уйкуси
Убай разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килди: «Сизлардан бирингиз ўрнига ётса, кийимининг бир тарафи билан жойини (супурганнома) коксин, сўнгра, Аллохнинг исмини тилга олсин. Чунки у, ўзидан аввал жойига кириб олган нарсаларни билмайди. Агар ётмокчи бўлса, ўнг тарафига ёнбошласин ва: «Аллохим, мен Сени мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман! Роббим Сенинг ёрдаминг билан ёнбошладим ва Сенинг ёрдаминг билан (бошимни ) кўтараман. Агар менинг рухимни олсанг, уни кечир! Агар рухимни кўйиб юборсанг, уни солих бандаларингни химоя килгандек (ўз панохингда ) сакла!» — деб айтсин» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг барча мусулмон эркак ва аёлга килган тавсияси куйидагича эди: «Жойингга ётмокчи бўлсанг намозга килганингдек тахорат кил ва ўнг тарафингга ёнбошла!» Бухорий ва Муслим ривояти.
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хар кеча ўринларида ётар эканлар икки кафтларини бирлаштириб «Кул хуваллоху ахад», «Кул аузу бироббил фалак», «Кул аузу бироббиннас» сураларини ўкиб дам солар, кейин кафтларини бошларидан бошлаб, баданларининг олд тарафига уч марта сурар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўринларига ўтар экан: «Бизни едирган, ичирган, бизга кифоя килиб, жой берган Аллохга хамдлар бўлсин. Канча – канча инсонлар борки, уларнинг кифоя килувчилари ва жой берувчилари йўкдир» — дер эдилар (Имом Муслим ривояти).
Абу Катода разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кечалари ухлаганларида ўнг тарафига ёнбошлар, тонгдан аввал ухлаганларида эса тирсакларини кўйиб, кафтларига бошларини кўяр эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Севимли дўстим, Аллох таъолонинг бизга инъом этган неъматлари ичида пайгамбарларнинг саййиди ва охиргиси, яралмишларнинг энг афзали бўлган пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг ётган тўшаклари хакида ўйлаб кўринг!
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ётадиган тўшак, хурмо япроклари тўлдилирган тери эди» (Имом Муслим ривояти).
Сахобаларнинг бир гурухи Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига кирди. Умар разияллоху анху хам кириб келдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ётган бўйларидан турдилар. Умар разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бикинларидаги бўйра изларига кўзи тушиб йиглади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Умар, нега йиглаяпсиз» — деб савол берганларида Умар разияллоху анху: «Аллох номига онт ичиб айтман-ки, Кисро ва Кайсарлар дунё ичида сузиб юрибдилар. Сиз бўлсангиз бу холатдасиз» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар учун дунё, Биз учун охират бўлишига рози эмасмисиз?!» — дедилар. Умар разияллоху анху: «Ха, (розиман)» — деганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Дархакикат шундай!» —дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев