Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Маъсума бўш-баёвгина эди. Катта оилада барча шу келинга иш буюради. Ҳамманинг хизматини қилади. Ҳамшираликка ўқиган; кимгадир игна солади, пул олмайди. Болалигидан тикувчига шогирд тушган, кўйлак ҳам тикади. Текинга.
Уй ишлари ҳам гарданида. Уйда тўқсондан ошган қария бор:; шу бечора ҳам келинни кутиб ўтиради. Бир оғиз "раҳмат" га оёғи олти, қўли етти бўлиб чопиб кетаверади. Одамлар иши битгач, орқасидан кулиб гапиришини сал-пал сезади. Эътибор бермайди. Яхшилик қилишни бурч деб ҳисоблайди. Учта ёш боласи билан кейинги пайтда толиқиб қолаётганини сезади, аммо дам олишга вақти йўқ. Ҳамма уни "темир хотин"деб ўйлайди...
Келинга кўз тегди. Бир куни ётиб қолди. Белини кўтара олмайди. Югуриб юрган одамнинг бир жойда қимирламай ётиб қолиши азоб экан. Ўзидан ўтганини ўзи билади. Катта уйдагилардан садо чиқмагач, ота-онаси даволатгани олиб кетди. Уйда қанча ётган бўлса, эридан бошқа ҳеч ким хабар олмади. Узоқ даволанди.
Учта боласининг бахтига тузалиб кетди. Эрининг уйига қайтди. Соғайиб...
—Келин, мана бу матони холажонингиз ташлаб кетди, ўлчами бор эди-я сизда, тикиб қўярсиз..
—Тиколмайман ойижон, менга қадалиб ўтириш мумкин эмас!
Биринчи берган рад жавоби шу бўлди.
Кейин игна солишни йиғиштирганини эълон қилди.
Ош-овқат ҳам сан салорга айланди.
Аммо қалби бўшаб қолди келиннинг, ҳаётга бўлган завқи, одамларга бўлган муҳаббати, ёрдам бериб топадиган қувончи ғойиб бўлганди.. Энди у маҳалладаги энг ёмон келинга айланган, қачонлардир яхши келин бўлгани мутлақо унутилган эди.
Нафақат оилада, жамиятда ҳам худди шундай, одамлар бир-бирини қўлламаса, фақат ўз манфаатини ўйласа, мувозанат бузилиб кетаверади...
Феруза Салходжаева.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев