Қизча бақир-чақир овози сабабли уйқудан уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган етти ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини одоб доирасидан ташқарида бўлган турли сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:
-Сиз мен учун нима қилиб кўйибсизки, менга бақирасиз?
-Ўчир овозингни, шаллақи, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам, керакмас!
-Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта маники эмас, туғдириб қўйдингизми энди эплаб боқинг!
Аёл шундай дедида, жаҳл билан хонасига кириб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У ҳали анча ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганини тушуниб турарди. Қизалоқ нима қилишини билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Қизалоқ қаерга боришини билмас, ягона биладиган жой, нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан, ўйларди: Мен ота-онамга керак эмас эканман, бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди…
Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлолмасди. Жон талвасасида, ўзи н қилар, лекин бундан қўрқмасди. Бошидаги сўнгги ўйлари шундай эди:
«Энди дадам билан ойим ҳеч қачон урушмайди...
Хулоса сифатида шуни айта оламанки, биз катталар баъзан шундай нарсаларни унутиб қўямизки, кўз ўнгимизда униб ўсиб келаётган қалбимизнинг бир парчаси бўлган мурғак қалбни яралаб қўйганимизни сезмай қоламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3