳа .
🌿🌿🌿
Сарвара кийимини ечиб ўтириб олди.
-Туринг Сара ҳозир келин саломга чақиришади.
-Уффф нима керак шу жиннича одат. Бирам чарчадим. Уйқум келяпти.
-Бироз чиданг кейин бўлаверади уйқу.
Сарвара ноилож келин салом учун кийинди. Кейин маросимлар бошланиб кетди. Ва ниҳоят ҳаммаси тугаб келинни ёнига куёвни киритиб юборишгач, биз ювиқсиз идишларни ювишга тушдик. Шаҳло опа ҳам фартук тақиб мен билан бирга идиш юва кетдилар.
-Эрталабга ҳамма жой тахт бўлсин дейман, яна биргала меҳмон келади.
-Чарчаб қоласизлар.
-Икки-уч кунда, кейин бирданига дам оламиз. Сизни бу ерни тозалаб бўлсак ўзим олиб бориб қўяман уйларингизга.
-Хўп опа.
Икки соатда ишларни якунлай деб қолганимизда Шердор бақириб опасини чақирди. Шахло опа қўлини артиб улгурмай келин-куёв хонаси томон чопди.
-Нима бўлдикин?
-Опа тез ёрдам чақирдим.
-Ахволи ёмонку. Олиб бормасак бўлмайди. Эҳтиёт бўлмапсанда.
Шаҳло опа аттанг қилганча бошларини сарак қилганлари кўринди. Бир зумда тез ёрдам ҳодимлари ҳам етиб келди. Шаҳло опа шунда мени кутиб турганимни кўриб ёнимга келдилар.
-Синглим сизни Эркин ташлаб қўяди. Ўзим боролмайман, тушунасиз-а? Мен келинни геникологга тезда олиб бориб келмасам бўлмайди.
-Майли опа.
-Рахмат тушунганингиз учун.
Тез ёрдам билан улар чиқиб кетиши билан биз ҳам Эркин билан биргаликда йўлга чиқдик.
-Чарчаб қолибсан.
Мен жавоб қайтармадим .
-Ростини айтсам менга бирор киши жабоб қайтармаслигига ўрганмаганман. Ва бунга сабаб ҳам кўрмаяпман. Ёки сен ўзингни осмондаги ой деб ўйлаб мени назарингга илмаяпсанми?
-Қандай тушунсангиз бу сизни хоҳишингиз. Мени табиатим шундай, дуч келган билан бемалол гаплашиб кетолмайман.
-Буни қарая, мен дуч келган бўлдимми шунда?
-Нима дейишимни кутгандингиз? Мен сизни умуман танимайман. Бунга хоҳишим ҳам йўқ. Сиздан бошқа ташвишларим тиқилиб ётибди.
Бу нусха мендан нима истайди тушунолмаяпман.
-Анави келин дугонангми?
-Ҳа.
-Шаҳло опам билан яқинлигинг кўриниб турибди. Нега опамга дугонангни яхши қиз эмаслигини айтмадинг?
Йигитни гапи мени эсанкиратиб қўйди.
-Тушунмадим?
-Яхши тушундинг, кўчани кўриб қўйган қизлигини мендан яхши биласан. Лекин сенга қойил қолмадим.
-Бу уларни танлови. Мен оддий ҳизматчиман. Бунақа нарсаларга аралашиш менга эмас. Йўлдан адашдиз чапга қайтиш керак эди.
-Шу томонда ишим бор.
Юрагимга қўрқув оралади.
-Ни... Нима? Шу... Шу вақтдая? Илтимос мени шу ерда қолдиринг .
-Ҳазиллашдим, белгиланган жойдан ортга қайтаман. Бунча қўрқмасанг.
Қаттиқ жахлим чиқди. Лекин қўрқувим бироз босилди. Қанча рад этмай машинани уйимиз олдигачс ҳайдаб борди
-Рахмат.
-Арзийди
Бунча иззатталаб, безбет бу? Уйга кирсам Роҳила опа ухламай блинчик пишираётган эканлар.
-Опа ухламадизми?
-Келдингми? Тўй қандай ўтди?
-Билмадим, лекин жуда чарчадим . Бугун маза қилиб ухлайман энди.
-Сумбула.
-Лаббай опа?
-Онангни аҳволи оғир экан.
Деворга суяниб қолдим. Онамни кўз олдимга келтирар эканман, бирорта илиқ хотира топа олмадим. Фақат калтак, зарда қилган, силтаб ташлаган баджахл аёл кўз олдимга келди.
-Бормайман.
-У сени онанг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3