Жохилият даврида киз боланинг тугилиши ота-онаси, хатто оиласи ва кабиласи учун мотам куни бўларди. Бу жамиятдаги холат ор-номусдан кўркиб кизларини тириклайин кўмиб юборишга етди. Тириклай кўмиш ўта кабих шаклда бўлар, унда на рахм ва на мухаббатга ўрин бор эди. Ха, киз болани тупрокка тириклайин кўмилар эди! Улар бу жиноятда анчагина «махоратли» эдилар. Улардан баъзилари киз кўрадиган бўлса олти ёшга киргунига кадар тек ташлаб кўяр, сўнгра хотинига: «Кизингга чиройли кийимларни кийдириб хушбўйла, мен уни амакиларининг олдига олиб бораман» — дерди-да, кизни аввалдан у учун сахрода казиб кўйган чукурга олиб борар ва: «Кизим, шу чукурга бир кара» — дер эди. Киз караётган пайтда чукурга туртиб туширар ва устидан тупрокни вахшийларча тортар эди.
Мана шу жохилий жамият ичида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам аёлни она, хотин, киз, опа-сингил ва амма холатларида мукаррам килган мана бу буюк дин билан чикдилар. Кизлари хам Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг мухаббатига сазовор бўлдилар. Кизлари Фотима розияллоху анхо Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирганида ул зот ўринларидан туриб, унинг кўлларидан ушлаб ўпар ва ўзларининг ўринларига ўтказар эдилар. Фотима розияллоху анхонинг хам хузурига Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кирсалар ўрнидан туриб кўлларидан ўпар ва жойига ўтказар эди (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кизларини яхши кўриб, уларга мархаматлар килган бўлсалар-да, Аллох таъоло «Абу Лахабнинг кўли курисин!» (Масад сураси) оятларини нозил килганидан сўнг Абу Лахабнинг икки ўгли: «Утба ва Утайбалардан Ум Кулсум ва Рукайя исмли кизларининг талок олишларига сабр билан Аллохдан ажрни умид килиб рози бўлдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даъватни тўхтатиш ёки оркага чекинишга рози бўлмадилар. Курайш Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга тахдидлар килганидан сўнг кизлари талок килинди, бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сабр ва матонат билан Ислом динига чакиришда давом етдилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кизларини каршилаши ва унга кандай очик юзли бўлганликларига онамиз Оиша розияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис хам яккол намуна бўлади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида рафикалари бор эдилар. Фотима розияллоху анхо кириб келдилар. Унинг юриши Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юришларидан хеч фарк килмас эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни кўришлари биланок каршиладилар ва: «Кизим, хуш келдингиз!» — дедилар, сўнгра ўнг тарафларига ўтказдилар...» (Муслим ривояти).
Кизларига бўлган мехру мухаббати туфайли кизларини зиёрат килар, ахволларини сўроклар ва муаммоларини хал этар эдилар.
Фотима розияллоху анхо бир куни Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга тегирмон килиш окибатида кўлларининг кабарганини шикоят килиб, хизматкор беришини сўрамокчи бўлиб келдилар. Бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни топмадилар. Шунда шикоятларини Оиша розияллоху анхога айтдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келганларида Оиша розияллоху анхо хабарни етказдилар. ...Алий розияллоху анху деди: «Ётмокчи бўлиб жойимизга кириб турган пайтимизда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (изн сўраб) кириб келдилар. Биз ўрнимиздан тумокчи бўлгандик: «Жойингиздан кимирламанглар!» — дедилар-да, ўртамизга келиб ўтирдилар. Мен кўкрагимда у зотнинг оёкларининг совуклигини хис этдим. Сўнгра дедилар: «Мен сизларни хизматкордан кўра яхширок бўлган нарсага йўллаб кўймайми? Агар кўрпангизга ўрансангиз ёки ўрнингизга ётсангиз ўттиз тўрт марта такбир (Аллоху акбар), ўттиз уч марта тасбех (Субханаллох) ва ўттиз уч марта хамд (Алхамдулиллах) айтингиз! Мана шу сизларга хизматкордан кўра яхширокдир» (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабри ва мотам тутмасликларида биз учун чиройли намуна бордир. Хаётлик даврларида Фотима розияллоху анходан бошка барча ўгил-кизлари вафот этдилар. Шундай бўлсада хеч бири учун мотам тутмадилар, кўллари билан юзларига урмадилар, кийимларини йиртмадилар, таъзиячилар учун капалар тикиб зиёфатлар килмадилар. Балки, Аллохнинг казосига рози, сабрли ва савобдан умидвор бўлдилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам махзунларнинг кадарини кетказиш ва мусибатланган одамга тасалли бўлиш учун катта васият ва улуг хадисларни ташлаб кетдилар. Улардан бири шудир: Кайси бир мусулмонга бирон мусибат етганда Аллох буюрган сўзларни айтса: «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н», «Аллохумма ажирний фий мусибатий, вахлуф лий хойрон минха» «Биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайгувчимиз». Аллохим, бошимга тушган мусибат учун менга ажру-савоблар ато эт ва менга бу мусибатим бадалига ундан кўра яхширок нарсани бер». Аллох таъоло ундан хайрлирок нарсани бадал килади» (Имом Муслим ривояти).
Аллох таъоло истиржоъ «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н» (биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайтгувчимиз) жумласини мусибатли одамлар учун панох, сабрлиларга савобни сероб килиб, ўз хузуридаги катта савоблардан башорат берди: «Сабрлилар савобларини бехисоб оладилар».
(Давоми бор)
[1] - Термизийдан топа олмадик (Ислом Нури тахририяти).
[2] - Халилнинг маъноси дўстникидан анча кучлидир. Халил халилига бутун вужуди билан богланиб колади. Гўёки у факат халилиники бўлиб колади. Шунинг учун халилга дўст деб маъно айтиш тўгри бўлмайди . (Ислом Нури тахририяти)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев