Мадина кечасининг сокинлиги тугаб, тонг ёриша бошлаган пайтда, масжидда бомдод намози жамоат билан ўкилгандан сўнг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Куёш чиккунига кадар Аллохнинг зикри билан машгул бўлар эдилар. Кейин икки ракаат намоз ўкир эдилар. Жобир ибн Самура разияллоху анху деди: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам фажр намозини ўкиганларидан сўнг намозгохларида Куёш чиккунига кадар ўтирар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу буюк суннатни килишга рагбатлантириб, ундаги ажру-савобларни эслатдилар. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бомдодни жамот билан ўкиган, кейин куёш чиккунига кадар Аллохни ёд килиб ўтирган сўнгра икки ракаат намоз ўкиган одамга бир хаж ва бир умра савоби тўла, тўла, тўла килиб берилади» — дедилар (Имом Термизий ривояти)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев