ХАЁТ ВА ИШҚ 20 - ҚИСМ
- Сув...
Атроф чангалзор эди. Осмон билан бўйлашган дов-
дарахтлар шу қадар қалин эдики, қуёшнинг заррача нури
пастга тушмасди. Баҳром Камилага сув топиб келишини
айтиб чангалзор ичига кириб кетди. Юриш азоб эди.
Синиб тушган шохлар, одамнинг белига уриб турган ўт-
ўланлар қадам босишга имкон бермасди. Шитирлаган
товушдан қушлар, жониворлар, илонларнинг тинчи бу-
зиларди. Ғалати овозлар чиқариб, юракда қўрқув уйғотар-
ди. Баҳром ичкарилаб кетди. Сув тополмади. Ортига
қайтди. Яхта ичида қароқчилар берган идишда бир қултум
сув қолгани ёдига тушганди. Стефан сувни ичиб, кўзини
очди. Бадани чўғдай қизиганди.
- Стефан Аркадевичнинг иссиғи бор, - деди Викторга.
- Аҳволи оғир, бирор чора ўйлаб топиш керак.
- Дори-дармон бўлмаса, қўлимиздан нима қам келарди,
- деди Виктор. - Яхтадан тўшакларни олиб туш, ўраб
қўямиз.
Стефанни тўшакка ўрашди.
- Каердамиз? - сўради Камила Бахромдан.
- Буни мен ҳам билмайман, бўрон бизни кимсасиз
оролга чиқариб ташлаган. Атрофда ҳеч ким кўринмаяпти.
- Робинзоннинг куни бошимизга тушибди-да, - кулди
Виктор.
Кун қиздирарди. Баҳром шох-шабалардан капа ясади.
Кейин Камилани хастанинг ёнида қолдириб, Виктор
иккиси чангалзор ичига кириб кетишди. Стефаннинг
иссиғи тушмади, ўзини ёмон ҳис этарди, алаҳсираб жав-
рарди. Камила қўрқиб кетди. Нима қилишни билмасди.
Қоронғулик тушган сайин атроф-теварак кўзига қўрқинчли, ваҳимали кўринарди. Қандайдир қушларнинг, жониворларнинг овози юрагида уйғонган қўрқувни кучай-
тирарди. Рао айтган ёввойи одамларнинг келиб қолишдан чўчирди.
Баҳром билан Виктор адашиб, йўлни йўқотиб қўйишганди. Бу жойларга кўпдан одамзоднинг қадами
етмагани билиниб турарди. Шох-шаббалар уларнинг
йўлини тўсарди, кийимларини йиртиб, юзларини шилиб юборарди. Икковлари ҳолдан тойганди. Баҳром
баланд дарахтнинг тепасига чикди. Ботаётган қуёш
шуъласида мавжланиб турган денгизни кўрди. Шимол
томон юришди. Бир амаллаб соҳилга чиқишди. Тун
чодир ташлаганди. Осмонга ой чиққанди. Юлдузлар
кулганди. Вақтни билиб бўлмасди. Улар Камилани
ахтаришди. Овозларини қўйиб қичқиришди, жавоб
қайтмасди. Шунда қаёққа юришни бил май соҳилда
туриб қолишди. Ҳолсизланиб қум устига ўзларини
ташлашди. Кўзларини очишганда тонг ёришганди.
Денгиз эртанги довулдан дарак бериб, безовта чайқаларди. Викторнинг ҳоли қуриб, ўрнидан туришга
мадори етмасди.
- Камилани топишимиз керак, Виктор Андреевич, -
деди Баҳром шеригининг қўлтиғидан олиб. - Уларнинг
ҳоли бизсиз не кечдийкин?! Стефан Аркадевич согайиб
ҚОЛДИМИКИН?
- Менга тегма, - зўрға тилга кирди Виктор. - Дармоним
қуриган, оёкларим зирқираб огрияпти. Юришга ярамайман. - Ўзингизни қўлга олинг, очликдан ўлиб қрламиз.
Тезроқ шерикларимизнинг олдига борайлик!
- Ўзинг излайвер, - деди Виктор. - Ўлиб қолсам
денгизга ташлаб юборма. Бирорта дарахтнинг остига кўм!
- Ўлимни ўйламанг, биз юртга қайтамиз. Илҳом сизни
кутаяпти! Ахир бизнинг тўйимизда «бош тураман», деб
ваъда бергандингиз-ку!
Виктор бошини кўтариб, кўзларини очди.
Баҳром шеригини елкасида кўтариб, соҳил бўйлаб
кетди. Икки чақарим йўл босганда кўзига яхта кўринди.
- Виктор Андреевич, яхта! Ўзимизнинг яхтамиз! - деди
қувониб.
Виктор бу сўзга аҳамият бермади.
- Сув, - унинг қурқшаб қолган лабларидан шу суз
чикди.
Камила тунни мижжа қоқмай ўтказди. Стефаннинг
иссиғи кутарилиб, алаҳсираб чикди. Тонгга яқин истима-
си тушди ва ухлаб қолди. Баҳром елкасидаги бехуш
Викторни ерга қўйганда Камила тиззасини қучоклаб,
ухлаб қолганди. Очлик ўлим билан тенг. Фақат ҳаракат-
гина уларни ажал сиртмогидан холос қилиши мумкин.
Баҳром яхтада егулик қолмаганини биларди. Ичини ти-
тишдан фойда йўқ. Яшаш ва тирик қолиш, очлик азоби-
дан қийналаётган шерикларини қутқаришнинг ягона
йўли чангалзор ичига кириш эди. Қулфсоз ўтирса, ухлаб
қолишини сезди. Камилани ҳам уйғотмай, чангалзорга
кириб кетди. Кокос дарахтини топиб, меваларидан узиб
тушди. Кейин дарахтлар орасидан қаноти қайрилган
қирғовулни тутди.
Соҳилга қайтганда Камила уйғонганди. Қиз қушни
тозалади. Баҳром кемадан қозонни олиб келиб, тахтани
тошлар орасида ишқалаб олов ёкди. Гўштни пиширишди.
Кокосни ёриб, сувини идишга олди. Виктор билан Стефанга ичиришди. Улар кўзларини очишди. Этни еб ўзларига келишди. Тушдан кейин Баҳром Камила билан бирга
чангалзорга кириб, дарахтларнинг мевасини териб ке-
лишди. Шериклари буларни сув ва овқдт ўрнида тановвул
ҚИЛИШДИ.
Камиланинг рухи тушиб кетганди.
- Баҳром, бу ердан соғ-саломат кетишимизга кўзим
етмаяпти. Келганимизга икки кун бўлди. Биронта кема
ўтгани йўқ, - деди.
- Кутишдан бошқа иложимиз йўқ. Бирортаси келиб
қолар. Умидингни узма!
Рао айтган ёввойи одамлар оролига тушиб қолмадикмикин?
- Назаримда биз улардан анча олислаб кетганмиз. Бу
ерда улар бўлганда аллақачон исимизни олиб, тутиб
кетишган бўлишарди.
- Нақадар жирканчли? Мен бундай одамлар тўғрисида
фақат китоблардагина ўқигандим. Уларнинг важоҳатини
кўрганимда баданимдан совуқ тер чиқиб кетди. Ҳаётдан
умидимни узгандим. Одамни гўштини ейишга қандай
журъат қилишаркин?
- Улар шундай ҳаёт тарзига мослашишган-да!
Виктор Андреевич уларнинг ёнига чўккалади. Ҳанси-
раб нафас олиши ҳали қувватга кирмаганини билдирар-
ди.
- Энди нима қиламиз, Виктор амаки? Наҳотки бизни
қутқарадиган бирорта кема келмаса, - сўради Баҳром.
- Назаримда бу ерлар саёз, шу сабабли кемалар соҳилни четлаб ўтишса керак. Баландроқ жойни топишимиз
зарур. Узокдан келаётган кемаларни кўриб, олов ёқамиз,
ёрдамга чақирамиз. Бундан бошқа чорамиз йўқ.
- Яна қанча кутишимиз мумкин? - сўради Камила.
Стефаннинг дафъатдан йиғлаб юбориши суҳбатни кес-
ди. Ҳаммалари ҳайрон қолди.
- Нима ran, Стефан? Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
- Мен адойи тамом бўлдим, Виктор. - Бошини чангал-
лаб бўзларди қиморбоз. - Ўлимимга мингдан минг
розиман.
- Тушунтириброқ гапир, нима rgn?
- Педродан ўн миллион қарз кўтаргандим. Эвазига
ҳашаматли ресторанимни гаровга қўйгандим. Шу эсимга
тушиб қолди!
- Ташвиш чекма, Стефан! Борганингдан кейин пулни
тўлаб, ресторанингни қайтариб оласан!
- Бунинг иложи йўқ. Муддат тугади, ресторан унинг
номига ўтди. Ҳужжатлар нотариус идорасида расмийлаш-
тирилган.
Виктор «Уйинг куйибди биродар, қиморнинг оқибати
шу бўлади» демоқчи бўлди-ю, лекин тилини тишлади.
Айни пайтда тасалли беришга ожизлик қилди- У Камилага
ўгирилди ва айтаётган гапини давом этгирди:
- Ҳаёт учун курашиш лозим, азизларим. Мен-ку ёшимни яшаб, ошимни ошаган одамман, бироқ, сизларнинг
келажакларинг олдинда!
- Унда сиз айтган тепаликни топишимиз керак. Балки
у ердан туриб кемаларни бемалол кўрармиз, улар ҳам
бизни кўришар. Инсофлироғи ёрдамга келиб, бизни олиб
кетар.
Тўртовлон йўлга чиқишди. Соҳил бўйлаб юришди.
Кечга яқин тепаликка дуч келишди. Кеч бўлиб қолгани
учун баланддикка чиқишни эрталабга қолдиришди. Ту-
нашга соҳилдан ўзга жой йўқ эди. Денгиз безовта эди.
Тўлқин соҳил га шалоплаб уриларди. Гоҳу ерда, гоҳбу ерда
отилиб чиқар, ҳар бирининг чўққисида оқ кокил ёйган-
дай бўлиб, яна сочилиб кетарди. Довул бўлмади. Шамол
йўналишини ўзгартирди.
Баҳром барвақт уйғонди. Бошини кўтарганда шу томон
сузиб келаётган кемага кўзи тушди. Аввалига ишонмади.
«Туш кўраётган бўлсам керак», деб ўйлади. Лекин кема
соҳилга келиб қолганди. Баҳром шерикларини уйғотди.
- Туринглар! Кечаги дуоларимиз ижобатбўлди. Худо-
нинг бизга раҳми келди. Кема келаяпти, - деди ҳаяжон-
дан ўзини босолмай.
Учовлари ўринларидан туришди. Соҳил томон келаёт-
ган кемани кўришди. Қўлларини кўтариб, овозларининг
борича ҳийқиришди.
- Балиқчилармикин? - деди Камила кемадан кўз узмай.
- Менимча қугқарувчилар бўлса керак, - деди Виктор.
- Ичида қандай одамлар борлигини Худо билади. Яхши-
си ўзимизни четга олиб турайлик, уларнинг кимлигини
билайлик. Яхши одамлар бўлса кўриниш берамиз. Бизни
олиб кетишларини илтимос қиламиз, - деди Камила.
Кема соҳилга яқинлашиб қолганди. Одамларнинг қораси
кўринди. Стефан ҳамманинг қувончини саробга чиқар-
ди.
- Бу қароқчиларнинг кемаси! - деди бақириб. - Бизни
излаб келишаётган!
- Қаердан била қолдинг? - сўради Виктор
- Танидим, тепасидаги матоларнинг рангидан билдим.
Ҳаммалари кемага тикилишди. Стефан янглишмаган-
ди. Баҳром Викторга юзланди.
- Нима қиламиз?
- Улар бизни қочган, деб ўйлашган. Тутиб олишса сог
қўйишмайди.
- Бу ерда қолсак ҳам омон қолмаймиз. Қароқчилар
билан тиллашармиз.
- Уларнинг кулига тушгандан кура, шу ерда ўлиб
кетганимиз яхши, - деди Камила.
Ҳаммалари ўзларини чангалзорга уришди. Стефан
иккиланиб қолди. Унинг умиди Рао тортиб олган бойлик-
ларни қайтариб олишда эди.
- Бир ўзинг қолмоқчимисан, Стефан?! - деди Виктор
унинг қимирламай турганини кўриб. - Билиб қўй, улар
сени ўзлари билан олиб кетмайди. Бирор дарахтнинг
шохига оёгингдан осиб кетишади!
Стефан шерикларига эргашишга мажбур бўлди. Кема
тўхтаб, қароқчилар қайиқчаларга ўтириб, соҳил томон
сузиб келишарди. Стефан адашмаганди. Бу ўша Раонинг
кемаси эди. Қароқчи дурбин орқали қочокдарни кўриб,
таниб қолганди. !
- Осиёлик менга тириклай керак! - дея одамларига
топшириқ берди кема бошлиғи. - Унинг боши учун ўн
минг доллар! ,
Пулнинг исини олганлар ўзларини чангалзор ичига
уришди. Милтиқаардан ўқ узишарди, қийқириб-бақири-
шарди. Чангалзорнинг тинчи бузилганди. Қушлар, жониворлар типирчилаб, осмонни тўлдириб, қанотларини
силкитиб шовқин солишарди. Қочоклар изларини яшириш мақсадида тобора ичкарига кириб боришарди.
- Улар кўпчилик, бизни ҳамма томондан ўраб олишлари
мумкин, - деди Баҳром Викторга.
- Таслим бўлишни хаёлингга келтирма!
- Бу ер уларнинг қароргоҳи бўлса-чи? Биз ҳеч қаёққа
қочиб кетолмаймиз.
- Пешонамизга ёзилгани бўлади. Аввало қўлга тушмас-
ликнинг чорасини кўришимиз керак!
- Бунинг иложи йўқ. Орол поёнсиз эмас. Улар эса
кўпчилик, - орқада келаётган Камила уларнинг сўзига
қўшилди. - Очмиз. Очлик бизни уларнинг олдига бори-
шимизга мажбур қилади. Қўлга тушсак тўлқин бизни
мана шу соҳилга чиқариб ташлаганини айтамиз.
Қочоқлар аниқ қарорга келишолмай, ичкарилаб бори-
шарди. Виктор Камиладан чўчирди. Тутиб олишса уни
қийнашади, зўрлашади. Нега бу ҳакда қизнинг ўзи ўйла-
маяпти?
- Орқага қайтамиз! - Стефаннинг сўзи ҳаммани тўх-
ташга мажбур қилди. Терга ботган қиморбознинг юришга
ҳоли қолмаганди. Қийналиб яшагандан кўра қароқчиларнинг қўлида ўлганимиз афзал. Сизларни билмадим-
у, аммо мен орқага қайтаман. Таслим бўламан. Улар
менинг бор будимни шилиб олишди. Ҳеч бўлмаса шуни
ҳисобга олиб ўлдиришмас. - Стефан ерга ўтириб олди.
Шериклари тўхтади.
- Бу нима қилганинг, Стефан! Ақлингни ишлат, қароқ-
чилар бизни соғ қўйишмайди!
Стефан чопонни тескари кийиб олганди. Бояги фикрларига қарши ҳаракат қиларди
- Уларни ўлдириш нияти йўқ. Ўлдирадиган бўлишганда
ортимиздан қувиб келишмасди. Улар биздан ниманидир
талаб қилишмоқчи? Бор, сен кетавер! Мени тинч қўй. Бир
қадам босишга мажолим қолмади. Улсам, шу ерда ўлай!
Қароқчилар нима учун уларнинг изига тушганини
Баҳром яхши биларди. Раога фақат у керак. Ўзини улар-
нинг қўлига топширмагунча Раонинг одамлари чангал-
зорнинг тити-питисини чиқариб ташлашади. Аммо ше-
рикларининг тирик қолишига у кафолат беролмайди - ку.
Рао бизни қочишган, деб ўйласа ҳаммамизни отиб таш-
лайди ёки шу оролга банди қилиб, оёқ-қўлларимизни
боглаб ташлаб кетади. Баҳром шундан қўрқарди. Шерик-
ларини яширинишга мажбур қилаётганининг сабаби шунда
эди. Лекин бу ҳакда Викторга айтолмасди.
- Стефан Аркадевич, - деди Баҳром унинг олдига келиб.
- Агар сиз уларнинг қўлига ўзингизни топширсангиз,
билиб куйинг, аввавло улар сизни ёввойилар ихтиёрига
топширади. Озгина сабр қилинг, яна бир оз юрайлик.
Кейин устимизга шох-шаббалар ташлаб бсркинамиз.
Стефан зўрға ўрнидан турди. Тўртовлон чангалзор
ичкарисига кириб боришарди. Қаёққа кетаётганларини
билишмасди. Юриш машаққат эди. Пашша ва чивинлар
кўз очиргани қўймасди. Ҳашоратларни, жониворларни
қўққисдан босиб олишар, уларнинг чийиллаган овозидан
юраклари орқага тортиб кетарди. Стефан бехосдан шохдаги илонни ушлаб олди. У заҳарли мамба эди. Илон
унинг билагига заҳарли тишини санчди. Қиморбоз додлаб
юборди. Шериклари ортга қайтишди ва шоҳга тирмашиб
чиқаётган кулранг илонни кўриб, Стефанга нима бўлганлигини тушунишди. Баҳром унинг қорайиб кетган била-
гидан маҳкама боғлади. Стефаннинг ранги кўкариб, юзи
терга ботганди. Илон чаққан жой аввалига кўкарди,
кейин қорайди. У тинмай додларди. Илон заҳрини кеса-
диган дори йўқ эди.
- Виктор Андреевич, пичоқни беринг! - деди Баҳром
нима қилишни билмай турган Викторга, пичоқ тиғи
билан илоннинг тиш излари қолган жойни тилди. Тирқ-
ираб қора қон отилиб чикди. Баҳром оғзида заҳарни сўриб
ташлади. Мамбанинг тиши чуқур ботганди. Баҳром танааги заҳарни қолдирмай сўриб ташлаганига ишонмади.
Заҳар қонга сўрилиб кетган, деб ўйлади. Стефаннинг
аҳволи оғирлашди, иссиғи кўтарилиб борарди. Ярим соат
ўтиб фалаж бўлиб, ўлиб қолиши ҳеч ran эмасди. Унга
иссиқчой ичириш зарур эди.
- Мени шу ерда кутинглар, - деди-ю , ўзи чангалзорлар
ичидан чопиб, қаёққадир кетди. У қароқчиларни чақирар-
ди. Камила билан Виктор бир-бирларига қараб, нима
гаплигини тушунмай елкаларини қисишди. Беш дақиқа-
лар ўтиб қароқчиларга дуч келди. Улар Баҳромни таниди.
- Ёрдам беринглар! - деди уларга. - Шергимизни илон
чақиб олди. Улиб қолиши мумкин!
Қароқчилар ўз бошлиқпарининг сўзларини эмас, балки
у ваъда қилган пулни эслашди. Баҳромни ушлаб, қўлла-
рини боғлашди. Уни судраб Раонинг ҳузурига олиб
боришди.
- Мен сизнинг талабларингизни бажаришга розиман!
- деди қароқчилар бошлиғига. - Шергимни илон чақиб
олди. Тезда ёрдам берилмаса ўлиб қолади. Агар уларнинг
бирортасига зиён етса, мени бу ердан тирик олиб кетол-
майсиз!
Рао йигитнинг сўзидан аҳди қатьийлигини билди.
Ишорасини тушунган одамлари йигитнинг қўлини бў-
шатишди.
- Уларни олиб келинглар! - буюрди қароқчиллар сардо-
ри.
- Ўзим бошлаб бораман! - деди Баҳром.
Қулфсоз қароқчиларни эргаштириб, чангалзорга қараб
чопди. Стефаннинг олдига етиб боришганда у терга
ботиб, ҳаво етишмаётгандек ҳансираб ётарди. Қароқчи-
лардан бири ёнидан шиприц олди. Стефаннинг танасига
дори юборди. Уни кўтариб орқага қайтишди.
Кемага чиқишди. Виктор билан Камиланинг қўлини
боғлашди. Стефан ҳамон ҳушсиз ётарди. Баҳром унга
иссиқ чой ичирди. Қиморбоз анчадан кейин ҳушига
келди. Рангига қон югурди. Кемага қайтишганда Рао
Баҳромни хонасига чақиртирди.
- Биз қочганимиз йўқ. Бўрон занжирни узиб юборди.
Тўлқинлар бизни мана шу соҳилга келтириб ташлади, -
деди қулфсоз қароқчилар йўлбошчиси нима мақсадда
чақиртирганини билмаса-да, ўзларининг айбсиз эканликларини билидириш мақсадида.
- Ҳаммасидан хабардорман, - деди Рао, - занжир
тўлқинда илмокдан чиқиб кетган! - деди Рао бу соҳада
уларнинг айби йўклигини билдириш ниятида босиқлик
билан. - Сени ахтариб юрганимни биларсан. Энди
тўғрисини айтай, Абдулҳоди жаноблари сени тирик тутиб
беришим учун беш юз минг доллар ваъда қилган. Аммо
унинг қўлига сени топширишни истамайман. Аввал
айтганимдай менинг қароргоҳимга борамиз. Денгизда
юриш жонимга тегди. Стефандан олган пулимиз икки-
мизнинг яхши яшашимиз ва казинолар очишимиз учун
етиб ортади. Аммо шерикларинг бизга ортиқча. Улардан
воз кечишингга тўғри келади. Истасанг уларни шу оролда
қоддирамиз.
- Жаноб Рао, - деди Баҳром. - Мен шерикларимнинг
сог-саломат уз юртларига етиб боришларига ваъда берган-
ман. Уларни бу ерда ташлаб кетиш ваъдага хиёнат. Сиз-
нинг таклифларингизни қабул қилдим. Сизҳам менинг
илтимосимни бажаринг. Уларни оролга ташлаб кетсан-
гиз, бечораларнинг ҳоли не кечади? Очликдан ўлиб
қолишади-ку. Яхшиси уларни ўзимиз билан олиб кетай-
лик.
- Орқамдан шатак эргаштириб юришни истамайман! -
Тўндваш чеҳрасида ғазаб акс этган Рао қўл силтади. -
Соҳилга етиб олгач одамларимга хам жавоб бераман!
- Шерикларимни соҳилгача олиб кетинг, ундан кейин
бирор йўлини топиб, юртларига кетишар.
Рао таклифни оғриниб қабул қилди.
- Аммо мен уларни очиқда қолдиролмайман, деди. -
Ҳар эҳтимолга қарши қамаб қўяман!
- Жаноб Рао, биз кемадамиз. Улар қочиб кетолмайди.
Сизнинг соқчиларингизга кучлари ҳам етмайди. Қола-
верса, уларнинг бири менинг жуфти ҳалолим, иккинчи-
сини илон чаққан, уч-тўрт кун ўзига келолмайди. Вик-
торнинг қўлидан нима ҳам келарди.
Рао бироз ўйланиб турдида тутқинларни ўзи билан
бирга кемада олиб кетишга рози бўлди.
Қароқчининг кемаси бир ҳафта денгизда сузди. Банди-
ларнингаҳволи ўнгланди. Аммо юракларидан дард-алам,
қайғу аримади. Айниқса Стефан қароқчининг хонасидан
кўз узмасди. Рао тортиб олган бойликларни қайтариб
Олишни ўйларди.
Давоми бор.
#ХаётВаИшқХикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7