Севгим изҳорига очолмай
лабни, Ёнингда ёнаман,
қийнайман қалбни, Нега
муҳаббатим қабул қилмайсан,
Севиш гуноҳми айт, дил бермоқ
айбми?
Қара, ғунчаларин очмоқда
баҳор, Атиргул атрини
сочмоқда баҳор, Юраккинам
сени қилмоқда хумор, Севиш
гуноҳми айт, дил бермоқ
айбми?
Соғинсам кўзимдан дарё
тошгандай, Қалбим ҳар лаҳзада
сенга шошгандай, Сенсиз
ҳаётимдан маъно қочгандай,
Севиш гуноҳми айт, дил бермоқ
айбми?
Юрак маликасиз қасрдай
вайрон, Кўнглим қалдирғочлар
тарк этган айвон, Нима гап деб
севги ўртада ҳайрон, Севиш
гуноҳми айт, дил бермоқ
айбми?
Сени алдамадим, ранжитмадим
ҳеч, Исмингни тилимдан
қўймай эрта кеч, Энди
хотиралар мендан олар ўч,
Севиш гуноҳми айт, дил бе