Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «муъминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида тўккизта хотинлари бор эди. Бу мухтарама аёллар кўлга киритган шараф ва мартабалар на кадар буюк! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ёши катта аёлга хам, бева аёлга хам, талок кўйилган аёлга хам, заифага хам уйландилар. Бу хотинлар ичида Оиша онамизгина бокира эдилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уммахотул-муъминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам килдилар ва адолат ва таксимотда намуна бўлдилар. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сафарга чикмокчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чикса, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни ўзи билан бирга сафарга олиб чикар эдилар. Хар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).
Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тўккизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни таксим килсалар, биринчи хотинга тўккизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар хар окшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Оиша разияллоху анхонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоху анхо кириб келганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга кўлларини узатдилар. Оиша разияллоху анхо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).
Пайгамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллох таъолонинг пайгамбарига берган тавфики бўлмаса, бу даражага ета олмасди.
Каранг, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Роббисига сўзда ва амалда шукр килмокдалар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хотинларини ибодат килишга рагбатлантирар, Аллох таъолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризк сўрамаймиз, (билакс) Сизга ризкни Биз берамиз. Чиройли окибат такводорлар учундир» (То-ха: 132)
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (тахажжуд) намоз (ини) ўкир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўкимокчи бўлсалар, мени уйготар эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам киёмул-лайлга[1] ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига таргиб килдилар ва бунинг йўлини хам кўрсатиб бердилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва хотинини уйготган, хотини хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса, унинг юзига сув сепган кишига рахм айласин. Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва эрини уйготган, эри хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса унинг юзига сув сепган хотинга рахм айласин» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал килиш учун ташки кўринишига хам эътибор бериши, унинг камолати ва динида махкамлигининг аломатидир.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам калби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок[2] тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга огир бўлмаганида эди, уларни хар бир намоздан аввал мисвок килишга буюрар эдим» (Имом Ахмад ривояти).
Хузайфа розияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйкудан уйгонганларида огизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Шурайх ибн Хоний Оиша разияллоху анходан сўрадилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?» «Мисвок килиш билан» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Оила аъзоларининг каршисига чикиш учун таёргарлик ва бу тозалик кандай гўзал-а!
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллахи валажна, ва бисмиллахи харажна, ва алаллохи роббина таваккална» «Аллохнинг исми билан кирдик, ва Аллохнинг исми билан чикдик ва Роббимиз Аллохга таввакул килдик» дер сўнгра уйда турганларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).
Мусулмон дўстим уйингизга озода холатида, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр килинг! Буни уларни маломат килиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!
[1] - Тунда бедор бўлиб тахажжуд ўкиш. Тахажжуд аслида 3-13 ракатгача бўлган тунги нафл намоз, унинг охири бир ёки уч ракат билан витр килинади. Мусулмон киши тунда туриб кодир бўлганича бу намозни адо этиши мумкин. Бу намоз икки-икки ракатдан ўкилади. Охирида бир ёки уч ракат билан витр килинади. (Ислом Нури тахририяти).
[2] - Мисвок чўлларда ўсадиган арок (arok) дарахтининг илдизидан калмча килиб киркиб олиниб, бир томонини мўйкаламга ўхшатиб учланади ва тиш тозалашда ишлатилади. Унинг таъми аччик ва ўзига хос бўйи бўлгани учун огиз хидини яхши олади. (Ислом Нури тахририяти)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев