Ричард Аппия Акото Ганада яшайди.
У компютер-коммуникация технологиялари бўйича ўқитувчи.
У мактабида бирорта ҳам компютер бўлмаганидан компютер ҳақидаги маълумотларни доскага расм чизиб болаларга дарс ўтган.
Унинг бу фотосуратлари Интернет орқали бутун дунёга тарқалди.
Шундан кейин унга ёрдам қўлини чўзганлар кўпайди.
Ҳатто Майкрософт ширкати Ричардга компютер юборишга ваъда қилди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.