Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида фуқаролиги бўлмаган 14 шахсга Қирғизистон паспортлари топширилди.
Паспортли бўлганларнинг аксари Ўзбекистонда туғилганлар.
Турмуш тақозоси билан кимдир Қирғизистонда яшайди, кимдир Ўзбекистонда оила қурган.
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков шу йил 30 июлида фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган, ушбу фармон ортидан узоқ йиллар ҳужжатсиз яшаб келганларнинг мушкуллари осон бўлган.
Видео лавҳа муаллифи Шоҳруҳ Соипов.